Загрузка страницы

Fakt va Fikr (43): Yangliş qörquv va biz (Ayrilmas döstlarning köp asrlik riştalari haqida)

Ўтган кўрсатувда тўғри қўрқувнинг фойдалари ва янглиш қўрқувнинг зарарлари ҳақида суҳбатлашган эдик. Хусусан, инсон энг талафотли, энг дахшатли бир нарсадан қўрқса, қолган қўрқувлардан қўрқмасдан, ҳотиржам яшаши тўғрисида гаплашдик.

Бундан ташқари, одам майда-чуйда кўплаб талафотлардан қўрқса, ҳаловатсиз яшаши ва азоб чекишини ҳам айтиб ўтдим. Фойдали қўрқувнинг “тўғри қўрқув” эканлигини, зарарли қўрқувнинг эса – “янглиш қўрқув” эканлигини билдирдим.

Ўтган кўрсатувда янглиш қўрқув энг аввало одамни янглиш фикрлашга, янглиш қарорлар қабул қилишга, хатолар содир қилишга, ҳаракатсизликка, параличга ва мағлубиятларга олиб келиши тўғрисида психолог олимларнинг хулосаларини етказган эдим.

Бугунги кўрсатувда энг кучли армияларни, қўшинларни ва шахсларни энг ожиз рақибларидан енгилишига айнан асоссиз ва янглиш қўрқув сабабчи бўлганига тарихий мисолларни келтираман. Ўзимизнинг тарихдан мисоллар келтираман.

“Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувида янглиш қўрқув билан ўрнатганимиз қалин алоқалар ҳақида гаплашамиз. Бугунги кўрсатувда янглиш қўрқув ва ота-боболаримиз ўртасидаги дўстлик шармандали мағлубиятларга ҳамда улкан фожиаларга сабаб бўлганига беш тарихий мисол келтираман.

Видео Fakt va Fikr (43): Yangliş qörquv va biz (Ayrilmas döstlarning köp asrlik riştalari haqida) канала Fakt va Fikr
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 июля 2021 г. 19:00:11
00:48:58
Яндекс.Метрика