Загрузка страницы

Fakt va Fikr (18): Hukmdorlar qaçon adolatli bölişadi?

Ўзбек халқи тарихида адолатли султон ва хонлар шу қадар кам бўлганки, миллат улар ҳақида асосан эртак ва афсоналар тўқиб, одил ҳукмдор келиши ҳақида орзу қилган холос.

Бир неча юз йил давомида, айниқса охирги 700-800 йил давомида эрк ва адолат нималигини билмай яшаган халқимиз подишоҳ фақат ғайритабиий ҳодиса ва кучлар натижасида, ёки бўлмаса, қандайдир афсонавий маҳлуқотлар кўмагида келишига чин дилдан ишониб келган.

Эртак ва афсонларимизга эътибор берсангиз, халқ кутган одил ҳукмдор ё дарёда оқиб келган сандиқнинг ичидан чиқади ёки бўлмаса бундай ҳукмдорни Хумога ўхшаган қандайдир афсонавий, яъни ҳаётда мавжуд бўлмаган қуш осмондан ташлаб кетади.

Бу афсона ва эртакларнинг ҳаммаси “Одил ҳукмдор халқнинг истаги ёки талаби билан эмас, балки халққа боғлиқ бўлмаган мўжизавий ҳодиса ёки маҳлуқотлар ёрдамида келади” – деган ёлғон ғоянинг устига қурилган ижоддир.

Ёлғон устига қурилган бундай эртак ва афсонларда ҳаттоки золимларни ҳам халқнинг ўзи эмас, қандайдир тарвузнинг ичидан чиққан арилар ёки мўъжизавий уртўқмоқ жазолайди.

Бундай сюжетларнинг негизида: “Оломон! Сиз зулм ва золимга қарши ҳеч нарса қилишингиз шарт эмас! Ҳаммасини мўъжизавий арилар ва ўртўқмоқлар ҳал қилишади! Сиздан томошабин бўлиб туриш талаб этилади холос” – деган алдамчи тарғибот ётади.

Халқнинг зеҳниятига салкам минг йил давомида сингдириб келинган мана шу ёлғонлар бугун, 21 асрда ҳам ўз сўзини айтмоқда. Айнан мана шу зеҳният туфайли халқимиз рус босқинига ҳам, Сталин ва Каримовнинг қатағонларига ҳам индамай келди. Ана шу бузуқ зеҳният туфайли ўзбек жамиятининг аксар қисми бугун ҳам ўз тақдирини ҳал қиладиган масалаларда лоқайдлик ва томошабинлик қилишда давом этмоқда.

Бугун Хидирназар Оллоқулов ўз партиясига зарур 20 минг имзони ҳам айнан шу зеҳният ва ундан келиб чиқадиган лоқайдлик натижасида йиға олмаяпти.

Ваҳоланки, бу ишларнинг ҳаммаси халқнинг ўз қўлида. Бошига адолатли ҳукмдорни олиб келиш ҳам халқнинг ўз қўлида. Ҳатто адолатсиз ҳукмдорни адолатли қилиш ҳам ўзбекнинг ўз қўлида. Лекин бу ҳақиқатларни кўпчилик ўзбеклар ҳалигача билишмайди.

Наҳотки, золим ҳукмдорни одил ҳукмдорга айлантириш ҳам халқнинг ўз қўлида бўлса? Албатта, халқнинг ўз қўлида! Бунга яқин тарихда ҳам, яқин ҳудудларда ҳам мисоллар кўп.

Демак, ҳукмдорлар қачон адолатли бўлишади? Бугунги кўрсатувда шу саволга жавоб излаймиз...

Эътибор берган бўлсангиз, поляклар ҳам, корейслар ҳам, ҳаттоки ён қўшнимиз қирғизлар ҳам кўчаларга электр ёки газ сўраб эмас, адолат сўраб чиқишган. Улар президент ёки парламент амалга оширмоқчи бўлган ёки ошириб бўлган қандайдир фирибгарлик и ёки жиноятга қарши оёққа туришган.

Кўчага чиқса ҳам, фақат ўз маиший эҳтиёжлари учун чиқадиган ўзбеклар ўзларини етти ўлчаб бир кесадиган аққли ва эҳтиёткор халқ, деб ҳисоблашади. Бундай ватандошларимиз сиёсий масалаларда ҳам оёққа кўтарилаверадиган поляк, корейс ва қирғизларни эса ўйланмасдан иш қиладиган тентаклар деб ҳисоблашади.

Лекин дўппини ерга қўйиб, ўйлаб кўрайлик-чи: ўзбекларнинг эҳтиёткорлиги ва ақллилиги ўзбекларга нима беряпти? Поляк, корейс ва қирғизларнинг таваккалчилиги ва қўштирноқ ичидаги “тентак”лиги уларга нима беряпти?

Ана шу таваккалчилиги туфайли қирғизларнинг на электри ўчади, на гази кесилади. Қирғизистонда электроэнергиянинг нарҳи сўнгги марта 2017 йилда арзимаган 10 фоизга оширилган. Навбатдаги нарҳ оширилиши 2022 йилга белгиланган. Яъни Қирғизистонда электрэнергияси нарҳи ҳар беш йилда бир марта, унда ҳам атиги 10 фоизга оширилади.

Ўзбекистонда-чи? Электрэнергиянинг нарҳи 2017 йилдан бери неча маротаба ва неча фоизга оширилди? Нега етти ўлчаб бир кесадиган, эҳтиёткор ва ақлли ўзбекларнинг электри қиш кунлари ҳам, ёз кунлари ҳам тинимсиз учирилади?

Шуми эҳтиёткорлигимиз ортидан топаётган фойдамиз?

Энди айтингчи, эҳтиёткор халқлар яхши, эркин яшаяптими ёки тавакалчи халқларми?

Сиёсий жасорат ва шижоат борасида ҳаттоки ён қўшниларимиз қирғизлардан ҳам ортда эканлигимизни тан олишга ўзимизда куч ва ирода топа оламизми? Устимиздаги адолатсизликларга ўзимиз, ўзимизнинг қўрқоқлигимиз ва шижоатсизлигимиз сабабчи эмасми?

Адолатсиз ҳукмдор ва ҳукуматлар фақат халқнинг уюшган талаби билан адолатли бўлиши ёки тавбасига таяниши мумкин. Йиғи-сиғи ва илтимослар билан золимлар на адолатли, на инсофли бўлишади.

Адолатсиз ҳукмдор ва ҳукуматларни адолатли бўлишга фақат поляклар, корейслар ва қирғизларга ўхшаган сиёсий жасур, шижоатли, уюшган ва таваккалчи хақларгина мажбур қила олишади.

Эҳтиёткор халқлар эса эҳтиёткорона азоб ва зулм чекиб яшашга мубталолар! Бундай халқларнинг эркагу аёли золим ҳукмдорни қарғашдан ва одил ҳукмдор келиши ҳақида орзу қилишдан нарига ўта олишмайди.

Лекин тарих шуни кўрсатадики, биргина қарғиш ва орзу билан ҳеч нарсага, жумладан, адолатли ҳукмдор келишига эришиб бўлмайди.

Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг!

Бобомурод Абдулла

2021 йил 31 март

Видео Fakt va Fikr (18): Hukmdorlar qaçon adolatli bölişadi? канала Fakt va Fikr
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
31 марта 2021 г. 12:15:14
00:16:33
Яндекс.Метрика