Загрузка страницы

3-Оли Имрон (Oli Imron surasi)

Мадинада нозил бўлган бу сура икки юз оятдан иборат бўлиб, Қуръондаги узун суралардандир. Унда Мадина шаҳридаги мусулмон жамоатнинг ҳижратнинг иккинчи йилида бўлиб ўтган Бадр жанги билан учинчи йилидаги Ухуд жанги мобайнидаги ва ундан кейинги даврдаги ҳаётидан жонли лавҳалар тасвирланади ҳамда бу воқеаларга муносабат билдирилиб, ҳукмлар баён қилинади. «Оли Имрон»да диннинг асосларидан бўлган икки нарса батафсил ёритилади: биринчиси — ақида ва Аллоҳнинг бирлигига алоқадор далилу ҳужжатлар; иккинчиси — шариат қонунлари ва хусусан, Аллоҳ йўлидаги кураш — жиҳодга тааллуқли амру фармонлар. Агар «Бақара» сурасида аҳли китобларнинг яҳудий қавми ва уларнинг кирдикорлари ҳақида сўз кетган бўлса, "Оли Имрон"да аҳли китоблардан бўлган насронийлар тўгрисида сўз боради ва уларнинг Ийсо алайҳис-саломни худо деб эътиқод қилишлари хато эканлиги очиқ-равшан далиллар орқали батафсил ёритилади. Шунингдек, уларнинг ичида Қуръон ва Муҳаммад алайҳис-саломнинг пайгамбарликларини инкор қилувчилар ҳам борлиги айтилиб, бундай мункирларга аниқ хужжатлар билан жавоб қилинади. Булардан ташқари, ушбу сурада шариатнинг яна бошқа кўпдан-кўп аҳкомларига асос бўлган оятлар хам бор. Бу сурада Марямнинг отаси бўлмиш Имрон ва унинг аҳли оиласи ҳақидаги қисса зикр қилингани учун «Оли имрон» — «Имроннинг хонадони» деб номланган.

Видео 3-Оли Имрон (Oli Imron surasi) канала islomtv
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
3 января 2011 г. 23:22:44
01:05:35
Яндекс.Метрика