Загрузка страницы

50 йил яшаб, шундан 40 йилини санъатга бағишлаган Отажон Худойшукуровни хотиралаб | Retro shedevr

"Ретро шедевр" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Отажон Худойшукуров (1944. 4.10 — Тўрткўл — 1994.22.12) — хонанда; Ўзбекистон (1977) ва Қорақалпоғистон (1970) халқ артисти. Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К.Отаниёзов, Назир қори, Ж.Бекчонов ва бошқалар. 1963 йилдан Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда.
Репертуаридан мумтоз ашулалар («Феруз I—II», «Хоразм Сегоҳи», «Бозургоний», «Қўшчинор», «Гулузорим», «Курд Эшвойи», «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент Ироғи» ва б.), Хоразм достон нома (қўшиқ)лари («Нажаб ўғлон» достонидан «Кимни севар ёрисан», «Баҳром ва Гуландом»дан «Айрилиқ», «Авазхон»дан «Қаландарим»), композитор ва бастакорлар асарлари («Кўзларинг сенинг», «Ўзбекистоним», «Раъно бўлайин деб», «Соғиниб келдим» ва б.), шунингдек, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ ва қирғиз халқ қўшиқлари ўрин олган. О. Худойшукуров созанда (торчи) ва ўзи айтадиган («Мужгонларинг», «Оламда бир», «Биринчи муҳаббатим» каби 300 дан ортиқ) қўшиқларнинг бастакори сифатида ҳам танилган. О. Худойшукуров жозибали, чиройли тембрли, кенг, барча пардаларда равон ва жарангдор овоз соҳиби. Унинг қўшиқларидаги эҳтирос, шижоат ва жўшқинлик, мазмуний теранлик каби хислатлар тингловчилар қалбидан чуқур жой олган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). 1999 йилдан Отажон Худойшукуров номида ёш хонандаларнинг Республика танлови ўтказилмоқда. Элликқалъа ва Тўрткўлдаги кўча, хиёбон ва боғларга ҳофиз номи берилган.

Видео 50 йил яшаб, шундан 40 йилини санъатга бағишлаган Отажон Худойшукуровни хотиралаб | Retro shedevr канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 июня 2021 г. 9:00:10
01:29:59
Другие видео канала
"Бир ота 9 болани парвариш қилиб билади, лекин 9 бола..." Янги сони | Otalar so'zi - aqlning ko'zi"Бир ота 9 болани парвариш қилиб билади, лекин 9 бола..." Янги сони | Otalar so'zi - aqlning ko'ziЧодак қишлоғи табиатининг сеҳри нимада? | Ko'hna manzillarЧодак қишлоғи табиатининг сеҳри нимада? | Ko'hna manzillarСурхон воҳасининг ўзига хос дўппидўзлик санъати сирлари | Milliy qadriyatСурхон воҳасининг ўзига хос дўппидўзлик санъати сирлари | Milliy qadriyatЧустнинг шаҳри ва Биби Она зиёратгоҳи тарихи | Ko'hna manzillarЧустнинг шаҳри ва Биби Она зиёратгоҳи тарихи | Ko'hna manzillarФарғоналик етук аллома Шайх Абу Бакр Воситий | Buyuk yurt allomalariФарғоналик етук аллома Шайх Абу Бакр Воситий | Buyuk yurt allomalariТўрт томони тоғлар қуршовида қолган қишлоқ | EkspeditsiyaТўрт томони тоғлар қуршовида қолган қишлоқ | EkspeditsiyaКитобнинг ноёб миллий табиат боғи ҳақида эшитганмисиз?  |Ko'hna manzillarКитобнинг ноёб миллий табиат боғи ҳақида эшитганмисиз? |Ko'hna manzillar"Акани укага муҳтож қилмагин..."(Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi biz"Акани укага муҳтож қилмагин..."(Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi biz"Омонатга хиёнат"(Ҳаётий воқеа асосида)| Odob durdonalari"Омонатга хиёнат"(Ҳаётий воқеа асосида)| Odob durdonalariТошкент шаҳрида тунги пайтда қоидабузар ҳайдовчиларига қарши рейд тадбири| Reyd vaqtiТошкент шаҳрида тунги пайтда қоидабузар ҳайдовчиларига қарши рейд тадбири| Reyd vaqti"Виждон азоби" (Ҳаётий воқеа асосида)| Kunlarning birida"Виждон азоби" (Ҳаётий воқеа асосида)| Kunlarning biridaТошкентда ўсмирларга психотроп дориларни сотаётган дорихоналар фош қилинди! | Qonun doirasidaТошкентда ўсмирларга психотроп дориларни сотаётган дорихоналар фош қилинди! | Qonun doirasidaХоразм гиламдўзлик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigiХоразм гиламдўзлик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigiБухоро Амирлиги ва Манғитлар сулоласи тарихи | Tarixiy savolБухоро Амирлиги ва Манғитлар сулоласи тарихи | Tarixiy savolУлуғ зотлар ила кўкси осмон Боғистон: Шайх Умар Вали Боғистоний мақбараси | Ko'hna manzillarУлуғ зотлар ила кўкси осмон Боғистон: Шайх Умар Вали Боғистоний мақбараси | Ko'hna manzillarҲукуматнинг масъул лавозимида ишлаган Акбар Ахмедов нега қатағон қилинди?| Millatimiz fidoyilariҲукуматнинг масъул лавозимида ишлаган Акбар Ахмедов нега қатағон қилинди?| Millatimiz fidoyilariКундалик эҳтиёж учун энг муҳим бўлган ўсимлик ёғининг сифати қандай? | Sifat nazoratiКундалик эҳтиёж учун энг муҳим бўлган ўсимлик ёғининг сифати қандай? | Sifat nazoratiСоҳибқирон Амир Темур давлатида қўшин тузилиши ва таркибий қисмлари тарихи | Sayyor darsСоҳибқирон Амир Темур давлатида қўшин тузилиши ва таркибий қисмлари тарихи | Sayyor darsТуркистонда жадидчиликлар ҳаракати қандай юзага келди? | Sayyor darsТуркистонда жадидчиликлар ҳаракати қандай юзага келди? | Sayyor dars
Яндекс.Метрика