Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: "2023 йилгача қишлоқ ҳўжалигида ДАВЛАТ БУЮРТМАСИдан тўла воз кечамиз!"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда. Юртимизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. 2019 йил 11 декабрда бу борада Президент қарори қабул қилиниб, барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди. Ўтган қисқа вақтда ҳокимликлар томонидан 86 та шундай кластер ташкил этиш бўйича таклифлар шакллантирилди.

Йиғилишда мазкур кластерларнинг режадаги қувватлари, инвестиция миқдори ва экспорт ҳажми бўйича маълумот берилди.

Қайд этилганидек, кластерлар томонидан қайта ишлаш, сақлаш ва қуритиш бўйича 430 минг тонна қўшимча қувватларни ишга тушириш юзасидан 96 та лойиҳа режалаштирилган. Шунингдек, 6 минг гектарда интенсив боғ ва 8 минг гектарга яқин майдонда узумзор барпо қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жорий йилда 410 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти мўлжалланган.

Президентимиз Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кластерлар фаолиятини ташкил қилиш, хорижий экспертлар хулосаси асосида экинларни самарали жойлаштириш, зарур уруғлик ва кўчатларни ҳозирдан тайёрлаш, Молия вазирлигига кластерларни айланма маблағлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси кластерларга янги бозорлар топиш ва экспорт қилишда доимий равишда амалий ёрдам бериб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида айтган эди. “Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, деган эди Шавкат Мирзиёев.

Видео Шавкат Мирзиёев: "2023 йилгача қишлоқ ҳўжалигида ДАВЛАТ БУЮРТМАСИдан тўла воз кечамиз!" канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 февраля 2020 г. 22:37:08
00:22:00
Другие видео канала
Кластер "бомбаси" ўзбек фермерларини хонавайрон қилмоқдаКластер "бомбаси" ўзбек фермерларини хонавайрон қилмоқдаЎрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Тошкент давлат аграр университети талабалари билан учрашди.Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Тошкент давлат аграр университети талабалари билан учрашди.3 сектор ҳудудига қарашли Узун туманидаги Ўрмон хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида3 сектор ҳудудига қарашли Узун туманидаги Ўрмон хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаПрезидентнинг тарихий қарори:  2020 йилдан пахта учун давлат режаси бекор қилинади!Президентнинг тарихий қарори: 2020 йилдан пахта учун давлат режаси бекор қилинади!Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев билан Концепциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида онлайн мулоқот.Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев билан Концепциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида онлайн мулоқот.Тафсилот | Жиззах вилояти давлат ўрмон хўжалиги иш жараёнлариданТафсилот | Жиззах вилояти давлат ўрмон хўжалиги иш жараёнлариданЧорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиландиЧорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиландиАфганистан - 2018.  Пандшер, ущелье Хазара. На месте гибели 1 бат. 682 полкаАфганистан - 2018. Пандшер, ущелье Хазара. На месте гибели 1 бат. 682 полкаMunosabat | Берилаётган имтиёзли кредитлар мақсадли сарфланяптими? [26.08.2019]Munosabat | Берилаётган имтиёзли кредитлар мақсадли сарфланяптими? [26.08.2019]Munosabat | Klaster tizimi: Qishloq xo`jaligiga zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish [26.09.2018]Munosabat | Klaster tizimi: Qishloq xo`jaligiga zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish [26.09.2018]Шавкат Мирзиёев геология соҳасини модернизация қилиш, инвестициялар жалб этиш бўйича йиғилиш ўтказдиШавкат Мирзиёев геология соҳасини модернизация қилиш, инвестициялар жалб этиш бўйича йиғилиш ўтказдиЎрмон хўжалиги тизимида ёшлар бандлигини таъминлашЎрмон хўжалиги тизимида ёшлар бандлигини таъминлашШавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам модернизации сферы геологии, привлечения инвестицийШавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам модернизации сферы геологии, привлечения инвестицийҲоким фермерга нима экиб, нима йиғишни айтмайдиган замон келдими?Ҳоким фермерга нима экиб, нима йиғишни айтмайдиган замон келдими?Президент иштирокида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселекторПрезидент иштирокида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселекторТафсилот | Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлариТафсилот | Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлариReportyor | Кластер услуби қишлоқ хўжалигида қандай натижа беряпти? [29.10.2019]Reportyor | Кластер услуби қишлоқ хўжалигида қандай натижа беряпти? [29.10.2019]Мирзиëев ислоҳоти: фермерлар ëппасига ерини давлатга қайтаришга мажбурланмоқдаМирзиëев ислоҳоти: фермерлар ëппасига ерини давлатга қайтаришга мажбурланмоқдаШавкат Мирзиёев автомобиллар нархини камайтириб, рақобатбардошликни ошириш зарурлигини таъкидладиШавкат Мирзиёев автомобиллар нархини камайтириб, рақобатбардошликни ошириш зарурлигини таъкидлади
Яндекс.Метрика