Загрузка страницы

Каримов Фонди Бобур Исмоилов ижодига бағишланган "Нарративлар" кўргазмасини тақдим этди

Ибодатхона қалб аллегорияси сифатида, Амазонка сиймоси ҳимоячи она ва эркинлик рамзи, тасаввуф анъаналаридан намуналар, сюрреалистик сюжетлар – таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоиловнинг янги ижодий асарларини ўз кўзингиз билан кўрган афзал.

Каримов Фонди янги кўргазма лойиҳаси – Бобур Исмоилов ижодига бағишланган "Нарративлар" номли кўргазмани тақдим этди.

Ўзбекистон замонавий тасвирий санъатининг ёрқин намояндаларидан бири бўлмиш Бобур Исмоилов ўзининг фалсафий асарлари билан инсон қалб дунёси қирраларини очиб берувчи асарларни яртаган мусаввирдир.

Унинг ҳар бир асарини спектакль саҳнаси ёҳуд оқ-қора кино лавҳасига қиёслаш мумкин. Бадиий тасвирларнинг айнан ҳикоя услубига мансублиги кўргазма мавзусини белгилаб берди. “Нарратив” сўзи (лотинча narrare – сўзлаб бериш, ҳиоя қилиш) адабий термин бўлиб, сўз ёрдамида ифода этиш маъносини англатади. Тасвирий санъатда нарратив сўзи визуал образлар ёрдамида ҳикоя қилиш демакдир.

Кўргазмада намойиш этилган “нарративлар”нинг ифодали ҳикоялари муайян сюжет билан эмас, балки ягона услуб билан ўзаро боғлиқ. Уларни оқ-қора услубда ишланганлиги, деталлар ва композицияларнинг мўл эмаслиги бирлаштиради. Бу эса, ўз навбатида, эътиборни асардаги асосий деталга қаратиб, аниқ ва ифодали жиҳатларни илғай олиш имконини беради.

Бобур Исмоилов ижодига бағишланган кўргазмалар АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Францияда ўтказилган.

Видео Каримов Фонди Бобур Исмоилов ижодига бағишланган "Нарративлар" кўргазмасини тақдим этди канала Korrespondent Uzbekistan
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 декабря 2018 г. 21:41:06
00:03:13
Яндекс.Метрика