Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячиларига орден ва медалларни топширди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони йиғилганларни, барча ҳарбийларни, уларнинг оила аъзоларини байрам билан муборакбод этди.

Маросимда таъкидланганидек, ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек муқаддас ва масъулиятли ишга бағишлаган ва буни ҳар куни, ҳар дақиқада амалда исботлаётган аскар ва офицерларимиз бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир. Айниқса, ўтган йили ўз вазифасини адо этиш билан бирга, халқимиз бошига тушган оғир синовларни мардона енгиб ўтишда уларнинг хизматлари нечоғли катта бўлганини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Илгари армия алоҳида, халқ алоҳида бир дунё эди. Президент Шавкат Мирзиёев илк кунлардан “халқ билан армия – бир тану бир жон” деган муҳим ғояни илгари сурди ва вазият тубдан ўзгарди.

Ҳарбий қисмлар эшиклари халқ учун, бўлажак Ватан посбонлари – ёш авлод учун ҳамиша очиқ бўлиши кераклиги таъкидланди.

Истиқлол ғояларига садоқатли, ватанпарвар ҳарбий кадрларнинг янги авлодини етиштиришга катта эътибор берилмоқда. Аскар ва офицерларнинг замонавий билим олиши, ҳарбий техника ва технологияларни мукаммал эгаллаши, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бош мақсад этиб белгиланган.

– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар – аскар ва офицерлар, генераллар билан қудратлидир, – дея таъкидлади Президент. – Армиямизнинг имкониятлари ва жанговар салоҳиятини белгилайдиган асосий омил мана шу, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Маросимда бугун дунёнинг турли нуқталарида тинчлик ва осойишталикка таҳдид ва хатарлар, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар юз бераётгани қайд этилди. Бундай ҳолатлар бутун инсоният қатори халқимизни ҳам безовта қилиши табиий. Ушбу хавфларга муносиб қарши тура олиш учун инсонда чинакам ватанпарварлик, юксак билим ва тафаккур, метин ирода бўлиши зарурлиги таъкидланди.

– Буюк саркарда Амир Темур бобомиз: “Аскарлари ботир эл қудратли бўлур”, деганларида айнан ана шу ҳақиқатни назарда тутган эдилар. Мен ҳар бир аскар, Ватаннинг ҳар бир посбони Амир Темур ва улуғ лашкарбошиларимиз ўгитларини, уларнинг ҳарбий меросини чуқур билиши керак, деб қайта-қайта таъкидлаб келаман. Бу ўлмас ва бебаҳо мерос ҳозирги кунда ҳам ҳар биримизнинг қалбимизга чексиз ғурур бахш этади, муқаддас тупроғимизга садоқат туйғуларини кучайтиради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган жасур ҳарбийларни ана шундай аждодларимизнинг чинакам ворислари, деб атади.

Маросимда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, божхона тизими ва ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.

Олий Бош Қўмондон йиғилганлар тимсолида бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни самимий табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди. Ватан ҳимоячиларига сиҳат-саломатлик, зиммасидаги олижаноб вазифаларни самарали адо этишда улкан зафарлар тилади.

Мукофотланганлар юксак эътибор, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари қўллаб-қувватланаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Видео Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячиларига орден ва медалларни топширди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
14 января 2021 г. 21:45:33
00:29:25
Другие видео канала
"Ҳийлакор келин"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Ҳийлакор келин"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoAmerikada Qariyalarga qarab, qiynalib o'z yo'lini topgan O'zbek! Qancha topishi va sevimli ishiAmerikada Qariyalarga qarab, qiynalib o'z yo'lini topgan O'zbek! Qancha topishi va sevimli ishiEslab -  QASHQADARYOLIKLARNI BIRGALIKDA ESLAYMIZEslab - QASHQADARYOLIKLARNI BIRGALIKDA ESLAYMIZЖИНСИЙ АЪЗОСИДА 500ГР ОЛТИН ВА 80,ООО ДОЛЛАРЛИК БАНК КАРТОЧКАЛАРИ БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИЖИНСИЙ АЪЗОСИДА 500ГР ОЛТИН ВА 80,ООО ДОЛЛАРЛИК БАНК КАРТОЧКАЛАРИ БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИУникальные кадры полета строем шести Ан-124 «Руслан»Уникальные кадры полета строем шести Ан-124 «Руслан»Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиШавкат Мирзиёев ҳокимлар ва сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилдиШавкат Мирзиёев ҳокимлар ва сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилдиЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олдиЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олдиШавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Гумон" Янги сони | "Otalar so'zi-aqlning ko'zi": "Gumon" Yangi soni"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Гумон" Янги сони | "Otalar so'zi-aqlning ko'zi": "Gumon" Yangi soniЗоминнинг машҳур тандир кабоби | Milliy geografiyaЗоминнинг машҳур тандир кабоби | Milliy geografiyaРТдан ваъз: Каримовнинг ўлган "умиди" тирилдими?РТдан ваъз: Каримовнинг ўлган "умиди" тирилдими?Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрдиЭрга тегишга рози бўлмаган қизни шарманда қилган номард йигит(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi  bizЭрга тегишга рози бўлмаган қизни шарманда қилган номард йигит(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi bizПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиМирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида фаолият бошлаган янги заргарлик корхонаси билан танишдиШавкат Мирзиёев Чилонзор туманида фаолият бошлаган янги заргарлик корхонаси билан танишдиИкки боласини деразадан улоқтиртган ота ва унинг оиласининг кейинги тақдири | OdamiylikИкки боласини деразадан улоқтиртган ота ва унинг оиласининг кейинги тақдири | OdamiylikНегатив 151: Намунавий уйларни қурганлар қамоққа олиниши керак!..Негатив 151: Намунавий уйларни қурганлар қамоққа олиниши керак!.."Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 2 октябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 2 октябр 2020 йил | Axborot 24
Яндекс.Метрика