Загрузка страницы

Президент уй туҳфа қилган журналист ўзига ДХХ терговчиси қамаш билан таҳдид қилаётганини очиқлади

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевга 19 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) терговчиси Баҳром Каримов қамаш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ёйинланган Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга видеомурожаатида маълум қилди.

Унинг айтишича, душанба куни соат 10 да журналист иккинчи адвокати Арслон Шоймардонов билан бирга ДХХ тергов бошқармасига борган. Уларни тергов хонасига олиб кирган терговчи Мансур Эргашев: “Яна бир адвокатингиз Сергей Майоров суд жараёни борлиги сабабли келолмас экан, унинг иштирокисиз ҳам кўрсатма берасизми?” деб сўраган.

Журналист иккинчи адвокати (Арслон Шоймардонов) тергов ҳужжатлари билан ҳали танишмагани, шунинг учун Сергей Майоровнинг иштироки ўзи учун ўта муҳимлигини айтган. “У сўроққа қатнаша олмаса, мен ўзимнинг қонуний ҳуқуқимдан фойдаланиб, кўрсатма беролмайман”, деган журналист. Шундан сўнг Мансур Эргашев тергов хонасидан чиқиб кетиб, 5 дақиқадан кейин бир одам билан қайтган.

Ўзини таништирмаган бу одам Б. Абдуллаевга: “Сиз нега Майоров келмаса, кўрсатма бермайман, дейсиз, нима ҳаққингиз бор тергов ҳаракатларига тўсқинлик қилишга?” дея савол берган. Журналист: “Агар тўсқинлик қилсам, келмасдим ёки бош тортган бўлардим, мана, келдим чақирув қоғози бўйича, иккинчи адвокатим ҳам келди, лекин Майоров Ҳарбий судда [маҳкама] жараёни бўлгани учун қатнашолмас экан, унинг иштирокисиз кўрсатма беролмайман, деяман, терговдан бош тортаётганим йўқ”, деган.

Шундан сўнг ҳалиги одам: “Сиз ўзингизча оёқ тирайдиган бўлсангиз, бугун мана шу ерда сизни қамаймиз “терговга тўсқинлик қиляпти” деб. Эҳтиёт чорасини қамоққа ўзгартириб, шу ерда олиб қоламан”, деган ва иккинчи адвокат Арслон Шоймардонов ҳақида таҳқирли сўзлар айтган.

Журналист ундан ўзини таништиришни сўраганда у бўлим бошлиғи Баҳром Каримов эканини айтган. Шундан кейин у, журналистга кўра, адвокат С. Майоровнинг тушдан кейин ҳам Ҳарбий судда маҳкама жараёни борлигини била туриб, кейинги терговни 19 октябрь соат 16.00 га белгилаган.

Бош прокурорга видеомурожаати якунида Бобомурод Абдуллаев ДХХ Тергов бошқармасидаги бўлим бошлиғи Баҳром Каримовга қонуний чора кўришни сўраган.

Видео Президент уй туҳфа қилган журналист ўзига ДХХ терговчиси қамаш билан таҳдид қилаётганини очиқлади канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 октября 2020 г. 14:45:01
00:03:56
Другие видео канала
Президент Б. Абдуллаевга уй совға қилди, Қорабоғда яна отишма бўлди, Навальний Россияга қайтмоқчиПрезидент Б. Абдуллаевга уй совға қилди, Қорабоғда яна отишма бўлди, Навальний Россияга қайтмоқчиОзодлик фильми: Ўлмас Ғоялар ёхуд Эврил Турон қисматиОзодлик фильми: Ўлмас Ғоялар ёхуд Эврил Турон қисматиЎзбек муҳожири: Қишлоқда ягона ҳам тракторчиман ҳам қўйбоқар!Ўзбек муҳожири: Қишлоқда ягона ҳам тракторчиман ҳам қўйбоқар!Гўшт 14% га қимматлади - қорақалпоғистонлик фермерлар уни ярим нархда сотишга мажбурланмоқдаГўшт 14% га қимматлади - қорақалпоғистонлик фермерлар уни ярим нархда сотишга мажбурланмоқда“Пахта солиғи”: Тадбиркорлардан 6 миллион сўмгача пул йиғилмоқда“Пахта солиғи”: Тадбиркорлардан 6 миллион сўмгача пул йиғилмоқдаЎзбекистонлик новвой муҳожир: Украина пайтида Қримда яшаш осон эди!Ўзбекистонлик новвой муҳожир: Украина пайтида Қримда яшаш осон эди!Каримов чеклаган “сиëсий ислом”нинг фаоллашгани Мирзиëевни хавотирга солдими?Каримов чеклаган “сиëсий ислом”нинг фаоллашгани Мирзиëевни хавотирга солдими?Президентнинг байрам нутқи, Диний қўмита мулозимининг янги лавозими, 4 минг киши афв этилдиПрезидентнинг байрам нутқи, Диний қўмита мулозимининг янги лавозими, 4 минг киши афв этилди“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”Исмат Хушев билан 30 минут ДХХ генераллари нега Президентни кузатишган эди?Исмат Хушев билан 30 минут ДХХ генераллари нега Президентни кузатишган эди?Cобиқ ҳоким: Президентнинг кадрлар сиёсатига эътирозларCобиқ ҳоким: Президентнинг кадрлар сиёсатига эътирозлар2019 йил якунлари: Отабек Умаров Президент тансоқчисидан йил "шоуменига" айланди2019 йил якунлари: Отабек Умаров Президент тансоқчисидан йил "шоуменига" айландиЁзувчи ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов вафот этдиЁзувчи ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов вафот этдиИсмат Хушев билан юзма юз - Хайриддиндан оғир ва аянчли мерос қолди...Исмат Хушев билан юзма юз - Хайриддиндан оғир ва аянчли мерос қолди...Бухорода ўқитувчилар теримчи йиғишга сафарбар этилдиБухорода ўқитувчилар теримчи йиғишга сафарбар этилдиBobomurod Hamdamovning o'g'li Fahriddin Hamdomovning so'zlariga quloq tuting | Бобомурод Хамдам ўғлиBobomurod Hamdamovning o'g'li Fahriddin Hamdomovning so'zlariga quloq tuting | Бобомурод Хамдам ўғлиИсмат Хушев билан 20 минут ДХХ раиси Абдусалом Азизовга мурожаатИсмат Хушев билан 20 минут ДХХ раиси Абдусалом Азизовга мурожаатUzbek Қрим можароси ўзбекларни ҳам "уриштириб" қўйдиUzbek Қрим можароси ўзбекларни ҳам "уриштириб" қўйди"Милиция чора кўрмаганлиги учун синглимнинг эри уйни ёқиб юборди""Милиция чора кўрмаганлиги учун синглимнинг эри уйни ёқиб юборди"
Яндекс.Метрика