Загрузка страницы

Туркманистонни икки миллион аҳоли тарк этди

Туркманистонни икки миллион аҳоли тарк этди

Туркманистоннинг Озодлик радиоси маълум қилишича, сўнгги 10 йил ичида 1 млн. 879 мингдан зиёд аҳоли мамлакатдан чиқиб кетган.
Давлат статистика қўмитаси бевосита ва билвосита маълумотларга кўра, узоқ вақтдан бери йиғилган маълумотлардан келиб чиқиб, 2008-йилдан 2018-йилгача 1 879 413 киши доимий яшаш учун ёки ишлаш учун кетган бўлиб, бу фуқаролар деярли қайтмайди, вазиятни таништирган манбалар, бу рақам мамлакатни вақтинча тарк этадиган фуқароларнинг сонини ҳисобга олмаганини таъкидлашди.
“Ушбу натижалар сир тутилади. Шунинг учун аҳолини рўйхатга олиш натижалари жамоатчиликка ошкор қилинмайди. Бу натижаларни ёқтирмаган ҳукумат, ҳисоб-китобларни уй-жой қурилишига, болалар боғчасига, мактаблар каби бошқа тарафларни батафсил ўрганишга бюрилди. Натижа шуни кўрсатадики, 10 йил ичида икки млн. аҳоли мамакатни тарк этди”, - дейди манба.
Озодлик манбаларини хабар қилишича, Туркманистон Давлат статистикаси қўмитасининг собиқ раҳбарлари Людмила Аманниязова ва Айна Ораева аҳоли минтақаси хақидаги маълумотларни ўрганишда бевосита иштрок этдилар, ҳозирги кунда улар ҳукуматнинг махсус назорати остидалар ва ташқи дунё билан алоқалари узилган.
Охирги марта Туркманистон аҳолиси ва аҳолини рўйхатга олиш 2012-йил 15-26 декабрь кунлари бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбарияти аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилмади. Кейинчалик ҳукумат 2022-йилга янги аҳоли рўйхатини ўтказишни режалаштирилгани хақида хабар берди.
Туркман ҳукуматининг хабар беришича, 2019-йилнинг март ойининг ўзида Туркияга 23 минг Туркманистонлик кириб келганини маълум қилди.
Россиянинг Волгоград шаҳрида эса, 2018-йили Туркманистонлик мигрантлар сони 81 фоизга ўсди.
Мамлакатдаги чидаб бўлмайдиган қашшоқлик халқни мамлакатдан ташқарига чиқишга мажбур қиляпти. Бундай вазият нафақат Туркманистонда, балки бошқа қашшоқ давлатларда ҳам кўп кузатилади. Бундай қийнчиликларни келиб чиқишида албатта Туркманбошининг ҳиссаси катта. Аммо жамиятда юз бераётган бундай жараённинг асосий сабабчиси капиталистик тузумдир.
Миграциянинг асосий сабаблари мамлакатдаги қашшоқлик, малакатга ҳарбий худудларни қўллаш, назоратсиз инфляция, минтақадаги сиёсий беқарорликлар туфайли бутун дунёда халқларнинг оммавий миграцияси кузатилмоқда. Бу эса капиталистк давлатларнинг заиф давлатларни ўзига тобеъ қилиш учун ўйлаб топган режалари эди. Миллионлаб кишилар барқарор иш топиш учун ёки янада ривожланган давлатларда яшаш учун ўз юртларини ташлаб, бошқа юртларга кетишга мажбур бўляптилар.
Ишлаб чиқаришни монополиялаштириш албатта дунёга ҳокимлик қилаётган давлатларнинг қўлида. Капитализм ақидасига асосланган давлатлар етакчиликни қўлга киритиш учун ҳар қандай разиллик ва адолатсизликлардан чекинмасдан ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилмоқдалар.
Албатта инсон тарафидан ўйлаб топилган ҳар қандай тузум ҳалокатга учрайди. Етакчиликни қўлга киритиш учун қилган ташаббуслари ўзларининг бошига фалокат бўлди. Чунки бугунги кундаги энг катта оммавий муаммолардан бири миграция муаммоси ҳар қандай етакчи давлатнинг бош оғриғига айланган.

