Загрузка страницы

Fakt va Fikr (Maxsus-10): Haqoratçi va tahdidçilar diqqatiga!

Охирги пайтларда Ислом динининг ва мусулмонларнинг душмани Давлат Хавфсизлик Хизмати югурдаги, диндан йироқ диний уламо Аброр Мухтор Ёлғонийнинг кўрмуридлари “Факт ва Фикр”нинг Ютюбдаги каналида қўйилган кўрсатувларимнинг остида ҳақорат ва таҳдидга тўла шарҳлар қолдира бошлашди. Ҳудди шу ишни улар Фейсбукдаги шахсий саҳифамдаги постларимнинг остида ҳам қилишмоқда.

ДХХга қарашли соҳта диндорлар қолдирган ана шу шарҳлар ичида мусулмончилик одоб ва нормаларига зид, энг оғир ҳақоратлардан ташқари, ўлдириш билан таҳдидлар ҳам бор.

Баъзилар менга: “Бобомурод ака, бундай шарҳларни ўчириб ташланг! Тролларга минбар берманг! Уларнинг ҳақоратларини ўқиш оғир” – дейишмоқда. Шунга қарамасдан мен бу шарҳларни атайлаб ўчирмаяпман.

Чунки бу шарҳларни ёзган троллар ҳақида маълумот тўплаб боряпман. Шу йил 1 февральдан бошлаб эълон қилган барча видеокўрсатувларим ва қўйган постларим остида жами 70 дан дан ортиқ трол юздан зиёд ҳақоратли ва таҳдидли шарҳ қолдирган.

Бундай шарҳларни ўрганиб, мен уларнинг муаллифлари, яъни тролларнинг
ўзлари, электрон почта манзиллари, телефон номерлари, аккаунт тафсилотлари, АйПи адреслари ҳақида маълумотларни тўплаб боряпман.

Масалан, сўнгги кунларда Фейсбук саҳифасида менга қарши фаоллик кўрсатаётган бухоролик трол Даврон Хожиқурбонов асаларичилик билан шуғулланар экан. Бухоролик ҳамкасбларим унинг телефон номерлари ва яшаш манзилларини ҳам топиб беришди.

Бу маълумотларни нега тўплаяпман?

Иншааллоҳ, шундай кун, келадики мана шу троллар қилган ҳақоратлари ва таҳдидларига қонун бўйича бирма-бир жавоб беришади. Бу шарҳларни кимларнинг кўрсатмалари билан ёзганларига ҳам иқрор бўлишади.

Мен ўзимга қарши қасддан қилинган бирон-бир ёмонликни ҳеч қачон кечирмаганман ва бундан кейин ҳам кечирмайман. Ёвуз кимсалардан қасос олмагунимча тинчимайман! Мен: “Ёмонларга Аллоҳ кифоя!” – деб қарғаниб, қасос олмай кетаверадиган қўрқоқ эркаклардан эмасман.

Мен: “Ёвузнинг ёмонлигини ҳеч қачон унутма ва ҳеч қачон жазосиз қолдирма!” – деган нақлга амал қиламан. Бундан тўрт йил олдин мени қийноққа солган МХХ жаллодларидан бошлаб, ҳозирда ҳақорат қилаётган Аброр Мухтор Ёлғоний ва унинг кўрмурид троллари бир кун келиб, иншааллоҳ, ўз қилмишларига жавоб беришади ва жавоб олишади.

2000 йилдан бери тўлдириб борилаётган қора рўйхатим бор. Унга нафақат менга, балки умуман ҳар бир ҳақгўй ватандошимизга қарши давомли туҳмат, ҳақорат ва таҳдид қилган ҳаромилар кирган. Охирги кунларда рўхатдагиларнинг сони кескин ошди. Яна 55 кишига кўпайди.

Муттаҳамларнинг бу дунёда олиши лозим бўлган жазосини кечиктириб ёки у дунёга қолдириб бўлмайди. Бугун ёлғончи ва золим ДХХга хизмат қилаётган хар бир каззоб ва ифлос кимса албатта люстрация қилиниши, яъни жазоланиши керак.

Ана шу ифлос идора бир куни, иншааллоҳ, батамом ёпилади ва фаррошигача қамалади. Чунки бу идоранинг фаррошлари ҳам зулмга хизмат қилишяпти. Улар одамларга туҳмат уюштирадиган, бегуноҳ одамларни қийноққа соладиган жаллодларнинг ўпкаси чангдан тўлмасин деб, идоранинг кабинетларини чанглардан тозалашади. Бу ҳам зулмга хизматнинг, жиноятчиларга шерикликнинг бир тури!

Шу сабабдан дин душмани ДХХнинг югурдаклари ҳамда диндан йироқ диний уламо Аброр Мухтор Ёлғонийнинг кўрмурид троллари!

Ютюбдаги кўрсатувларим ва Фейсбукдаги постларимнинг остидаги шарҳлар сизлар учун очиқ. Бемалол ҳақорат ва таҳдид қилаверинглар! Менга қасос олиниши лозим бўлган кишилар сонининг ошгани керак!

Иншаалоҳ, бир кун келиб, Аллоҳнинг изни билан ҳаммангиз тиз чўкасизлар!

Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг!

Бобомурод Абдулла

2021 йил 4 апрель

Видео Fakt va Fikr (Maxsus-10): Haqoratçi va tahdidçilar diqqatiga! канала Fakt va Fikr
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 апреля 2021 г. 9:30:17
00:04:58
Яндекс.Метрика