Загрузка страницы

“Пахта солиғи”: Тадбиркорлардан 6 миллион сўмгача пул йиғилмоқда

Наманганлик тадбиркорлар пахта терими учун 5-6 миллион сўмдан пул йиғилаётганидан шикоят қилишди.

Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб бюджет ташкилотлари ходимларини пахта теримига мажбуран жалб қилиш ҳолатлари давом этаётгани кузатилади.

Давлат меҳнат инспекцияси пахта мавсумида мажбурий меҳнат давом этаётганини тасдиқлади.

Тадбиркорлар: Пахта учун 5-6 миллион сўмдан талаб қилишмоқда
Наманган шаҳридан Озодликка боғланган тадбиркорлар пахта учун пул йиғилаётгани ва ўзларига босим ўтказилаётганидан шикоят қилишди.

“Очиқчасига пахта терими учун пул талаб қилишяпти. Босим жуда кучайиб кетди. 5-6 миллион сўм берасанлар, деди. Асосан обороти катта бўлган йирикроқ фирмаларга қўнғироқ қилишяпти. Банкдан пул ўтказиб бериш мумкин эмас экан, фақат нақд пул сўрашди”, дея ёзди наманганлик тадбиркор шахси очиқланмаслик шарти билан.

15 октябрь куни Озодлик боғланган наманганлик тадбиркорлар пахта учун пул йиғиш жараёни ИИБ ва солиқ ходимлари томонидан амалга оширилаётганини айтишди.

"Пул бермаган фирмалар “қора рўйхат”га тушар эмиш. Кейин ўша фирмаларни текширувчилар босар экан. Шунинг учун ҳамма талвасага тушиб қолди. Бермайлик десак, текшир-текшир бошланса, берайлик десак, шунча пулни қаердан оламиз? Булар биз берган пулга Мингбулоқ туманига ҳашарчи жўнатишармиш”, деди аноним қолиш шарти билан гапирган наманганлик тадбиркор йигит.

Наманган шаҳар ИИБ ва солиқ бошқармаларининг Озодлик боғланган ходимлари тадбиркорлар шикоятларини асоссиз, дейиш билан чекланди.

Мингбулоқ туман пахта штабининг Озодлик боғланган икки мулозими ҳам пахта учун пул йиғиш ҳолатидан бехабарлигини айтишди.

“Бизга Наманган шаҳридаги идоралар ходимлари асосан, кунлик пахтага келиб кетишади. Ётоғи билан пахта тераётган ҳашарчилар ҳам бор. Лекин пахта учун пул йиғилаётганидан умуман хабарим йўқ”, - деди Мингбулоқ туман пахта штабининг исмини очиқламаcликни сўраган ходими.

Видео “Пахта солиғи”: Тадбиркорлардан 6 миллион сўмгача пул йиғилмоқда канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 октября 2020 г. 19:00:10
00:02:56
Другие видео канала
Президент Б. Абдуллаевга уй совға қилди, Қорабоғда яна отишма бўлди, Навальний Россияга қайтмоқчиПрезидент Б. Абдуллаевга уй совға қилди, Қорабоғда яна отишма бўлди, Навальний Россияга қайтмоқчиОзодлик фильми: Ўлмас Ғоялар ёхуд Эврил Турон қисматиОзодлик фильми: Ўлмас Ғоялар ёхуд Эврил Турон қисматиБухорода ўқитувчилар теримчи йиғишга сафарбар этилдиБухорода ўқитувчилар теримчи йиғишга сафарбар этилдиГўшт 14% га қимматлади - қорақалпоғистонлик фермерлар уни ярим нархда сотишга мажбурланмоқдаГўшт 14% га қимматлади - қорақалпоғистонлик фермерлар уни ярим нархда сотишга мажбурланмоқдаПрезидент уй туҳфа қилган журналист ўзига ДХХ терговчиси қамаш билан таҳдид қилаётганини очиқладиПрезидент уй туҳфа қилган журналист ўзига ДХХ терговчиси қамаш билан таҳдид қилаётганини очиқладиЎзбек муҳожири: Қишлоқда ягона ҳам тракторчиман ҳам қўйбоқар!Ўзбек муҳожири: Қишлоқда ягона ҳам тракторчиман ҳам қўйбоқар!Ўзбекистонлик новвой муҳожир: Украина пайтида Қримда яшаш осон эди!Ўзбекистонлик новвой муҳожир: Украина пайтида Қримда яшаш осон эди!"Милиция чора кўрмаганлиги учун синглимнинг эри уйни ёқиб юборди""Милиция чора кўрмаганлиги учун синглимнинг эри уйни ёқиб юборди""Ҳали биз кўчиб чиқмаган уйимизни бузишни бошлаб юборишди""Ҳали биз кўчиб чиқмаган уйимизни бузишни бошлаб юборишди"Ёзувчи ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов вафот этдиЁзувчи ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов вафот этдиТаъсирли ҳикоя... Пандемия она ва болани ярим йилга ажратдиТаъсирли ҳикоя... Пандемия она ва болани ярим йилга ажратди"Ҳозирги ёшлар, йигит-қизларимизнинг хулқи тобора бузилиб кетаётгани" ҳақида..."Ҳозирги ёшлар, йигит-қизларимизнинг хулқи тобора бузилиб кетаётгани" ҳақида...UFC клуби раҳбари: Катта ютуқларга эришгандан кейин Ўзбекистонга қайтаманUFC клуби раҳбари: Катта ютуқларга эришгандан кейин Ўзбекистонга қайтаманҚирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқдиҚирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди"Сардобаликлар Президент ва Бош Вазирга ўз миннатдорчилигини билдиришди""Сардобаликлар Президент ва Бош Вазирга ўз миннатдорчилигини билдиришди""Ёлғиз она: Болаларим билан қуйналиб кетдик, шароитимиз жуда ёмон""Ёлғиз она: Болаларим билан қуйналиб кетдик, шароитимиз жуда ёмон""Халқ банкидаги ҳолатни бир кўринг!""Халқ банкидаги ҳолатни бир кўринг!"Прямой эфир RizaNovaTV (тест) | Jonli efir RizaNovaTV (test)Прямой эфир RizaNovaTV (тест) | Jonli efir RizaNovaTV (test)Журналистни Бишкекдан жиноятчи сифатида олиб келган давлат нега унга уй ҳадя қилди?Журналистни Бишкекдан жиноятчи сифатида олиб келган давлат нега унга уй ҳадя қилди?
Яндекс.Метрика