Загрузка страницы

Муҳаммад Солиҳ: Сардоба, Ташқи қарз, Ўзбекистонни руслаштириш сиёсати ҳақида

#Сардоба #Сангинов #Қарз #Мирзиёев

Муҳаммад Солиҳ: Сардоба, Ташқи қарз, Ўзбекистонни руслаштириш сиёсати ҳақида

Шавкат Мирзиёев истеъфосини талаб қилиб чиққанимдан кейин баъзи хорижий матбуот вакиллари менга мурожаат қилишиб, видеомурожаатда келтирган иддаоларимга қўшимча маълумот ва далиллар сўрашди.

Айни пайтда далил истамаганлар ҳам бўлди.

Масалан, Ўзбекистондан гапирган журналист Шароф Убайдуллаев "Муҳаммад Солиҳнинг мурожаатидаги иддаоларининг аксарияти тўгри", дея эътироф қилиш жасоратини кўрсатди.

Шунга қарамай, сўз берганим учун "Сардоба" омбори қурилиши ва бошқа масалалар юзасидан баъзи қўшимча маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.

Сўзни "Сардоба" сув омбори қурилишидан бошлайлик:

Уни қуриш ғояси, аввал айтганимдек, ўша пайтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёевдан чиққан.
Лойиҳани 2008-йилда президент Каримовнинг олдига олиб кирган шахсан Мирзиёевнинг ўзи бўлади.

Лекин Каримов янги сув омборининг унумдорлиги паст бўлган Сирдарё ва Жиззах вилоятларида фойда келтиришига ишонмаган. Аммо Мирзиёев: “Бу вилоятлардаги ерлар унумсизлиги тупроқдан эмас, сувсизликдан. Сув бўлса, у ерларда ҳосил мўл бўлади”, деб Устозини авраган.

Каримов: “Бюджетда бундай қурилишга пул йўқ”, деганда, Мирзиёев: “Пулни ўзим топаман”, деб, кредит
жалб қилишини билдирган.
Каримов ундан, “Сирдарё вилояти ҳокими Абдураҳим Жалолов билан маслаҳатлаш, унинг рухсатини ол”, деб кутулган.

Мутахассислиги ирригатор бўлган Абдураҳим Жалолов эса Сардоба сув омборини қуришга рухсат бермаган.
Чунки Мирзиёевнинг лойиҳаси бўйича омборни нисбатан баланд ва ўзлаштирилмаган, аммо ҳосилдор ерга қуриш мўлжалланган эди.
Сирдарё вилояти ҳокими бу ерларни келажакда томчилатиб суғориш технологияси билан ўзлаштириш мумкинлигини айтган. Бундан ташқари, "Сардобада тупроқости сувлари яқин ва бундай ҳудудларда сув омбори қуриш хатарли" деган Мирзиёевга.

Мирзиёев бу тажрибали мутахассиснинг маслаҳатлари ва огоҳлантиришларига қулоқ солмасдан, уни ишдан олиш йўлларини излай бошлаган.

2009-йил сентярь ойида Шавкат Мирзиёев устози Каримовга: “Сирдарё ҳокими талабаларни пахтага олиб чиқишда сусткашликка йўл қўймоқда”, дея ёмонлаб, Абдураҳим Жалоловнинг ишдан олинишига эришади.

Бу фитнада унга ҳар сафаргидек “тутинган ака”си, президент девонининг бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров кўмаклашиб юборган.

Аслида, Сирдарё вилояти ҳокими Абдураҳим Жалоловнинг бор айби бир мутахассис сифатида "Сардоба" омборининг қурилишига қарши чиққани бўлган.
Жалолов Мирзиёевнинг ярим миллиард долларлик режасига ҳалақит берган яъни.

Мирзиёев Жалоловдан бўшаган лавозимга ўзининг одами Ойбек Ашурматов тайинланишига эришади.
Ашурматов ҳам Сирдарё вилояти ҳокими курсисига ўтириши биланоқ Мирзиёев истаган рухсатни беради.

Шундан сўнг Мирзиёев президент Каримовнинг олдига кир,б, Сардоба сув омборини қуришга президент ижозатини олади.

Мирзиёев лойиҳа сметасида кўрсатилган 404 миллион долларни Хитойнинг “Эксим-банк”и (The Export-Import Bank of China / China Exim Bank)дан олган.

Кредит музокараларини бошидан охиригача Мирзиёевнинг ўзи олиб борган. Тендерни ўзининг талабалик йилларидаги ҳамхона дўсти Абдураҳим Сангинов ва унинг ўғилларига топширган.

Аслида Шавкат Мирзиёев Сангиновларнинг компаниясини бош пудратчи қилмоқчи бўлган. Лекин Сангиновларнинг компанияси Бош пудратчи бўлиш талабларига жавоб бермагани (махсус техникаси ва ишчи кучи камлиги) учун бош пудратчилик “Ўзбекистон темир йўллари”га берилган.

