Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди.

Саммит ишида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва Ҳамдўстлик Парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенко иштирок этдилар.

Кун тартибига мувофиқ МДҲ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси шу йил Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилишдек шарафли ва масъулиятли вазифани илк бор ўз зиммасига олганини таъкидлади.

МДҲнинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан инқироздан тез фурсатларда чиқишнинг мақбул йўлларини топиш учун хизмат қилишига ишонч билдирилди.

– Ўзбекистон умумий муаммоларни ҳал қилишга янги, ностандарт ва ўзаро манфаатли ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга тайёр, - деди Президентимиз.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига изчил ўтиш, шериклик механизмлари ва қабул қилинган ҳужжатлар ижроси самарадорлигини ошириш тарафдоридир.

Шавкат Мирзиёев ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Хусусан, бугунги шароитда мамлакатларимиз иқтисодиётлари, савдо ва кооперация алоқаларини жадал суръатларда қайта тиклаш устувор вазифа экани таъкидланди. Мавжуд муаммоларга қарамай, Ўзбекистоннинг МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар билан товар айирбошлаши барқарор ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Айрим шериклар билан савдо жорий йилда 20 фоиздан зиёдга кўпайди.

Ҳамдўстлик доирасида “яшил” ва соддалаштирилган йўлаклар амалиётини кенг жорий этиш, электрон савдони ривожлантириш бўйича ягона платформани ишга тушириш ва “йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Бунда агросаноат, машинасозлик, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва бошқа устувор тармоқларда қўшма кластерлар ташкил этиш назарда тутилади. Ушбу дастур ҳамда инновацион лойиҳалар ва илғор технологиялар тақдимотини келгуси йил Тошкент шаҳрида ўтадиган МДҲ мамлакатлари саноат кооперацияси форуми доирасида ўтказиш таклиф этилди.

Транспорт йўлаклари рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, ўзаро келишилган тариф сиёсатини амалга ошириш ва преференцияларни ўзаро тақдим этиш транспорт соҳасидаги муҳим вазифалар сифатида белгиланди.

Ўзбекистон барча санитария талабларига риоя этган ҳолда ўзаро авиақатновларни имкон қадар тез фурсатда қайта йўлга қўйиш тарафдоридир. Бу ишбилармонлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини тиклашга хизмат қилади, дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.

МДҲ мамлакатларининг Ҳамдўстлик давлатларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари меҳнат мигрантлари ҳужжатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини яратиш ва бу соҳада алоҳида дастур қабул қилиш вақти келганини қайд этди.

Бугунги кунда санитария-эпидемиологик тусдаги фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва уларга барвақт жавоб қайтаришнинг самарали тизимини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан МДҲ доирасидаги тегишли келишувни тайёрлаш ишлари тезлаштирилади.

Касалликларни профилактика қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили оммавий спорт ва маданий тадбирларни ташкил этган ҳолда “МДҲ саломатлик марафони”ни ўтказиш таклиф этилди.

МДҲ ижодий ва фан зиёлиларининг навбатдаги форуми доирасида Ўзбекистонда “Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий мероси” конференциясини ўтказиш ғояси илгари сурилди. Бу анъанавий яқин бўлган гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

МДҲ маконидаги хавфсизликка таҳдид солаётган хатарлар тўғрисида сўз юритилар экан, Афғонистонда йўлга қўйилаётган тинчлик жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим экани қайд этилди.

– Ушбу мамлакатнинг тинчлиги бутун Ҳамдўстлик маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Бу, шунингдек, давлатларимизнинг Жанубий Осиё билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги имкониятлар дегани, – дея таъкидлади Президентимиз.

Видео Шавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 декабря 2020 г. 22:10:21
00:40:27
Другие видео канала
"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 17 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 17 декабр 2020 йил | Axborot 24Шавкат Мирзиёев предложил принять программу сотрудничества по трудовой миграции в СНГШавкат Мирзиёев предложил принять программу сотрудничества по трудовой миграции в СНГБир жиноят изидан: "Андижон фожиаси. Бир фуқарони қийнаб ўлдирган ИИБ жинояти" |Bir jinoiyat izidanБир жиноят изидан: "Андижон фожиаси. Бир фуқарони қийнаб ўлдирган ИИБ жинояти" |Bir jinoiyat izidan"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 17 декабр | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 17 декабр | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar2021 йил 1 январдан автомобилларда яна яқинни ёритувчи чироқ ёқиб юриш мажбурий бўладими?2021 йил 1 январдан автомобилларда яна яқинни ёритувчи чироқ ёқиб юриш мажбурий бўладими?Наманганда 6 киши ўлимига сабаб бўлган жуда аянчли ЙТҲ содир бўлдиНаманганда 6 киши ўлимига сабаб бўлган жуда аянчли ЙТҲ содир бўлдиБухорода халқнинг кўмирини яширинча сотаётган фирибгар ходим қўлга тушди!Бухорода халқнинг кўмирини яширинча сотаётган фирибгар ходим қўлга тушди!"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 17 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 17 декабр 2020 йил | Axborot 24Главные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 18 декабря 2020 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 18 декабря 2020 годаНархи 150 минг долларгача баҳоланувчи 7 бош ноёб лочинни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди!Нархи 150 минг долларгача баҳоланувчи 7 бош ноёб лочинни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди!«Туққанимга афсусланаман». Нега Сирдарёда аёл болаларини сувга оқизиб юбормоқчи бўлди?«Туққанимга афсусланаман». Нега Сирдарёда аёл болаларини сувга оқизиб юбормоқчи бўлди?Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди!Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди!"Келиним ўғлимни олиб 6 ой олдин уйдан чиқиб кетди. Қаердалигини билмайман" 2-қисм| Oila mundarijasi"Келиним ўғлимни олиб 6 ой олдин уйдан чиқиб кетди. Қаердалигини билмайман" 2-қисм| Oila mundarijasiГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 17 декабря 2020 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 17 декабря 2020 года"Ишим юришмаяпти, фолбинга борсаммикан ёхуд сиз фолбинга ишонасизми?" | Gap chiqdi"Ишим юришмаяпти, фолбинга борсаммикан ёхуд сиз фолбинга ишонасизми?" | Gap chiqdiТунги рейд: Қарши шаҳридаги тунги клубда раққоса қизлар карантин қоидасига риоя қилмаяпти!Тунги рейд: Қарши шаҳридаги тунги клубда раққоса қизлар карантин қоидасига риоя қилмаяпти!Тошкентда ичимлик суви тарифларининг кескин ошиши ростми?Тошкентда ичимлик суви тарифларининг кескин ошиши ростми?ОХУНОВ ТВ ОЛДИНГИ КУТИЛМАГАН ОДАМЛАР КЕЛДИ.2020.ОХУНОВ ТВ ОЛДИНГИ КУТИЛМАГАН ОДАМЛАР КЕЛДИ.2020.8 Чи Уйин Хакида Гаплашамиз8 Чи Уйин Хакида ГаплашамизБИЛЕТ ОЗ КОЛДИ ДУСТЛАР +79296147518БИЛЕТ ОЗ КОЛДИ ДУСТЛАР +79296147518
Яндекс.Метрика