Загрузка страницы

Fakt va Fikr (19): Mazlumlarga maslahat – zulm qilganlarning röyxatini tuzib boring!

Золим Ислом Каримов томонидан барпо этилган улкан зулм конвейери Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери мамлакатда кўплаб ноҳақликлар, ўғирликлар, қатағонлар ва қотилликларни содир қилиб келмоқда. Афсуски, бундай ишларнинг баъзилари, айниқса, ноҳақлик ва порахўрлик ҳали ҳам давом этмоқда.

Мустақил бўлганига яқинда 30 йил тўладиган Ўзбекистонда кўплаб одамлар ноҳақ қамалди, қийноқларга солинди ва ҳаттоки уриб ўлдирилди ҳам. Ифлос Каримовнинг ифлос сиёсати туфайли зулм шу даражага етдики, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати эътиқодидан қайтмаган маҳбусларни тириклайин ўчоқда ёқиб ёки қайнаётган катта қозонга солиб ўлдиришгача борди.

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жаллод Каримовнинг икки болтасидан бири бўлган ўзбек махсус хизматлари тирик қолган маҳбусларни қийноқлар остида майиб ва мажруҳ қилишди.

Бундай вахшийликларни бошидан кечирган ватандошларимизнинг кўпи ҳаёт. Қийноқлар остида ўлдирилган кўплаб ўзбекларнинг ортида эса яқинлари ва фарзандлари қолишган.

“Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувида мазлум ватандошларимизга ва режимнинг кучишлатар идоралари томонидан ноҳақ ўлдирилган шаҳидларнинг ортида қолган яқинлари ҳамда фарзандларига мурожаат қилмоқчиман.

Азиз ватандошлар!

Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, одамларни қийноққа солиш ва қийнаб ўлдириш инсониятга қарши содир этиладиган жиноятлар сирасига киради. Ўзингиз ёки марҳум яқинингиз ноҳақ қамалган, қийноққа солинган ёки қийноқлар остида ўлдирилган бўлса, инсониятга қарши бу жиноятларнинг ижрочиларини қонуний жавобгарликка тортиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун сизга атиги уч ишни бажаришни тавсия этаман. Бунинг учун Сизга бир дафтарча, бир ручка ва озгина тиришқоқлик талаб этилади. Демак,

1. Ўзингизни ёки яқинингизни қўлга олган тезкор ходимларнинг, сўроқ қилган терговчиларнинг, йил сўраган прокурорнинг, йил кесган судьянинг, қийноққа солган ходим ёки лохмачларнинг, қамоқхона ёки зона бошлиғининг исми ва фамилиясини аниқлаб, бир дафтарчага ёзиб қўйинг.

2. Мана шу золимлар сизни ёки яқинингизни қаерда, қачон ва қандай усулда қийноққа солгани, қамагани ёки ўлдиришгани ҳақидаги маълумотларни дафтарга ёзиб қўйинг.

3. Агар имконингиз бўлса, ўзингизнинг ёки яқинингизнинг ҳаётини синдирган ёки ўлдирган малъун милиса, мххчи ёки дххчи, тезкор ходим ёки лохмач, прокурор, судья, қамоқхона ёки зона бошлиғи айни пайтда қаерда яшаши ва нима иш қилишини ҳам аниқлаб, дафтарчангизга ёзиб қўйинг.

Бу маълумотларни топиб ва ёзиб бориш нега керак?

Ҳа, ҳозирги ҳукумат қийноқларга бир уруш очгандек бўлди, лекин кейинчалик бу ишни босди-босди қилди. Охиригача олиб боришга жасорати етмади.

Лекин қачонлардир бу ҳукуматнинг ўрнига чин ислоҳотчи ҳукумат келади. Янги одамлар мамлакатда ҳақиқий ислоҳотларни, айниқса, сиёсий ислоҳотларни бошлаганида Сиз мана шу рўйхат ва маълумотлар асосида золимларни аниқлашга ва жазолашга кўмаклашишингиз мумкин. Каримов ҳамда Мирзиёев даврида одамларни ноҳақ қамаб, қийноққа солган ва ўлдирган кимсалар ўз жазосини шу дунёнинг ўзида ҳам олишлари шарт.

Уларни шу дунёнинг ўзида жазога тортмасак, биз Қиёматда зарар кўрамиз. Чунки Машҳар кунида нафақат амалларимиз ва ибодатларимиз, балки золимларни бу дунёнинг ўзида жазоламаганимиз ёки жазолашга қўрққанимиз бўйича ҳам сўраламиз, биродарлар!

Шунинг учун бугундан бошлаб, бир ручка ва бир блокнот сотиб олинг-да, ишга киришинг, азиз ватандошлар!

Адолатни қарор топтириш йўлида Сизларга омад тилайман ва ўзим тузган 150 кишилик рўйхатни ўрнак сифатида келтирмоқчиман. Муттаҳам, каззоб, ифлос ва жаллодлар ҳақидаги маълумотлардан ташкил топган ушбу рўйхатнинг бошида тўрт малъун кимса турибди.

Азиз ватандошлар!

Жазосиз қолаётган ҳар қандай жиноятчи албатта жазоланиши керак. Жиноятчи инсониятга қарши содир этиладиган жиноятлар сирасига кирадиган ноҳақ қамаш, қийноққа солиш, қийнаб ўлдириш каби жиноятларни содир қилган бўлса, янада қаттиқроқ жазо олиши керак.

Ҳукумат қайсидир жиноятчини жазоламаётган бўлса, бу оддий одамларга, жамиятга жиноятчини ва унинг жиноятини унутиш ҳуқуқини бермайди. Аксинча, жамият уларни жазолаш учун янада қаттиқроқ ҳаракат қилиши керак.

Акс ҳолда, мамлакатда жазосизлик авж олиб, жиноятчилар устимизда от ўйнатишни бошлашади.

Жиноятларни ҳеч қачон унутманг! Жиноятчиларни ҳеч қачон жазосиз қолдирманг!

Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг!

Бобомурод Абдулла

2021 йил 5 апрель

Видео Fakt va Fikr (19): Mazlumlarga maslahat – zulm qilganlarning röyxatini tuzib boring! канала Fakt va Fikr
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 апреля 2021 г. 7:00:17
00:08:41
Яндекс.Метрика