Загрузка страницы

Fakt va Fikr (1): @öq yeb, töq yaşayotganlar haqida

Бу диёримизда 150 йилдан бери амалга ошириб келинган қўштирноқ ичидаги “тарбиявий” ишларнинг маҳсули эди. Ҳа, бизда камситилишларга жавоб бермаслик, душман ўнг юзга урса, унгга чап юзни ҳам тутиб беришлар урф бўлганига бир ярим аср бўлди.

ДХХ йўриғидаги имомларнинг ваъзларида, ёзувчи-шоирларнинг асарларида ва ота-оналарнинг насиҳатларида итнинг қопишига ҳам, битнинг чақишига ҳам сабр қилишга чақиришлар бугун ўз меваларини бермоқда.

Натижада эл эркакларида юмшоқсупургилик ва ўринсиз ҳалимлик урф бўлди. Миллат ичида ким қаттиқроқ ва уятсизроқ сўкса, шундан ўлгудек қўрқадиган номуссиз ва ғурурсиз масса пайдо бўлди.

Кантона воқеасидан кейин инглизлар француз футболчисини ҳақорат қилган ватандошига кафе ва барларда хизмат кўрсатишдан бош тортишган. Ўзбекларчи? Ўзбек ватандошларини онадан сўкадиган ҳоким, прокурор ва милисаларни тўйларга таклиф қилиб, давраларнинг тўридан жой беришмоқда!

Мажлисларда ўзи, онаси, яқинлари шаънига оғир ҳақоратларни эшитиб, индамай кетадиган нусхалар кўпайди. Улардан: “Нега сўконғичнинг ўзини сўкмадингиз ёки урмадингиз?” – деб сўрасангиз, юмшоқсупургилар: “Ҳа, энди у – бошлиқ-да! Жавоб қайтарганим учун мени ишдан олса, бола-чақамни қандай боқаман?” – деб жавоб беришади. Сўкиш эшитишга хумори баланд фермерлар эса: “Ҳоким еримни тортиб олса, нима қиламан?” – дейишади.

Бу қўрқоқ номуссизлар тўқ яшаш учун онаси ҳақоратланишига ҳам розилар.

Аслида сўкиниш гўнгнинг номоддий туридир. Сўконғичнинг оғзидан чиққан бу аҳлат уни эшитиб, сўконғичга муносиб жавоб қайтармаганларнинг маънавий қорнини тўйғизади.

Тўқ яшаш учун ҳоким, прокурор ва бошқа амалдорларнинг сўкинишларини эшитиб, индамай кетадиган жаноблар гўнг еб, тўқ яшаётган кимсаларга ўхшашади. Улар ҳеч қачон Эрик Кантонадек, Зайниддин Зидандек ёки Шуҳрат Мақсудовдек ғурурли ва қасоскор бўла олмайдилар!

Бу супургиларнинг кучи ожиза аёллари ва фарзандларига етади. Сўконғич бошлиғи олдида ўз номусини ҳимоя қилишдан қўрққан жонзотларнинг ўз фарзандларидан ғурур талаб қилишга маънавий ҳаққи йўқ.

Гўнг еб, тўқ яшаётганларнинг фақат гўнг ейишга ҳаққи бор!

“Факт ва фикр” каналига обуна бўлишни унутманг!

Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг!

Бобомурод АБДУЛЛА

2021 йил 1 февраль

Видео Fakt va Fikr (1): @öq yeb, töq yaşayotganlar haqida канала Fakt va Fikr
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 февраля 2021 г. 13:09:48
00:11:32
Яндекс.Метрика