Загрузка страницы

Туркманистонда бойларга ҳам кун йўқ

Туркманнистон фуқароларига давлат ташқарисида яхшими
ёки ичкарисида?

Туркманистонда таътилни хорижда ўтказган, янги автомобил сотиб олган фуқаролар Миллий хавфсизлик вазирлигига таклиф қилиниб, даромадлари ҳақида маълумот беришлари юзасидан тушунтириш беришмоқда.
“Озодлик”нинг Дашўғиз вилоятидаги мухбирининг сўзларига қараганда, катта миқдорда харж қилган фуқаролардан пулларнинг келиб чиқиш манбалари ҳақида сўрашмоқда, шунингдек топилган маблағлар ҳужжатлар асосида исботланиши талаб қилинмоқда.
«Бу йил ёзда, оз бўлсада фуқароларимиз дам олиш ёки даволаниш учун мамлакат ташқарисига чиқишди. Бу фуқаролар ва 30 минг манат (расмий курс бўйича 8570 АҚШ доллар, қора бозор бўйича 1570 доллар) ва ундан юқори бўлган суммага автомобил харид қилганлар эндиликда хавфсизлик хизмати олдида ҳисобот бериши керак. Агар уларнинг оғзаки маълумотлари қоғоздаги декларацияга мос келмайдиган бўлса, у ҳолда мулклари мусодара қилиниши билан пўписа қилишмоқда», - дейди мухбиримиз, хавфсизлик вазирлигида сўроқдан ўтган кўплаб туркманистонликларга таяниб.
Унинг қўшимча қилишича, чет элда бўлган ёки автомобиль сотиб олганларнинг кўпчилигини асосан тадбиркорлар ва Туркия, Дубай ва Россиядан қайтган меҳнат мигрантлари ташкил қилади. Унинг сўзларига қараганда, бу каби фуқаролар қандайдир радикал ташкилотга аъзо ёки аъзо эмаслиги ҳақида сўроққа тутилмоқда.
Хорижга чиқиб пул топиб юрган фуқароларни киримларига шерик бўлмоқчи бўлганлар, мамлакат ичкарисида ҳам фуқароларнинг меҳнат қилиб пул топиш имкониятларига эга бўлганликлари учун, газ, электр, сув ва тузга берилган имтиёзларни бекор қилинганини очиқлади.
Давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлиги тарқатган хабарга қараганда, Гурбангули Бердимуҳамедов баёнот бериб, «мураккаб ўтиш даврида газ, электр энергия, сув, туз учун имтиёзлар белгиланган, коммунал хизматлар учун минимал нархлар ўрнатилган ва бошқа имтиёзлар яратилган эди», деди.
"Бироқ вақт ўзгаради. Биз янги иқтисодий шароитлар даврида яшаяпмиз. Бугунги кун талаби — табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, давлат ва жамият ҳаётига мослашиш, ҳар бир инсон бозор муносабатларига мослашиш жараёнида бу масалаларда ўйлаб ҳаракат қилишини тақозо этмоқда. Бугунги кунда аҳолининг даромадлари анча яхшиланди, ҳар бир оила учун меҳнат қилиб пул топиш имкониятлари яратилди. Шу билан бирга мамлакат табиий бойликлари нафақат ҳозирги авлодга, балки келажак наслларга ҳам хизмат қилиши керак. Шу сабабли бепул фойдаланиш учун тақдим қилинган ресурслар - газ, электр энергия, ичимлик суви, шунингдек турар жой ва коммунал хизматлар учун асосли тўловлар тизимини яратиш керак",- деди президент.
Иқтисодий танглик авж олган бир вақтда ҳам баландпарвоз ёлғонлар билан халқни меъдасига тегаётган ҳокимлар халқнинг манфаати учун эмас, ўз манфатлари ва хўжайинларининг манфаатига иштиёқлар. Давлат қанчалик бойликка эга бўлмасин, унга эга чиқишни ва тўғри тасарруф қилишни билмас экан, хорликка юз тутаверади. Ўз ҳокимларидан ҳисоб сўрамайдиган уммат бўлар экан, хаётини ўзгартириш учун эмас, тирик қолиш учун яшар экан, ҳукм сураётган тузумга рози бўлар экан, хаёт ўзгармайди. Ёки бири келиб ўзгартирмайди.
Саодат йўли фақат Исломда. Ҳоҳ иқтисодий, ҳоҳ сиёсий ,ҳоҳ ижтимоий бўлсин, барча муммолар ечими Исломдадир. Барча қонунлар шариат қонунларига асослансагина адолат ҳукм суради. Чунки шариат Яратувчининг ҳукмидан иборатдир.

“Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан ҳукм қилинг”. (5:49)

Видео Туркманистонда бойларга ҳам кун йўқ канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
6 октября 2018 г. 9:39:53
00:03:46
Другие видео канала
Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...Қурбонгулини алдаркўсага қандай алоқаси борҚурбонгулини алдаркўсага қандай алоқаси борГурбангулы Бердымухаммедов!!! Gurbanguly Berdimuhammedov!!!Гурбангулы Бердымухаммедов!!! Gurbanguly Berdimuhammedov!!!Соқолли экстремистСоқолли экстремистТУРКМЕНИСТАН | ЗАКРЫТАЯ СТРАНА ИЛИ АЗИАТСКИЙ РАЙ?!ТУРКМЕНИСТАН | ЗАКРЫТАЯ СТРАНА ИЛИ АЗИАТСКИЙ РАЙ?!Туркманистонда сотилмаётган маҳсулотларга чора топилдиТуркманистонда сотилмаётган маҳсулотларга чора топилдиБўзчи белбоққа ёлчимапти.Бўзчи белбоққа ёлчимапти.Туркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқдаТуркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқдаТуркиядаги ўзбеклар қишлоғида бир кунТуркиядаги ўзбеклар қишлоғида бир кунDIQQAT! OTAXON - 850 000$ TOPIB OLIDI!!!DIQQAT! OTAXON - 850 000$ TOPIB OLIDI!!!Давлат бюджетини тўлдирувчи жонкуярларДавлат бюджетини тўлдирувчи жонкуярларTURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019TURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019Хитойнинг навбатдаги ўлжасиХитойнинг навбатдаги ўлжасиАшхободда масжидлар ҳокимларга маддоҳлик маконига айланмоқдаАшхободда масжидлар ҳокимларга маддоҳлик маконига айланмоқдаРоссия 30 млн. долларни шунчаки бериши мумкинми?Россия 30 млн. долларни шунчаки бериши мумкинми?Туркманистон аҳолиси учун “Осиё ўйинлари” жуда қимматга тушяптиТуркманистон аҳолиси учун “Осиё ўйинлари” жуда қимматга тушяптиТуркменистан: Откуда у зятя Гурбангулы Бердымухамедова часов на 1 миллион долларов?Туркменистан: Откуда у зятя Гурбангулы Бердымухамедова часов на 1 миллион долларов?Зулмдан қочиб зулмгаЗулмдан қочиб зулмгаИмомали Раҳмоннинг навбатдаги ҳийласиИмомали Раҳмоннинг навбатдаги ҳийласиУч минг кишилик масжид нима учун қурилди?Уч минг кишилик масжид нима учун қурилди?
Яндекс.Метрика