Загрузка страницы

Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...

Озиқ-овқатга пули йўқ туркман халқи, энди қоғозбозликка пул
сарфлайдиган бўлди

Туркманистонда давлат корхоналарида фаолият олиб бораётган фуқароларнинг ойлик маошлари кечикишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилди.
Хабарга кўра, Лебоб вилоятининг Туркманобод туманидаги дўконларда сотувчилар харидорларга қарзга маҳсулот сотишни истамаяпти. Истеъмолчилар эса маошлари кечикаётгани туфайли дўкондаги аввалги қарзларини ҳам тўлай олмаяпти.
Оилалардаги иқтисодий инқироз сабаб нон, ун, қанд ва тухум арзон бўлган давлат дўконларида ушбу маҳсулотларни олиш учун навбатда туришлар кўпайган. Аммо аввал хабар қилинганидек, аҳоли кўп истеъмол қиладиган ушбу зарур товарлар ҳали ҳам дўконларга кам олиб келинмоқда.
Давлат дўконларининг директорлари, харидорларнинг сонини камайтириш мақсадида ота-оналари келишини талаб қилиб, болаларга маҳсулотларни сотишни таъқиқлаган. Бундан ташқари, улар харидорлардан ҳар ҳафта уй хўжаликларидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома олиб келишни талаб қилишмоқда. Уй маъмуриятларидаги барча сертификатлар иккидан йигирма манатгача тўланади. Пул йўқ, лекин барибир ҳар ҳафта учун сертификатлар сотиб олиниши керакми?- дейди Химик микрорайонининг ғазабланган аҳолиси.
Гагарин микрорайонининг хусусий дўкон эгаси қалин дафтарни кўрсатди, унда харидорларнинг қайси маҳсулотни қанча олгани ва қарзлари қайд этилган. -Мен ҳам улгуржи сотувчилардан мол сотиб олишим керак. Аммо пул йўқ, уларга дафтарни олиб бориб кўрсатмайманку,- дейди у.
1-ноябрдан бошлаб эса, Ашхободдаги такси ҳайдовчиларининг кунлик даромад режаси оширилди. Энди навбат тугагандан сўнг, таксичи кассирга 280 манат пулни топшириш керак.
Ўтган йили даромад режаси 50 дан 100 манатгача кўтарилди. Шундан сўнг, ҳайдовчиларнинг аксари ишдан бўшаб кетган эди. Туркман ҳукумати ўз халқига ҳечқайси давлатда кўрилмаган қонунларни жорий қилиб, аҳолини жуда ночор ҳолатга келтириб қўйди.

Видео Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи... канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
12 ноября 2019 г. 15:43:53
00:02:12
Другие видео канала
Таҳлил: Туркманистоннинг ўзбек муаммосиТаҳлил: Туркманистоннинг ўзбек муаммосиТуркманистонни икки миллион аҳоли тарк этдиТуркманистонни икки миллион аҳоли тарк этдиTurkman-afg'on chegarasidaTurkman-afg'on chegarasidaТуркиянинг ўнлаб юк машиналари ўзбек-туркман чегарасида тиқилиб қолдиТуркиянинг ўнлаб юк машиналари ўзбек-туркман чегарасида тиқилиб қолдиТуркманистонликлар нега “жаннат”да қолишни истамайдилар?Туркманистонликлар нега “жаннат”да қолишни истамайдилар?SIRLI TURKMANISTONSIRLI TURKMANISTONТуркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Туркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Туркманистон президентининг куёви 1 миллион долларлик соатларни қаердан олган?Туркманистон президентининг куёви 1 миллион долларлик соатларни қаердан олган?AQSH va Braziliyiga tabiiy ofat yopirildiAQSH va Braziliyiga tabiiy ofat yopirildiТуркманистонда озиқ-овқат танқислиги кучаймоқда. Норозиларни "қамаб қўйиш" билан қўрқитишмоқдаТуркманистонда озиқ-овқат танқислиги кучаймоқда. Норозиларни "қамаб қўйиш" билан қўрқитишмоқдаТуркман ўзбеклари паспортга "туркман" деб ëздирмоқдаТуркман ўзбеклари паспортга "туркман" деб ëздирмоқдаТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРУзбекистан намерен внести новый закон в Уголовный кодексУзбекистан намерен внести новый закон в Уголовный кодексDunyodagi Barcha TURKIY Davlatlar Birlashib "Bir Davlat" Bo'lsa?(22 Mamlakat)Dunyodagi Barcha TURKIY Davlatlar Birlashib "Bir Davlat" Bo'lsa?(22 Mamlakat)Муҳаммад Солиҳнинг китоби учун жазоланган шоир ҳикоясиМуҳаммад Солиҳнинг китоби учун жазоланган шоир ҳикоясиTurkmaniston davlati qurolli kuchlari haqidaTurkmaniston davlati qurolli kuchlari haqidaЎзбекистонга яна бир офат - Туркманистондан келаëтган чигирткалар хуружи таҳдид солмоқдаЎзбекистонга яна бир офат - Туркманистондан келаëтган чигирткалар хуружи таҳдид солмоқдаХуш хабар Арзон машина чиқди энди хамма мина оларканХуш хабар Арзон машина чиқди энди хамма мина оларканИСЛОМ ДИНИНИ СОТКАНЛАР БИЛИБ ОЛИНГИСЛОМ ДИНИНИ СОТКАНЛАР БИЛИБ ОЛИНГTURKMANISTON HAQIDA / ТУРКМАНИСТОН ХАКИДАTURKMANISTON HAQIDA / ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА
Яндекс.Метрика