Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди.

Саммит кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди. Шунингдек, жаҳондаги вазият ҳамда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат етакчилари бир-бирларини қутлар экан, ушбу онлайн-тадбир Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилганининг далили, пандемия оқибатларини самарали енгиб ўтиш учун маслаҳатлашиб олиш ва биргаликда янги ўсиш нуқталарини белгилаб олиш учун имконият эканини таъкидладилар.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар ва амалий саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда катта ютуқлар қўлга киритилгани, ушбу шериклик аниқ амалий мазмун билан бойигани мамнуният билан қайд этилди.

Фаол алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йилда Мувофиқлаштириш қўмитаси ва Ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма йиғилишлари, сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда “Марказий Осиё - Ҳиндистон” мулоқотининг иккинчи учрашуви муваффақиятли ўтказилди.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда. Глобал инқирозга қарамай, шу йил бошидан товар айирбошлаш етти фоизга кўпайди.

Инвестициялар, инновациялар, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа устувор йўналишларда муҳим лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда. Кейинги бир неча йилнинг ўзида қўшма корхоналар сони кўпайди, Тошкент ва Андижон шаҳарларида Ҳиндистоннинг етакчи Амити ва Шарда университетлари филиаллари очилди.

Мамлакатларимизнинг ёндашувлари яқин, улар халқаро ва минтақавий бирлашмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бош вазир Нарендра Моди давлатимиз раҳбарини Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан самимий табриклаб, ушбу ютуқ мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишларнинг халқаро эътирофи эканини таъкидлади.

Видео Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 декабря 2020 г. 21:46:22
00:26:15
Другие видео канала
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олдиЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олдиОталар сўзи-ақлнинг кўзи: "Бир оғиз ёлғон" Янги сони | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: "Yolg'on"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи: "Бир оғиз ёлғон" Янги сони | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: "Yolg'on"Шавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплексШавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплексТошкентда ҳомиладор аёлни қийнаган ака-ука босқинчи қўлга олинди!Тошкентда ҳомиладор аёлни қийнаган ака-ука босқинчи қўлга олинди!Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига бағишланган махсус кўрсатувКорея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига бағишланган махсус кўрсатув"Қайнонам овқат учун гўштни ўлчаб беради!" | Gap chiqdi"Қайнонам овқат учун гўштни ўлчаб беради!" | Gap chiqdiШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ҲИНДИСТОНГА ТАШРИФИНИНГ 2-КУНИШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ҲИНДИСТОНГА ТАШРИФИНИНГ 2-КУНИЎзбек муҳожирлари Конституция ҳакида нима билишади?Ўзбек муҳожирлари Конституция ҳакида нима билишади?"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 11 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 11 декабр 2020 йил | Axborot 24НОХУШ-ХАБАР---ЭНДИ КОРА-БЕВА ТАРКАЛМОКДА--УЗБ КАРЗИ ОШДИНОХУШ-ХАБАР---ЭНДИ КОРА-БЕВА ТАРКАЛМОКДА--УЗБ КАРЗИ ОШДИШавкат Мирзиёев поздравил работников сельского хозяйстваШавкат Мирзиёев поздравил работников сельского хозяйстваҚарши шаҳридаги Ёшлар марказида давлатимиз раҳбари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотҚарши шаҳридаги Ёшлар марказида давлатимиз раҳбари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотНексия автомобилидаги қорамол кимники?Нексия автомобилидаги қорамол кимники?Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, бошқа ҳудудларидан анча орқада»Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, бошқа ҳудудларидан анча орқада»Шавкат Мирзиёевнинг Германияга биринчи расмий ташрифи!Шавкат Мирзиёевнинг Германияга биринчи расмий ташрифи!ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ҲИНДИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФИ БОШЛАНДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ҲИНДИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФИ БОШЛАНДИСуриядан олиб келинган ўзбекистонликлар махсус санаторийга жойлаштирилдиСуриядан олиб келинган ўзбекистонликлар махсус санаторийга жойлаштирилди«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 30 ноябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 30 ноябр 2020 йил | Axborot 24
Яндекс.Метрика