Загрузка страницы

Имом қаҳрамонми ёки жиноятчи?

Имом қаҳрамонми ёки жиноятчи?

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган "Омина" масжиди имоми Фазлиддин Шаҳобиддин ўғли ўзининг Жума ҳутбасида рўмол ва соқол борасида мусулмонларга бўлаётган тазйиқларни қоралаган ва ҳукуматни виждон эркинлигини таъминлашга чақирган.
Имомнинг 7 сентябрь куни қилган ярим соатлик маърузасининг видео ва аудиоси унинг Фэйсбукдаги саҳифасида (Фазлиддин Парпиев) жойлаштирилди.
Жума намозига келган жамоат қаршисида гапирган Фазлиддин Шаҳобиддин ўғли мусулмонларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун мавжуд қонунлар доирасида ҳаракат қилиш, жанжал ва тўполон қилмасликка даъват этган.
Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар демократик давлатнинг қонунларига амал қилишлари керак, айни пайтда давлат ҳам мусулмонларнинг ўз қонунлари доирасида белгилаб қўйилган ҳақ-ҳуқуқларин таъминлаши лозим.
"Биз демократик давлатда яшаймиз, демократик давлат дегани шариатнинг ҳукмларини адо этмайди, лекин ўзида виждон эркинликларини киритиб қўйган кодексда, конституцияда... Шундай экан, давлат виждон эркинлигининг таъминланишини ҳам кузатиб, назорат қилиб бориши керак", - деб айтган
Фазлиддин Шаҳобиддин ўғли рўмол ҳақидаги баҳсларга тўхталаркан, сўз ҳижобмас, балки оддий рўмол ҳақида бораётганини алоҳида таъкидлаган.
"Биз ҳижобмас, оддий рўмол ҳақида гапирямиз. Шуни ҳам ўролмаса, унда Оллоҳ Таолонинг шариатига зид иш қилиб қўйган бўламиз", - деган у.
Имом Жума ҳутбасининг аввалида Президент Миризиёевнинг 16 минг диндорни қора рўйхатдан чиқариш ва Қуръон мусобақасини ўтказиш каби ташаббусларини олқишлаган.
Унинг ишонишича, бу каби ҳаракатлар Президентнинг хабарисиз қилинмоқда.
Фазлиддин Парпиев диний эркинликлар борасидаги фикрларини бутун масъулият билан айтаётгани, Оллоҳнинг омонатини жамоатга етказиб қўяётганини қайта-қайта таъкидлаган ва бунинг учун бошига келиши мумкин бўлган мушкулликларга тайёрлигини айтиб, Оллоҳдан паноҳ сўраган.
У ўзининг соф Исломни Ўзбекистонда ўргангани, ҳеч қандай "адашган" тоифалар"га мансуб эмаслигини айтиб, жамоатни ўзи тўғрисида шунга ўхшаган гаплар чиқса, ишонмасликка чақирган.
"Эртага, мана битта имом қарши чиқди, деб телевизорларга чиқариб, бизнинг расмимизни кўрсатиб, ҳаммаси таъна-дашном қип турган пайтида, эҳтиёт бўлинглар, динингларга зиён етиб қоладиган ҳаракат қилманглар", деган "Омина" жоме масжиди имоми
"Омина" жоме масжиди имоми Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасини мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилмаётгани учун танқид қилган.
"Мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмаса, диний идора нимага керак? Уни тарқатиб юбориб, оталар чойхонаси қилиб қўйишимиз керак-ку?.." деб айтган имом Жума маърузасида.
Ҳукуматнинг яна асл башараси очилиб, ҳақиқиатни айтаётганлар қамалаётган бир пайтда, яна бир имом бошқача хутба билан маъруза қилди ва фейсбук саҳифасида изоҳ ёзди. Нима бўлганда ҳам имомнинг жасорати мақтовга сазовор. Бугунги Ўзбекистон шароитида Умматнинг мана шундай журъатли эр кишилари борлиги одамни ҳурсанд қилади албатта. Энди уни тезисдаги гаплари шариатга мувофиқми йўқми бу алоҳида масала.
Ўзбекистонда масжид минбарларидан фақатгина давлат сиёсатини мақтаб президентга маддоҳлик қилиш одатий тусга айланган. Чунки давлат сиёсати адолат ва ростгўйликдан анча узоқ. Фақат дунё манфаати устида қурилган бу сиёсат. Ёлғонлар устига қурилди ва ёлғон билан давом этяпти.
Мана шундай сиёсат давом этаётган бир пайтда, имомнинг гаплари умматга малҳамдай бўлди. Аммо малҳам, дардга даво бўладими, ёки вақтинчалик оғриқни қолдирадими.