Лекин Бош пудратчи бўлса ҳам, Раматовнинг қурувчилари субпудратчи Сангиновлар улгура олмаган участкаларини қуришган холос. Яъни “Темир Йўллар”га арзимас чақаларни беришган. Миллионларча долларлар эса Сангиновларга берилган.

"Сардоба" сув омбори қурилиши 2010-йилда бошланган бўлса, 2013-йилда у ерда илк режавий текширув ўтказилган.
Текширувни Ўзбекистон Бош прокуратураси амалга оширган. Текширувдан сўнг қурилишда катта иқтисодий жиноятлар содир этилганлиги аниқланган.

Шу йилнинг ўзида ўша пайтдаги Бош прокурор бу ҳолат юзасидан жиноят иши очган.
Тергов гуруҳига Бош прокуратуранинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг собиқ бошлиғи Улуғбек Хуррамов раҳбарлик қилган.

Ана шу йигит бошчилигидаги тергов гуруҳи бир йил ичида 250 (!!!) томлик материал йиғишга эришган. "Сардоба"даги ўғирликларнинг тагига етиш учун Улуғбек Хуррамов бир йил ичида икки марта Хитойга ҳам бориб келган.

Тергов гуруҳи "Сардоба"даги ўғирликлар ортида Шавкат Мирзиёевнинг ўзи турганлигини аниқлагач, 2014-йил кузида Бош прокурор Рашид Қодиров бу ҳақида президент Ислом Каримовга ҳисобот беради. Бош прокурор Бош вазирни ҳибсга олишга рухсат сўрайди.

Ислом Каримов: “Ўйлаб кўриш керак” – деб, ҳисоботни олиб қолади....

Видео Муҳаммад Солиҳ: Сардоба, Ташқи қарз, Ўзбекистонни руслаштириш сиёсати ҳақида канала Muhammad Solih
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
16 мая 2020 г. 21:52:51
00:11:34
Другие видео канала
"Бегона" - Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида фильм. 1-қисм"Бегона" - Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида фильм. 1-қисмМуҳаммад Солиҳ: "Тожиклар ҳам ӯзбеклар сингари Ислом Каримов меросидан қутилиши керак"Муҳаммад Солиҳ: "Тожиклар ҳам ӯзбеклар сингари Ислом Каримов меросидан қутилиши керак"Муҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekЮлдуз Усмонованинг иддаоларига Муҳаммад Солиҳ жавоб бердиЮлдуз Усмонованинг иддаоларига Муҳаммад Солиҳ жавоб берди"Бегона" 3-қисм. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида фильм"Бегона" 3-қисм. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида фильмМХХ раҳбар ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга умрбод қамоқ жазоси берилдиМХХ раҳбар ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга умрбод қамоқ жазоси берилдиСардоба фожиаси ҳақида Нидерландия экспертлари аслида нима деганди? - O'zbekiston BBC UzbekСардоба фожиаси ҳақида Нидерландия экспертлари аслида нима деганди? - O'zbekiston BBC UzbekЖурналистни Бишкекдан жиноятчи сифатида олиб келган давлат нега унга уй ҳадя қилди?Журналистни Бишкекдан жиноятчи сифатида олиб келган давлат нега унга уй ҳадя қилди?Ўзбекистон: Аудио ёзувларни ДХХ сиздирган - Муҳаммад СолиҳЎзбекистон: Аудио ёзувларни ДХХ сиздирган - Муҳаммад СолиҳМуҳаммад Солиҳ: “Бегона”,  1 - видео (Тўлиқ шакли)Муҳаммад Солиҳ: “Бегона”, 1 - видео (Тўлиқ шакли)Ахборот уриши давом этади.Ахборот уриши давом этади.Muhammad Solih parlament saylovlarida qatnashmoqchiMuhammad Solih parlament saylovlarida qatnashmoqchiМУҲАММАД СОЛИҲ: ИСТЕЪФОГА ЧАҚИРИЛАДИГАН ҲУКУМАТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?МУҲАММАД СОЛИҲ: ИСТЕЪФОГА ЧАҚИРИЛАДИГАН ҲУКУМАТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?М.Солиҳ: Мирзиёевда тарихга мустабид режимни ислоҳ қилган сиёсатчи ўлароқ кириш учун имконият борМ.Солиҳ: Мирзиёевда тарихга мустабид режимни ислоҳ қилган сиёсатчи ўлароқ кириш учун имконият борЎзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг президент Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИЎзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг президент Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ"Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди"Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлдиMuhammad Solih: Mirziyoyevdan umidlar so'nmoqdaMuhammad Solih: Mirziyoyevdan umidlar so'nmoqdaГулнора Каримованинг озод килиниши таклифи кимдан чиккан?Гулнора Каримованинг озод килиниши таклифи кимдан чиккан?Mафя давлат тунтаришига озгина колганда.Mафя давлат тунтаришига озгина колганда.286. Jonli yoyin: Mirziyoyevning iste'fosini so'ramayman! Nega?286. Jonli yoyin: Mirziyoyevning iste'fosini so'ramayman! Nega?
Яндекс.Метрика