Загрузка страницы

Туркманистон: кириш ва чиқиш таъқиқланади

Туркманистон: кириш ва чиқиш таъқиқланади

Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, ўтган 2015-йилда Туркманистоннинг консул ваколати муассасалари мамлакатга кириш учун фақат 913 кишигагина виза берган.Қариндошларининг қабрларини зиёрат қилишга,кексайиб қолган ота-оналарини кўришга келганларва саёҳатчиларга берилганвизалар ҳам шу рақам ичига киради. Виза олишга рухсат берилганлардан кўра,рад этилган шахсларнинг сони бир неча баробар кўп.
Туркманистоннинг аҳолиси 5,3 миллион бўлиб, ҳудуди бўйича дунёда 53 ўринда туради. Шунга қарамай, нафақат Туркманистонга кириш, балки у ердан чиқиш ҳам осон иш эмас.Бундай таъқиқлар билан Туркманистон нимага эришмоқчи?Нима учун инсонлар давлат ичкарисига кириш ва у ердан чиқиш ҳуқуқидан маҳрум? Марказий Осиёдаги Туркманистон Жанубий Осиёнинг Шимолий Кореядаги нусхасига ўхшаб қолмадими?
Ҳамма нарса мамлакатнинг табиий бойликлар заҳиралари ортига яширинган. Туркманистон табиий газ заҳирасининг -кўплиги бўйича дунёда 4-ўринда, янги газ конларининг кенглиги бўйича 2-ўринда туради. Бу эса аҳолига газ, сув ва электр энергиясидан бепул фойдаланиш имкониятини беради. Бундай имконият дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ.Шунга қарамай, Туркманистон халқи президент Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг ёвуз диктаторлик бошқаруви остида қолмоқда.
Яхши ҳаёт, тўкин-сочинлик ҳақидагиҳикоялар ҳукуматнинг ёлғон-яшиқ тарғиботи холос.ҚурбонгулиБердимуҳамедов бошчилигидаги ҳукумат халқни гунг қулларга айлантирди. Халқ ҳокимиятгақарши нафақат бирор нарсани айтиш, балки бу ҳақда ўйлашдан ҳамқўрқади. Бу президент мамлакатни бошқараверар экан, халқ қўрқув исканжасида яшайверади. Туркманистон эса бошқалар учун ёпиқ давлат бўлиб қолаверади.
Аллох таъоло “Мулк” сурасининг 15-оятида шундай деган:
هُوَالَّذِيجَعَلَلَكُمُالْأَرْضَذَلُولاًفَامْشُوافِيمَنَاكِبِهَاوَكُلُوامِنرِّزْقِهِوَإِلَيْهِالنُّشُورُ
15. У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир.
Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти кариманинг тафсирини Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, ер юзининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ерни инсонга бўйсундириб қўйган, лекин бу ҳақиқат ҳозирги асримиздагидек ҳеч қачон яққол кўзга ташланмаган.)
Демак, ер юзининг турли жойларига сафар қилиш Аллоҳ таъоло ўз бандаларига берган ҳуқуқдир. Бу ҳуқуқдан инсонларни махрум қилиш эса зулмдир. Зулм-Аллоҳ таъоло кечирмайдиган катта гуноҳлардандир.

Видео Туркманистон: кириш ва чиқиш таъқиқланади канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 февраля 2016 г. 13:39:11
00:02:47
Другие видео канала
TURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019TURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019Туркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқдаТуркман ҳукумати қарз масалаларига лоқайдлик қилмоқдаДунёдаги энг киммат Аэропорт АшхабоддаДунёдаги энг киммат Аэропорт АшхабоддаTurkmen gyzlary 2019 (talyp gyz) part 1Turkmen gyzlary 2019 (talyp gyz) part 1Мирзиёев ўзи учун сайлов ўтказмоқчиМирзиёев ўзи учун сайлов ўтказмоқчиТуркман кизлари кандай кийинишадиТуркман кизлари кандай кийинишадиТуркменистан ждет поддержки УзбекистанаТуркменистан ждет поддержки УзбекистанаТуркманистон аҳолиси учун “Осиё ўйинлари” жуда қимматга тушяптиТуркманистон аҳолиси учун “Осиё ўйинлари” жуда қимматга тушяптиТуркман ўзбеклари паспортга "туркман" деб ëздирмоқдаТуркман ўзбеклари паспортга "туркман" деб ëздирмоқдаГазга бой мустақил ТуркманистонГазга бой мустақил ТуркманистонЎзбекистонлик имомлар маънавий тубанлик сари янада қуламоқдаларЎзбекистонлик имомлар маънавий тубанлик сари янада қуламоқдаларTurkmaniston Prezidenti Toshkentga keldiTurkmaniston Prezidenti Toshkentga keldiТуркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Туркманистон -Президенти ЗОЛИМ одамми-?Президент Бердымухамедов готовит сына в преемники?Президент Бердымухамедов готовит сына в преемники?Туркман гази харидорлари камайиб бормоқдаТуркман гази харидорлари камайиб бормоқдаТуркманистонликлар нега “жаннат”да қолишни истамайдилар?Туркманистонликлар нега “жаннат”да қолишни истамайдилар?Тожикистон президенти оғир жудоликка учрадиТожикистон президенти оғир жудоликка учрадиТуркманистон Президентининг Хоразм вилоятига ташрифиТуркманистон Президентининг Хоразм вилоятига ташрифиДавлат бюджетини тўлдирувчи жонкуярларДавлат бюджетини тўлдирувчи жонкуярларТуркманистон Президенти мамлакатимизга келдиТуркманистон Президенти мамлакатимизга келди
Яндекс.Метрика