Загрузка страницы

2-Бақара (Baqara surasi)

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, икки юз саксон олти оятдан иборат. У Қуръондаги энг узун сурадир. Бу сурада эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда ва бошқа шариат ҳукмлари борасида сўз кетади. Бу суранинг аввалида мўминлар, кофирлар, мунофиқлар ва иймоннинг ҳақиқати, куфр ва нифоқнинг моҳияти баён қилинади. Сўнгра башарият отаси Одам алайҳиссалом қиссаси зикр қилиниб, у зот яратилган вақтда бўлиб ўтган ибратли воқеа-ҳодисалардан хабар берилади. «Бақара» оятларининг қарийб учдан бир қисмини «аҳли китоблар» (Таврот ва Инжилга иймон келтирганлар), хусусан яҳудийлар ҳақидаги маълумотлар ташкил қилади. Кейин судхўрлик жинояти тўғрисида маълумот берилиб, Аллоҳ ва пайғамбар бу жиноятга қарши уруш эълон қилганликлари уқтирилади. Суранинг хотимасида эса мўминларни Аллоҳ таолога тавба-тазарру қилишга ва унинг ўзидангина мадад тилашга чақирилади. Бу сура нима учун «Бақара» -- «Сигир» сураси деб аталган? Қадимда Бани Исроил қавмидан бўлган бир киши ўлдирилади. Аммо унинг қотилини топа олмайдилар. Шунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Қавмингга айтгин, бир сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар», деб буюради. Аллоҳнинг буйруғини бажо қилганларида, ҳалиги ўликка жон кириб, қотили кимлигини айтади.

Видео 2-Бақара (Baqara surasi) канала islomtv
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 января 2011 г. 3:22:19
01:57:34
Яндекс.Метрика