Загрузка страницы

Туркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқда

Туркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқда

«Рейтерс» агентлигининг хабар қилишича, нақд маблағлар билан муаммоларни бошдан кечираётган хорижий компаниялар Туркманистон билан судлашиш мақсадида навбатда турибди.
Шунга қарамай Туркманистон ҳукумати янги объектлар қуриш режасини эълон қилган ва бунинг учун юз миллион долларлаб сарфламоқда. ОАВ хабарларига кўра, Туркманистон ҳукумати билан имзоланган шартнома бўйича пул ололмаётган компаниялар билан баҳслар анчадан бери давом этмоқда.
«Рейтерс» агентлиги бу вазиятни энергияга бўлган нархнинг тушиб кетгани билан изоҳламоқда ва шу билан бирга Россия «Газпром»и томонидан уч йиллик танаффусдан сўнг туркман газининг харид қилишни тиклаши тўланмаган қарзлар учун кўплаб хорижий компаниялар томонидан Ашхободни судга бериш имконияти туғилганини таъкидламоқда.
Эрон билан ўзаро ҳисоб-китоблар борасидаги вазият ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди. Бундан ташқари, Белоруссиянинг «Белгорхимпром» компанияси ҳам тўланмаган Туркманистон қарзлари ва бу мамлакатдаги бир миллион долларлик жиҳозларга нисбатан эътирозлари бор. Унга қадар, ҳокимиятга Гурбангули Бердимуҳаммедов келганидан кейин Туркманистондаги йирик хорижий қурилиш компаниясига айланган Туркиянинг “Полимекс” фирмаси мамлакатдан чиқариб юборилган, унинг ҳам қарзлар юзасидан эътирозлари бор.
Яқинда Россиянинг мобил алоқа компанияси бўлмиш МТС Туркманистонга нисбатан ўз эътирозларини 750 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга кўпайтирди. Бу Туркиядаги Туркманистон элчихонаси олдида ойлик маошларини талаб қилган турк қурувчилари томонидан бўлиб ўтган навбатдаги норозилик акцияси билан бир вақтга тўғри келиб қолди.
Туркманистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Нурмуҳаммед Ханамов “Озодлик” билан бўлиб ўтган суҳбатда Туркманистон ҳукумати юзага келган иқтисодий вазиятга имкон қадар тезроқ баҳо бериши кераклигини, акс ҳолда бу вазият узоқ давом этишини ва бу мамлакат ҳукумати ва халқига катта зиён етказишини таъкидлайди.
Собиқ туркман амалдорининг фикрича, лойиҳадаги қувватидан кам даражада фаолият юритаётган Гарлиқ тоғ-кон комбинатидан ташқари, темир йўллар, кўплаб ҳашаматли меҳмонхоналар, конгресс заллар, вазирликлар бинолари, Олимпия шаҳарчаси ва бошқа спорт иншоатлари, янги аэропортлар, Туркманбоши порти, сунъий кўллар, “Олтин аср” туркман кўли ва бошқалар Туркманистон иқтисодиёти учун оғир юк бўлди.
Туркманистоннинг муддати ўтган сари, қарзларини янада ортиб бориши шубҳасиздир. Reuters ахборот агентлигига кўра, Белоруссия ҳукумати доирасидаги аноним манбаларнинг билдиришича, Туркманистоннинг қарзи қарийб 52 млн долларга етган.
Туркиялик ишчиларига эса, 800 минг доллар тўламади. Eureporter нашрининг ёзишича, Туркманистон Хитойдан 8,1 млрд доллар кредит олган, Туркманистонда яратилган сунъий кўлни қиймати 4,5 млрд долларни ташкил этган.
Лекин Туркманбоши қарзларни узишни эмас, ўз халқига байрам уюштиришни ташкил қилиш билан овора. Гурбангули Бердимуҳамедов топшириғига кўра, 2019 йилнинг 27 апрел куни Ашхободда туркман отлари миллий байрами муносабати билан ахалтека отлари гўзалиги халқаро танлови бўлиб ўтади. Қиссадан ҳисса шуки,Туркманбоши ўз халқини келажаги учун эмас, бугунги куни учун қайғуради.

Видео Туркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқда канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
9 мая 2019 г. 1:22:21
00:03:35
Другие видео канала
Туркманистонда бойларга ҳам кун йўқТуркманистонда бойларга ҳам кун йўқПРЕЗИДЕНТЛАРГА МУРОЖАТ ,УЗБЕК -ТОЖИК -КОЗОК- КИРГИЗ -ТУРКМАНПРЕЗИДЕНТЛАРГА МУРОЖАТ ,УЗБЕК -ТОЖИК -КОЗОК- КИРГИЗ -ТУРКМАНТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРТуркманистон президенти ҳам ҲИЖОБга қарши курашмоқдаТуркманистон президенти ҳам ҲИЖОБга қарши курашмоқдаКиргизистон Хакида Дахшат Малумот -(Талабларга Биноан)Киргизистон Хакида Дахшат Малумот -(Талабларга Биноан)Имомали Раҳмоннинг навбатдаги ҳийласиИмомали Раҳмоннинг навбатдаги ҳийласиТуркменистан: родня аркадагаТуркменистан: родня аркадагаАшхободда масжидлар ҳокимларга маддоҳлик маконига айланмоқдаАшхободда масжидлар ҳокимларга маддоҳлик маконига айланмоқдаТУРКИЯ ГРЕЦИЯГА БОСТИРИБ КИРДИ---ГРЕЦИЯГА УРУШГА ТАЙЁРТУРКИЯ ГРЕЦИЯГА БОСТИРИБ КИРДИ---ГРЕЦИЯГА УРУШГА ТАЙЁРТуркман кизлари кандай кийинишадиТуркман кизлари кандай кийинишадиТуркманистон аҳолиси учун “Осиё ўйинлари” жуда қимматга тушяптиТуркманистон аҳолиси учун “Осиё ўйинлари” жуда қимматга тушяптиGurbanguly Berdimuhammedov Dogulan Günüñ bilen.! Гурбангулы  Бердымухаммедов с днем рождения!!!Gurbanguly Berdimuhammedov Dogulan Günüñ bilen.! Гурбангулы Бердымухаммедов с днем рождения!!!Туркманистон президенти оч халқига, катта партияда машина тақдим этмоқчиТуркманистон президенти оч халқига, катта партияда машина тақдим этмоқчиТуркманистонда диндорлар устидан босим кучайтирилмоқдаТуркманистонда диндорлар устидан босим кучайтирилмоқдаTURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019TURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019Қурбонгулини алдаркўсага қандай алоқаси борҚурбонгулини алдаркўсага қандай алоқаси борОзиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...Туркманистонда янги жиноят тури аниқландиТуркманистонда янги жиноят тури аниқландиТуркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Туркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Туркманистон: кириш ва чиқиш таъқиқланадиТуркманистон: кириш ва чиқиш таъқиқланади
Яндекс.Метрика