Пайғамбаримиз САВ дедилар:
“Зулматли тун қоронғуси каби фитналар келишидан олдин амалларга шошилинглар. Бу фитнада киши мўъмин ҳолда тонг орттириб, кечга бориб кофир бўлади. Динини арзимас дунё молига сотиб юборади”.

Видео Имом қаҳрамонми ёки жиноятчи? канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
14 сентября 2018 г. 3:06:17
00:03:50
Другие видео канала
Орган ходимларини айблаган имомга нима бўлди?Орган ходимларини айблаган имомга нима бўлди?Мирзиёевга мурожаат қилган имом ишдан олиндиМирзиёевга мурожаат қилган имом ишдан олиндиSobiq imom Fazliddin Parpiyev bilan suhbatSobiq imom Fazliddin Parpiyev bilan suhbatТошкентдаги масжид имоми Мирзиёевга мурожаат қилдиТошкентдаги масжид имоми Мирзиёевга мурожаат қилдиКак работает цех производства систем вентиляции? Цифры и факты. Воздуховоды, клапаны, вентиляторы.Как работает цех производства систем вентиляции? Цифры и факты. Воздуховоды, клапаны, вентиляторы.Устоз Тоҳир Малик хонадонига ташрифУстоз Тоҳир Малик хонадонига ташрифМактабларда ҳижобга рухсат бериш керакми? - BBC UzbekМактабларда ҳижобга рухсат бериш керакми? - BBC UzbekКак наносить травертин. Мастер-класс от РемБрандт ремонтКак наносить травертин. Мастер-класс от РемБрандт ремонт"Рўмол ҳимоячилари пахта терсин” Тошкент имоми яна нима деди?"Рўмол ҳимоячилари пахта терсин” Тошкент имоми яна нима деди?ДХХда барча имомларга қарши компромат борми? - BBC UzbekДХХда барча имомларга қарши компромат борми? - BBC UzbekИМОМ ПАРПИЕВНИ МУРОЖАТИ ҚАҲРАМОНЛИКМИ?ИМОМ ПАРПИЕВНИ МУРОЖАТИ ҚАҲРАМОНЛИКМИ?FAZLIDDIN PARPIYEV DOMLANI  DAJJOL DEDI // ABROR MUHTOR ALIYFAZLIDDIN PARPIYEV DOMLANI DAJJOL DEDI // ABROR MUHTOR ALIYДва противника набирают силы друг против другаДва противника набирают силы друг против другаЎзбекистон: ИИВ Тошкентда ўнлаб эркакларнинг соқолини қандай мажбурлаб олди?Ўзбекистон: ИИВ Тошкентда ўнлаб эркакларнинг соқолини қандай мажбурлаб олди?Исмат Хушев: “Зона”даги сирли ўлимлар ёки “Погонли жаллодлар” туркумидан – 25Исмат Хушев: “Зона”даги сирли ўлимлар ёки “Погонли жаллодлар” туркумидан – 25Если не чувствуешь стыда то, делай что хочешь!Если не чувствуешь стыда то, делай что хочешь!Ўзбекистонда бир қатор имом хатиблар ишдан бўшатилдиЎзбекистонда бир қатор имом хатиблар ишдан бўшатилдиРЎМОЛ ҲАҚИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ / Ёшлар пресс клубиРЎМОЛ ҲАҚИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ / Ёшлар пресс клубиФазлиддин парпиев хақида ва бугунги мусилмонларнинг холати шу.Фазлиддин парпиев хақида ва бугунги мусилмонларнинг холати шу.имом Фазлиддин Парпиев хижрат қилдиимом Фазлиддин Парпиев хижрат қилди
Яндекс.Метрика