Загрузка страницы

Туркистонда жадидчиликлар ҳаракати қандай юзага келди? | Sayyor dars

"Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
ЖАДИДЧИЛИК (араб, жадид – янги) — 19-а. охири 20-а. бошида Туркистон, Кавказ, Қрим, Татаристон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий, маърифий ҳаракат. Ж. дастлаб 19-а. нинг 80-й. ларида Кримда Исмоилбек Гаспринский раҳбарлигида қрим татарлари ўртасида вужудга келди. Жадидчилик ҳаракати намояндалари кўпинча ўзларини тараққийпарварлар, кейинчалик жадидлар деб аташган. Ўша даврнинг илғор тараққийпарвар кучлари, биринчи навбатда, зиёлилар маҳаллий аҳолининг умумжаҳон тараққиётидан орқада қолаётганлигини ҳис этиб, жамиятни ислоҳ қилиш заруриятини тушуниб етгандилар. Жадидчилик моҳият эътибори билан аввало сиёсий ҳаракат эди. Унинг шаклланиш ва мағлубиятга учраш даврлари бўлиб, уларни шартли равишда тўртга бўлиш мумкин. Туркистон, Бухоро ва Хива ҳудудида бу даврлар 1895-1905; 1906-16; 1917-20; 1921-29 й. ларни ўз ичига олади.
Биринчи даврда Туркистонда подшо Россиясининг мустаҳкам ўрнашиб олиши кузатилади. У ўз сиёсий агентлари (вакиллари) ёрдамида маҳаллий хон ва амир ваколатларини чеклабгина қолмай, уларни қўғирчоққа айлантириб, рус ва ғарб сармоядорларининг ишлаши ва яшаши учун шароит яратади, турли компаниялар, акциядорлик жамиятлари манфаатини кўзлайди. Айни чоғда маҳаллий аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари назарга олинмай қўйилди, диний эътиқодлари, урф-одатлари билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимаслик кучайди. Ҳаётий, илмий савияси юқори бўлган қозилар тажрибасиз кишилар билан алмаштирилди, порахўрлик, ижтимоий-сиёсий адолатсизлик авж олди. Мадраса ва мактаблар фаолиятини чеклаш, маҳаллий жой номларини русча атамалар билан алмаштириш, маҳкама жараёнида қозилар бўйнига хоч тақтиришгача борилдики, ерли аҳолини бу хилда таҳқирлаш ҳоллари мустамлакачиларнинг бедодлигини яққол кўрсатарди. Ўша давр аҳволини Мухаммадали халфа Собир ўғли (Дукчи эшон) халққа қарата ўз «Хитобнома»си (1898) да яхши баён қилган (яна қ. Андижон қўзғолони).
Миллат истиқболини ўйловчи тараққийпарвар кучлар халқнинг деярли барча табақалари — ҳунарманд, деҳқон, савдогар, мулкдор, уламолар орасида мавжуд эди. Зиёлилар дастлаб чоризмга қарши курашни халқни асрий қолоқликдан уйғотиш — сиёсий-маърифий жабҳадан бошлашга қарор қилдилар. Жадидчилик ҳаракати ана шундай тарихий бир шароитда Туркистон минтақасида ривожланиш учун ўзига қулай замин топди.

Видео Туркистонда жадидчиликлар ҳаракати қандай юзага келди? | Sayyor dars канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 июня 2021 г. 19:00:30
00:38:59
Другие видео канала
"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratАмир Темур Американи босиб олганми? | Siz tarixni bilasizmi?Амир Темур Американи босиб олганми? | Siz tarixni bilasizmi?Электр чойнак маҳсулотининг сифати талабга жавоб берадими? | Sifat nazoratiЭлектр чойнак маҳсулотининг сифати талабга жавоб берадими? | Sifat nazoratiХалқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва Саида Зунунова қолдирган мерос | Zamonlar oshaХалқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва Саида Зунунова қолдирган мерос | Zamonlar oshaСижжак маҳалласи томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylabСижжак маҳалласи томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylabЧуст марказида "Мавлоно Лутфулло" музейи ҳақида биласизми? | Abadiyat oralabЧуст марказида "Мавлоно Лутфулло" музейи ҳақида биласизми? | Abadiyat oralabЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarОлмалиқ шаҳрининг тарихи | Ko'hna manzillarОлмалиқ шаҳрининг тарихи | Ko'hna manzillar"Мунтахаб ат-таворих" ноёб қўлёзма асари тарихи | Javohir"Мунтахаб ат-таворих" ноёб қўлёзма асари тарихи | JavohirМуҳим муаммо - сув танқислиги ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМуҳим муаммо - сув танқислиги ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЎзбекистоннинг номоддий маданий мероси ҳақида бор гап | Bor gapЎзбекистоннинг номоддий маданий мероси ҳақида бор гап | Bor gapШавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Арабской Республики ЕгипетШавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Арабской Республики ЕгипетТил ўрганиш - давр талаби | MinbarТил ўрганиш - давр талаби | MinbarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarКушонлар ҳукмронлиги даври тарихи | O'tmish sirlariКушонлар ҳукмронлиги даври тарихи | O'tmish sirlariСухандон, телебошловчи, хонанда Толибжон Исроилов "Синфдан ташқари"да | Sinfdan tashqariСухандон, телебошловчи, хонанда Толибжон Исроилов "Синфдан ташқари"да | Sinfdan tashqariБалоғат ёшидаги болада кузатиладиган эгоистик фикрлаш нимадан келиб чиқади? | TaskinБалоғат ёшидаги болада кузатиладиган эгоистик фикрлаш нимадан келиб чиқади? | Taskin“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqinБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktГрузия давлатига саёҳат | SayohatnomaГрузия давлатига саёҳат | Sayohatnoma
Яндекс.Метрика