Загрузка страницы

Қуролли Кучлари ташкил этилгани ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!
Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!
Қадрли ватандошлар!
Аввало, ўз ҳаётини она юртимизни ҳимоя қилишдек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мана шу қутлуғ айёмда жонажон Ватанимизга садоқат, азму шижоат каби эл-юртимизга хос юксак фазилатларнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини, улар ҳаётимизда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини янада теран англаймиз ва ўзининг жанговар фаолияти билан буни амалда исботлаб келаётган сиздек ғоят олижаноб касб эгаларини шарафлаймиз.
Шу билан бирга, жанговар бурчини адо этишда мардларча ҳалок бўлган фидойи ҳарбий хизматчиларимизнинг нурли ва сўнмас хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирамиз.
Азиз дўстлар!
Истиқлол даврида Ўзбекистон армияси жуда мураккаб ва шарафли йўлни босиб ўтди. Ёш давлатимизнинг ўта оғир шаклланиш йилларида айнан Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

Кейинги йилларда амалга оширган туб ислоҳотларимиз туфайли тарихан қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор ва ихчам миллий армияни ташкил этишга эришмоқдамиз.

Ана шундай буюк тарихий жараёнда халқимизнинг ҳарбий соҳадаги бой меросига таяниб, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда боболаримизнинг жанговар анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган, жисмоний ва маънавий етук, замонавий билим, қурол-яроғ ва техникаларни пухта эгаллаган, давлат ва халқ манфаатлари учун ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга тайёр бўлган ҳарбийларимиз доимо фаол иштирок этиб келаётганлари ҳар қандай юксак эътирофга муносибдир.

Шу маънода, муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ, эл-юрт ҳимояси йўлида метин қалқон бўлган мард ва жасур ҳарбийларимиз Ўзбекистоннинг чинакам ватанпарвар баҳодирлари, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Халқимиз ўзининг сизлар каби ботир ва довюрак фарзандлари – Ватанимизнинг ҳақиқий посбонлари билан ҳақли равишда фахрланади.



Муҳтарам юртдошлар!

Кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этмоқдалар. Айниқса, мураккаб синов даври бўлган пандемия пайтида ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда, биз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик – тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда бу якдиллик янада яққол намоён бўлмоқда.

Ҳозирги вақтда бутун жамиятимизда, жумладан, Қуролли Кучларимиз тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотларда “Инсон қадри учун” деган муҳим тамойил марказий ўринга қўйилаётгани сизларга яхши маълум.
Шу асосда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, муҳтарам фахрийларимизнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматларини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, кундалик ҳаётидаги муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг оиласи ва фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишларимиз йилдан-йилга янги босқичга кўтарилмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олаётган бундай жадал ўзгаришлар юртимизда ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлиб, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.



Муҳтарам ватандошлар!

Бугунги глобаллашув ва кескин рақобат даври, дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизда юз бераётган қуролли можаро ва қарама-қаршиликлар, янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шундай ғоят масъулиятли вазиятда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва ҳимоя қилишда Қуролли Кучларимиз, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Миллий армиямиз сафларидаги шарафли хизматингизда янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!
Куч-ғайратингиз, шаъну шарафингиз янада зиёда бўлсин!
Жонажон Ўзбекистонимизга садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг, мард ва жасур Ватан посбонлари!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони

Видео Қуролли Кучлари ташкил этилгани ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 января 2022 г. 21:57:43
00:14:06
Другие видео канала
Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади –ПрезидентМард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади –ПрезидентСостоялась церемония награждения в связи с 30-летием Вооруженных Сил и Днем защитников РодиныСостоялась церемония награждения в связи с 30-летием Вооруженных Сил и Днем защитников РодиныШавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий марказини бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий марказини бориб кўрдиШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёев ва  Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтдиШавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтдиШавкат Мирзиёев посетил Национальный центр управления обороной Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев посетил Национальный центр управления обороной Республики УзбекистанJonli efir: AQSh, Qozog’iston, O’zbekiston, TolibonJonli efir: AQSh, Qozog’iston, O’zbekiston, TolibonШавкат Мирзиёевнинг 3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаатиШавкат Мирзиёевнинг 3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаатиПраздничное поздравление в связи с 30-летием образования Вооруженных Сил Республики УзбекистанПраздничное поздравление в связи с 30-летием образования Вооруженных Сил Республики УзбекистанЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригиШавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячиларига орден ва медалларни топширдиШавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячиларига орден ва медалларни топширдиКаримовга қизил карта кўрсатган сессияКаримовга қизил карта кўрсатган сессияШавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилдиШавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилдиКўҳна Сазағон ва Жом қишлоқлари тарихи | Bir qishloq tarixiКўҳна Сазағон ва Жом қишлоқлари тарихи | Bir qishloq tarixiШавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишдиШавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишдиШавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Российской Федерации Владимиром ПутинымШавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным"Кимни ман ҳоким қилганман?!" Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳокимларни танқид қилди"Кимни ман ҳоким қилганман?!" Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳокимларни танқид қилдиСенаторнинг ИИВ ўринбосарига берган кутилмаган саволи!Сенаторнинг ИИВ ўринбосарига берган кутилмаган саволи!Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдиШавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдиMirziyoyev padari yurtiga sayohatMirziyoyev padari yurtiga sayohat
Яндекс.Метрика