Загрузка страницы

Ўзбекистонда бир қатор имом хатиблар ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда бир қатор имом-хатиблар ишдан бўшатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 26 июль куни имом-хатибларнинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани ҳақида маълумот берди.
Хабарда айтилишича, Сирдарё вилоятида 3 нафар диний маълумотга эга бўлмаган киши имомлик қилаётгани, (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) ФҲДЁ органидан рўйхатдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш кузатилгани, ажримлар сони ортгани ва айрим имомлар намозхонларга қўпол муомалада бўлаётгани аниқланган.
Ўзбекистон матбуотларида шундай изоҳлар тарқатилди. Лекин, Facebookда изоҳ қолдираётган диндорлар Диний идора жамиятда фаол бўлган ва ўз фикрига эга имомларни ишдан олаётганини ёзмоқда.
Фаол имомларнинг ишдан олиниши Диний идорага режим бошлиғининг қайтишидан сўнг рўй бермоқда. Давлат Хавфсизлик Хизмати ходими Дилшод Ҳошимов шу йилнинг 12 июль куни раис ўринбосари сифатида тайинланган.
Масалан фаол намозхон болаларни рағбатлантириш учун велосипедлар совға қилган Самарқанд туманидаги масжид имом-хатиби Абдураҳим Пўлатов ишдан олинган. Диний идора имомнинг ишдан олиниши итоатсизлик ва топшириқларни пайсалга солиш деб изоҳлади.
Бу каби мазмун билан Ўзбекистондаги анча фаол ва мусулмонларнинг таҳсинига сазовор бўлаётган бошқа баъзи имомлар ҳам ишдан олинган.
11 май куни хабар.уз мухбири Каримберди Тўрамурод Самарқанд тумани Имом Аъзам масжиди томонидан ташкил қилинган мусобақа ҳақида хабар берди.
Унда ёзилишича, 40 кун бомдод намозини жамоат билан ўқиган 14 болага ҳомийлар велосипедлар тақдим қилган.
Хабар чиқиши билан масжид жамоати ва имом Абдураҳим Пўлатов атрофида қора булут айлана бошлаган.
Мақола чиққанидан сўнг масжидга Самарқанд жиноят қидирув бўлимидан ходим келган. У болаларга совға қилинган велосипедлар қаердан ва кимнинг пулига келганини суриштиришган.
Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов ҳақида интернетда номаълум шахс томонидан номини қораловчи мақола қўйилди.
Кўп вақт ўтмасдан Одилхон қори ишдан олинди. Диний идора раиси Усмонхон Алимов аввалига унинг ишдан олинишини соғлиғи муносабати билан деди. Бироқ кейинчалик имом "тартиб-интизомига риоя этмагани ва тасдиқланмаган хабарларни интернет орқали тарқатиш каби нуқсонлари" сабаб ишдан олингани маълум қилинди.
Одилхон қори Исмоилов маърузаларининг бирида болаларнинг масжидга қўйилишига изн берилганини айтган ва буни хушхабар деганди.
Ўзбекистонда рўй бераётган Исломга қарши курашнинг авж олиши давлат янги модель ниқобини ечиб ташаганидан дарак беради. Биз аввал ҳам айтиб ўтганимиздай бу система эски Золим давридан бери бу халққа қаттиқ зулм қилиб келади ва бундан тўҳтагани йўқ фақат кўринишлар бироз ўзгарди асл моҳияти эса ўша ўшадир. Эй Ўзбекистон мусулмонлари бўлаётган ишларга мусулмон кўзи билан қаранг ва ибрат олинг. Агар ҳали ҳам умид қилаётган бўлсангиз адашасиз, сиз орзу қилаётган “ислоҳотлар” бу жирканч тузумда ҳеч қачон амалга ошириб бўлмайдиган ишдир. Сизлар Роббил оламин тарафидан келган ҳақдан юз ўгирманг ва Унинг қонунларини ер юзида тўлалигича қоим қилишликка харакат қилинг.

“Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар”. (2-42)

Видео Ўзбекистонда бир қатор имом хатиблар ишдан бўшатилди канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 августа 2018 г. 17:59:11
00:03:31
Другие видео канала
Таниқли имом Исҳоқжон Бегматов нега ишдан олиндиТаниқли имом Исҳоқжон Бегматов нега ишдан олиндиЎзбекистонда ягона мактаб формаси тасдиқландиЎзбекистонда ягона мактаб формаси тасдиқландиИшдан ҳайдалган имомга янги вазифа берилдиИшдан ҳайдалган имомга янги вазифа берилдиСоқолли экстремистСоқолли экстремистДХХда барча имомларга қарши компромат борми? - BBC UzbekДХХда барча имомларга қарши компромат борми? - BBC UzbekСув омборидаги фожианинг сабабчилари кимлар?Сув омборидаги фожианинг сабабчилари кимлар?имом Фазлиддин Парпиев хижрат қилдиимом Фазлиддин Парпиев хижрат қилдиОрган ходимларини айблаган имомга нима бўлди?Орган ходимларини айблаган имомга нима бўлди?ODILXON QORI YUSUFXON O'G'LI LAVOZIMIDA NEGA OZOD ETILDIODILXON QORI YUSUFXON O'G'LI LAVOZIMIDA NEGA OZOD ETILDIЗулмдан қочиб зулмгаЗулмдан қочиб зулмгаТошкент шаҳар Бош имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов “Новза” жоме масжидига ташриф буюрдилар.Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов “Новза” жоме масжидига ташриф буюрдилар.Иймони бутун , жасоратли, шижоатли Фазлиддин Парпиев Омина масжиди имом хатибиИймони бутун , жасоратли, шижоатли Фазлиддин Парпиев Омина масжиди имом хатибиАБДУЛАЗИЗ ДОМЛА. " ФАРОСАТ " ABDULAZIZ DOMLA. " FAROSAT "АБДУЛАЗИЗ ДОМЛА. " ФАРОСАТ " ABDULAZIZ DOMLA. " FAROSAT "Мактабларда ҳижобга рухсат бериш керакми? - BBC UzbekМактабларда ҳижобга рухсат бериш керакми? - BBC UzbekSAROY MULLASIDAN AXMOQONA RADDIYA SHAYX SODIQ SAMARQANDIYGASAROY MULLASIDAN AXMOQONA RADDIYA SHAYX SODIQ SAMARQANDIYGAShavkat Mirziyoyev Prezidentimizning Yangi QaroriShavkat Mirziyoyev Prezidentimizning Yangi QaroriИмом қаҳрамонми ёки жиноятчи?Имом қаҳрамонми ёки жиноятчи?Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ имом "суҳбат"дан ўтказилдиЎзбекистонда 5 мингдан ортиқ имом "суҳбат"дан ўтказилдиЯнги хабар. Узбекистонда мактабга хижобда дини либоста боришадимиЯнги хабар. Узбекистонда мактабга хижобда дини либоста боришадимиAZİZ UMMATNİ İTGA OHSHATGAN SAROY İMOMLARİAZİZ UMMATNİ İTGA OHSHATGAN SAROY İMOMLARİ
Яндекс.Метрика