Видео Туркманистонни икки миллион аҳоли тарк этди канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 июня 2019 г. 11:58:34
00:03:36
Другие видео канала
Таҳлил: Туркманистоннинг ўзбек муаммосиТаҳлил: Туркманистоннинг ўзбек муаммосиТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРТУРКМАНИСТОН ХАЛКИ УЗБЕКИСТОНГА МУРОЖААТ.ВИДЕОНИ ТАРКАТИНГЛАР.ТЕЗКОР ХАБАР.ТУРКМАНИСТОН ХАЛКИ УЗБЕКИСТОНГА МУРОЖААТ.ВИДЕОНИ ТАРКАТИНГЛАР.ТЕЗКОР ХАБАР.УЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ЧЕГАРАСИДА ОТИШМАУЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ЧЕГАРАСИДА ОТИШМАTURKMANISTONDAGI O'ZBEKLAR MIRZIYOYEV HUKUMATIDAN KATTA UMID QILMOQDATURKMANISTONDAGI O'ZBEKLAR MIRZIYOYEV HUKUMATIDAN KATTA UMID QILMOQDAАфғонни Титратган Ўзбек Йигити Абдулрашид ДўстумАфғонни Титратган Ўзбек Йигити Абдулрашид ДўстумЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР   #DunyoDavlatlariЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР #DunyoDavlatlariТуркманистон президентининг куёви 1 миллион долларлик соатларни қаердан олган?Туркманистон президентининг куёви 1 миллион долларлик соатларни қаердан олган?Туркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Туркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?SIRLI TURKMANISTONSIRLI TURKMANISTONO'zbekiston-Turkmaniston chegarasidagi vaziyatO'zbekiston-Turkmaniston chegarasidagi vaziyatҚОЗОҒИСТОН ХАКИДА ШОК ФАКТЛАР QOZOG'ISTON 2020 #DunyoDavlatlariҚОЗОҒИСТОН ХАКИДА ШОК ФАКТЛАР QOZOG'ISTON 2020 #DunyoDavlatlariTurkmenistan.Jumasaparyñ  Serdar Berdymuhammedova yūzlenmesi .!Turkmenistan.Jumasaparyñ Serdar Berdymuhammedova yūzlenmesi .!Туркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқдаТуркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқдаМЕКСИКА ХАКИДА ЭНГ ДАХШАТ МАЪЛУМОТЛАРМЕКСИКА ХАКИДА ЭНГ ДАХШАТ МАЪЛУМОТЛАРFakt va Fikr (Maxsus-3): “Arqadağ” marhum Sulaymonning uyini qurşovga oldiFakt va Fikr (Maxsus-3): “Arqadağ” marhum Sulaymonning uyini qurşovga oldiТуркманистонда Бердимуҳаммедовдан кейинги президент ҳам Бердимуҳаммедов бўлиши мумкинТуркманистонда Бердимуҳаммедовдан кейинги президент ҳам Бердимуҳаммедов бўлиши мумкинТУРКМАНИСТОН — КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР / ТУРКМЕНИЯ / TÜRKMENISTAN / ТУРКМЕНИСТАНТУРКМАНИСТОН — КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР / ТУРКМЕНИЯ / TÜRKMENISTAN / ТУРКМЕНИСТАНFakt va Fikr (Maxsus-1): “Arqadağ”ga la’nat!Fakt va Fikr (Maxsus-1): “Arqadağ”ga la’nat!НОХУШ ХАБАР.УЗБДАГИ ВА ДУНЁ ХАБАРЛАРИНОХУШ ХАБАР.УЗБДАГИ ВА ДУНЁ ХАБАРЛАРИ
Яндекс.Метрика