Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев автомобиллар нархини камайтириб, рақобатбардошликни ошириш зарурлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари дастлаб “Бектемир металл конструкциялари” масъулияти чекланган жамият заводига борди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди.
Европа мамлакатлари, хусусан, Германия тажрибаси асосида корхонани саноат кластерига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.
Умумий қиймати 50 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йилда ишга туширилган. Иккинчи босқич фаолият бошлаш арафасида. Корхонада тайёрланаётган темир-бетон панеллар кўп қаватли уйлар ва бошқа иншоотлар қуришда қўлланилмоқда.
Президент жамиятнинг моддий-техник базасидан фойдаланиб, ўқув-амалиёт комбинати ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу мажмуа 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин турини ишлаб чиқаради.
Давлатимиз раҳбари технологик жараённи кўздан кечирди. Корхонани барқарор хомашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
- Узоқ йиллар давомида вазият шундай эдики, машаққат билан етиштирган пахтамиздан фойдани бошқалар кўрарди. Кейинги пайтларда унинг юртимизда қайта ишлаш даражаси кескин ошди. Тўқимачилик кластерлари пайдо бўлди. Уларнинг замини - пахтани қайта ишлаш. Бу учун эса илғор техникалар, сервислар керак, - деди Президентимиз Бектемир туманидаги “Metal Processing” МЧЖ билан танишув чоғида.
Мазкур корхонада тўқимачилик дастгоҳлари учун қоплама ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугун, шунингдек, Бектемир туманидаги “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш марказига ташриф буюрди.
Лойиҳа қиймати 2 миллион доллар бўлган бу масканда 50 киши иш билан таъминланган. Марказ ғоядан растагача тамойили асосида автомобилсозлик соҳасида тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, импортни камайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ўстиришга мўлжалланган.
Президентимиз марказнинг кооперация алоқаларига оид тақдимотлар билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Cooperation LAB» марказининг ўзида ҳудудларда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Электр техникаси, автомобиль саноати ва қишлоқ хўжалиги ўртасида кооперация алоқаларини чуқурлаштириш масалалари таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди.
Автомобиллар таннархини камайтириб, бозорда рақобатбардошлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Видео Шавкат Мирзиёев автомобиллар нархини камайтириб, рақобатбардошликни ошириш зарурлигини таъкидлади канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 августа 2020 г. 22:26:26
00:43:55
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!»Шавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!»Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаПрезидент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаPrezident Surxondaryoda ayrim MXX rahbarlarini sotqinlikda aybladiPrezident Surxondaryoda ayrim MXX rahbarlarini sotqinlikda aybladiШавкат Мирзиёев принял делегацию Объединенных Арабских ЭмиратовШавкат Мирзиёев принял делегацию Объединенных Арабских ЭмиратовO‘zbekiston Prezidenti Surxondaryo viloyatiga tashrif buyurdiO‘zbekiston Prezidenti Surxondaryo viloyatiga tashrif buyurdiПод председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещаниеПод председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещаниеЎзбекистон ва Мирзиёев: Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас!  - BBC News O'zbekЎзбекистон ва Мирзиёев: Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас! - BBC News O'zbekПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифиШавкат Мирзиёев Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдиШавкат Мирзиёев Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдиАктриса Вазира Юнусованинг дардлари, сирлари, орзулари...| Yulduzlar yurgan yo'lАктриса Вазира Юнусованинг дардлари, сирлари, орзулари...| Yulduzlar yurgan yo'lOzoda - B e v a f o ( Live Consert 2018 )Ozoda - B e v a f o ( Live Consert 2018 )Шавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурдиШавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурдиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиШавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт бердиШавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт бердиOrtiqxo'jayev va investor uchrashuvi: kim haq?Ortiqxo'jayev va investor uchrashuvi: kim haq?Фермадаги жанжал! Асакада Ахоли фермерни молхонасига ўт қўймоқчиФермадаги жанжал! Асакада Ахоли фермерни молхонасига ўт қўймоқчиНос надори ))))))Нос надори ))))))Москвадан жонли эфир:  Путин 1 ҳафталик таътил эълон қилди.  Мигрантлар ишсиз қоладими?Москвадан жонли эфир: Путин 1 ҳафталик таътил эълон қилди. Мигрантлар ишсиз қоладими?
Яндекс.Метрика