Загрузка страницы

Zabur 90 - sano - Qodir Tangri soyasida yashash

Zabur 90 - sano - Qodir Tangri soyasida yashash
Қодир Тангри соясида яшаш

1 Кимки Худойи Таолонинг паноҳида яшар, Қодир Тангри соясида ором топар экан,
2 У Худовандга айтади: Ўзингсан бошпанам, қасрим менинг, Умидим фақат Сенда, эй Худойим!
3 Худо сени овчи қопқонидан ҳам, Вабо-қазодан ҳам халос этар.
4 У Ўз парлари билан сени ёпар, Қанотлари остида бехатар бўласан; Ҳақиқати сенга қалқон ва тўсиқ бўлар.
5 На тунги ваҳимадан қўрқасан, На кундузи учаётган ўқдан,
6 На зулматда кезувчи вабодан, На қиём чоғи қирувчи ўлатдан.
7 Сенинг ёнингда мингтаси йиқилиб, Туман қулаб кетса-да ўнг ёҒингда, Бало-қазо сенга яқин йўламас.
8 Сен фақат кўзларинг билан боқиб, Фосиқларга берилган жазони кўрасан.
9 Худовандни паноҳим деб билганинг учун, Ҳақ Таолони қўрғоним деганинг учун,
10 Тушмас бошингга бирон-бир фалокат, Йўламас чодирингга ҳам қандайдир ўлат.
11 У Ўз фаришталарига сен ҳақда амр этгай, Токи бутун йўлларингда сени асрасинлар.
12 Улар сени қўлларида кўтариб кетар, Оёғинг ҳам тошга қоқилиб кетмас.
13 Шер ва бўғма илон устидан босиб ўтасан, Арслон ва аждарни эзиб ташлайсан.
14 «У Менга меҳр боғлагани-чун қутқазаман, Номимни тан олгани-чун омон сақлайман.
15 У Мени чақирган чоҒида жавоб бераман, Қайғули кунида у билан бирга бўламан, Уни халос этиб ҳурматга сазовор қиламан.
16 Узоқ умр бериб кўнглини тўйғазаман, Нажоткорлигимни унга намоён қиламан».

Видео Zabur 90 - sano - Qodir Tangri soyasida yashash канала O'zbek Masihiylari
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 мая 2021 г. 21:53:39
00:02:31
Яндекс.Метрика