Загрузка страницы

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган тадбирда кенгашнинг Фахрий Раиси, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.

Бундан ташқари, учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон ҳамда таклиф этилган Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес қатнашди.

Саммит кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек, бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдириб, ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, ташкилотнинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси кенг эканини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги муҳим босқичида Ўзбекистон барча халқаро шериклар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан мулоқотни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.

Бу қуйидаги муҳим омиллар билан изоҳланади.

ЕОИИ мамлакатлари, энг аввало, Ўзбекистоннинг асосий, табиий савдо шерикларидир. Кейинги йилларда юртимизнинг ташкилот давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ортди.

Мамлакатларимиз иқтисодиётлари кўп жиҳатдан бир-бирини тўлдириб туради, турли тармоқларда самарали кооперация ва мингдан ортиқ қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани бундан далолатдир.

Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси чуқур интеграциялашган ва ўзаро яқиндан боғланган.

Бундан ташқари, кенг Евроосиё минтақаси доирасидаги ўзаро манфаатли муносабатларга меҳнат ресурсларининг юқори даражадаги мобиллиги хосдир.

Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз иқтисодиётларининг улкан салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш, савдо муносабатларидаги тўсиқ ва ғовларни биргаликда бартараф этиш, ўзаро саъй-ҳаракатлар билан янги бозорларни шакллантиришга чақирди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтириш, илғор тажриба ва инновацион ёндашувлар асосида қўшилган қиймат яратишнинг барқарор занжирларини шакллантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Транспорт ва транзит соҳасида ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса транспорт йўлакларини янада фаол ишга солиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва қувватини салмоқли даражада оширишга ёрдам беради.

Меҳнат миграцияси соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётларининг малакали мутахассисларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Юқорида қайд этилган барча омиллар мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан маъқулланиши учун асос бўлди.

Таъкидланганидек, бу амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, ташкилот доирасида рўй бераётган муҳим жараёнларни янада чуқур ва аниқ тушуниш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида бундай шерикликни ривожлантириш мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига жавоб бериши, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланган бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Видео Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 декабря 2020 г. 21:53:47
00:13:39
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказдиШавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказдиУзун туманининг боғларидан бирини лочинлар қўриқлаши ҳақида эшитганмисиз?Узун туманининг боғларидан бирини лочинлар қўриқлаши ҳақида эшитганмисиз?Россия Бухорони қандай қонга ботирган: Ўзбекистон буни нега эсламади? O'zbekiston MustaqillikРоссия Бухорони қандай қонга ботирган: Ўзбекистон буни нега эсламади? O'zbekiston MustaqillikБарногул Саноқулова ЎзАвтоМоторсга:Бойларни аяб, камбағал қатлам ҳисобига муаммонгизни ҳал қиляпсиз!Барногул Саноқулова ЎзАвтоМоторсга:Бойларни аяб, камбағал қатлам ҳисобига муаммонгизни ҳал қиляпсиз!Оталар сўзи-ақлнинг кўзи: "Бир оғиз ёлғон" Янги сони | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: "Yolg'on"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи: "Бир оғиз ёлғон" Янги сони | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: "Yolg'on""Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 11 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 11 декабр 2020 йил | Axborot 24Ўзбекистон, Россия, Америка ва ЕОИИ: "Халқлар устида тажриба ўтказилмайди"- BBC UzbekЎзбекистон, Россия, Америка ва ЕОИИ: "Халқлар устида тажриба ўтказилмайди"- BBC UzbekШавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт бердиШавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт бердиҚарама-қарши | Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми? [30.10.2019]Қарама-қарши | Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми? [30.10.2019]Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилдиШавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилдиГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 11 декабря 2020 года  | Novosti 24Главные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 11 декабря 2020 года | Novosti 24Тошкент ҳокими миллиардларни ўзига алоқадор компанияларга ўтказяптими? - BBC O'zbekiston YangiliklarТошкент ҳокими миллиардларни ўзига алоқадор компанияларга ўтказяптими? - BBC O'zbekiston YangiliklarЎзбекистон, дунё: Вакциналар билан коронавирус йўқ бўладими? Нормал ҳаётга қачон қайтилади?  - BBCЎзбекистон, дунё: Вакциналар билан коронавирус йўқ бўладими? Нормал ҳаётга қачон қайтилади? - BBCШавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтдиШавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтдиМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbek"Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми?" Жуда жиддий баҳслар | Munosabat"Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми?" Жуда жиддий баҳслар | Munosabat"Ҳайрли бўлсин": Пойтахтнинг энг яхши ҳовлилари сотувда | Hayrli bo'lsin"Ҳайрли бўлсин": Пойтахтнинг энг яхши ҳовлилари сотувда | Hayrli bo'lsin"Менга ўғил керак!" Учта қизи бор касалманд аёл ноласи... | Gap chiqdi"Менга ўғил керак!" Учта қизи бор касалманд аёл ноласи... | Gap chiqdiШавкат Мирзиёев йиғилишида учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берилдиШавкат Мирзиёев йиғилишида учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берилдиПУТИН ЎЗБЕКЛАРНИ ЧОРЛАМОКДА ЕР ВА ЖОЙ БЕРМОКДА ЎЗБЕКЛАР КАЕРНИ ТАНЛАЙДИПУТИН ЎЗБЕКЛАРНИ ЧОРЛАМОКДА ЕР ВА ЖОЙ БЕРМОКДА ЎЗБЕКЛАР КАЕРНИ ТАНЛАЙДИ
Яндекс.Метрика