Загрузка страницы

Туркманистонда Бердимуҳаммедовдан кейинги президент ҳам Бердимуҳаммедов бўлиши мумкин

Бир неча йилдирки Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўғли Сардорни ўзига ворис қилиб тайёрламоқда. 39 яшар Сардорнинг 11 февраль куни отаси фармони билан бирйўла уч янги лавозимга — бош вазир ўринбосари ва (шу муносабат билан) Хавфсизлик кенгаши аъзоси, шунингдек Олий назорат палатаси раҳбарлигига тайинланиши буни яна бир карра тасдиқлайди. Дарвоқе, тайинлов айнан 11 февралга тўғри келгани қизиқ — Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилнинг айни санасида илк дафъа президентликка сайланганди.

САРДОРНИНГ ЮЛДУЗИ ПОРЛАГАНДА

Кичик Бердимуҳаммедов сиёсат саҳнасига чиққанидан бери унинг ҳар бир одими диққат билан кузатилмоқда. Ва шу орқали отасининг қай тариқа лавозимини унга қолдириб, ўзи истеъфога чиқишини тахмин қиладилар.

2016 йил ноябрда Сардор парламентдаги вакант ўринни эгаллаб, депутат бўлди. Бу жой нега бўш қолганига изоҳ берилгани ҳам йўқ. Сардорнинг пайдо бўлиши — биров сезиб, биров сезмай қоладиган сайловларнинг аҳамиятини кескин ошириб юборди. Президентнинг ўғли муқаддам қишлоқ хўжалиги вазири муовини бўлиб ишлаган, сўнгра нефть-газ захираларидан фойдаланиш бўйича давлат агентлигини бошқарганди.

2016 йил 15 июлда ушбу идора тугатилиб, шу куниёқ президент Бердимуҳаммедов фармони билан Ташқи ишлар вазирлигида учта янги департамент ташкил этилди ва бирига Сардор бошлиқ қилиб ўтказилди. Мазкур воқеадан икки йил бурун Сардор Бердимуҳаммедов университетдаги ўқишини тамомлаб, Туркманистон Фанлар академиясида физика-математика фанлари доктори рутбасига эришганди.

Унинг отаси амалда 2006 йил охирларида Туркманистонда ҳокимиятни эгаллаган. Бунга қадар Сардор озиқ-овқат саноатида ишлар ва виночилик соҳасида катта мартаба қозонишга ҳозирлик кўрарди.

Бироқ 2008 йилда у Россия ТИВ қошидаги Дипломатия академиясига ўқишга кетди ва шу ондан бошлаб Турманистоннинг Москвадаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. 2011 йилда академияни битириб, ўқишни Женева хавфсизлик сиёсати марказида давом эттирди. Бир пайтнинг ўзида БМТнинг Женева қароргоҳи ҳузуридаги Туркманистон ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлади.

Маслаҳатчи лавозимлари жуда муҳим эди, чунки бу лавозимда ишлаган одам чет элда яшаган деб ҳисобланмасди. Мамлакат конституциясига кўра, парламент депутатлигига номзод сўнгги ўн йил давомида Туркманистонда муқим истиқомат қилган бўлиши шарт. Президентликка сайланиш учун эса сўнгги камида ўн беш йилни ўз мамлакатида ўтказган бўлиш керак.

Видео Туркманистонда Бердимуҳаммедовдан кейинги президент ҳам Бердимуҳаммедов бўлиши мумкин канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 февраля 2021 г. 12:00:01
00:08:30
Другие видео канала
Мирзиëевнинг сири: Тоғларга яширилган хазинаМирзиëевнинг сири: Тоғларга яширилган хазинаҒафур Раҳимов “самосуд” қилган жияннинг иқрори акс этган видео тарқалдиҒафур Раҳимов “самосуд” қилган жияннинг иқрори акс этган видео тарқалдиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувиҚор босган Москвага фаррошлар етишмаяптиҚор босган Москвага фаррошлар етишмаяптиКичик сержант: Мени алдаб судлашдиКичик сержант: Мени алдаб судлашдиҲоким Зойир Мирзаев етимга берган ваъдасини нега унутди?Ҳоким Зойир Мирзаев етимга берган ваъдасини нега унутди?Самандар Қўқонов: Каримовдан ҳеч қачон кечирим сўрамаганманСамандар Қўқонов: Каримовдан ҳеч қачон кечирим сўрамаганманИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиСолиқ қўмитаси пул нақдловчиларни деб 10 мингта корхона ишини тўхтатиб қўйдиСолиқ қўмитаси пул нақдловчиларни деб 10 мингта корхона ишини тўхтатиб қўйдиПрезидентнинг кенжа куëви Тошкентдаги автоҳалокатда жароҳат олгани айтилмоқдаПрезидентнинг кенжа куëви Тошкентдаги автоҳалокатда жароҳат олгани айтилмоқдаКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиТУРКМАНИСТОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР #DunyoDavlatlariТУРКМАНИСТОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР #DunyoDavlatlariПрезидентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи. Иккинчи кун тафсилотлариПрезидентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи. Иккинчи кун тафсилотлариБош вазир Шавкат Мирзиëев хонанда Абдулазиз Каримни унвонидан маҳрум қилдиБош вазир Шавкат Мирзиëев хонанда Абдулазиз Каримни унвонидан маҳрум қилди'Ўзбеклар ҳам ҳаммадан биринчи бўлиши мумкин''Ўзбеклар ҳам ҳаммадан биринчи бўлиши мумкин'Евросиё Иттифоқига қўшилиш Ўзбекистонга фойдами, зарарми?Евросиё Иттифоқига қўшилиш Ўзбекистонга фойдами, зарарми?Туркманистонда 14 ёшли курашчи ўсмир рақибига ютқазиб бермагани учун уриб ўлдирилдиТуркманистонда 14 ёшли курашчи ўсмир рақибига ютқазиб бермагани учун уриб ўлдирилдиИркутскдаги университет декани Навальнийнинг заҳарланишини оқладиИркутскдаги университет декани Навальнийнинг заҳарланишини оқлади3 млн доза вакцинага буюртма¸ Ғафур Раҳимов самосуд қилган жиян иқрори3 млн доза вакцинага буюртма¸ Ғафур Раҳимов самосуд қилган жиян иқрориМирзиëев Сурхондарëни талаганликда айблаган МХХ подполковниги ҳибсга олиндиМирзиëев Сурхондарëни талаганликда айблаган МХХ подполковниги ҳибсга олинди
Яндекс.Метрика