Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Ўтган йили фойдаланишга топширилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 16 миллион доллардан зиёд. Ҳозирда биринчи босқичда 1 миллион жуфт пойабзал ишлаб чиқарилмоқда. 2 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Маҳсулотлар ассортименти кенг, сифати яхши. Асосан маҳаллий хомашёдан фойдаланилгани учун таннархи ҳам арзон. Шу боис ички бозорда импорт ўрнини босиб, хорижники билан рақобатлашмоқда. Экспорт мўлжали - 12 миллион доллар.

Иккинчи босқичда корхона қувватини 2 миллион жуфтга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда яқин атрофдаги 18 та маҳалла хотин-қизлари касаначилик асосида ишга жалб қилинади. Натижада 5 мингдан ортиқ аёлларнинг бандлиги таъминланади.

Президент шу ердаги тўқимачилик корхонасини ҳам кириб кўрди. «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли мазкур ширкат йилига 10 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Япония, Туркия, Германия ва Швейцариядан ускуналар келтириб ўрнатилиб, ип-калава ва мато ишлаб чиқариш, мато бўяш йўлга қўйилган. 480 кишининг бандлиги таъминланган, шундан 300 нафари ёшлар.

Бу биринчи босқич бўлиб, 2022 йилда иккинчи босқични амалга ошириш режалаштирилган. Унинг натижасида 1 минг 800 та янги иш ўрни яратиб, экспорт салоҳиятини 16 миллион доллардан ошириш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, бозор топиш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Видео Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 февраля 2021 г. 22:31:29
00:06:09
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишдиШавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишдиШавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрдиШавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураманШавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураманAzon.uz муассисига ким таҳдид қилди? Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини яна урғуладиAzon.uz муассисига ким таҳдид қилди? Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини яна урғуладиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифиШавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда президент бор»Шавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда президент бор»"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 4 феврал 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 4 феврал 2021 йил | Axborot 24Хонанда Шароф Муқимов ҳовли сотиб олмоқчи. Сиз қайсини маслаҳат берасиз?|Xayrli bo'lsinХонанда Шароф Муқимов ҳовли сотиб олмоқчи. Сиз қайсини маслаҳат берасиз?|Xayrli bo'lsinВ Национальном университете Узбекистана создан Центр военной подготовкиВ Национальном университете Узбекистана создан Центр военной подготовкиДУШАНБЕДА БУНАҚАСИНИ ҲЕЧ КИМ КУТМАГАН ЭДИДУШАНБЕДА БУНАҚАСИНИ ҲЕЧ КИМ КУТМАГАН ЭДИБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаШавкат Мирзиёев: «Каждый молодой человек дорог мне так же, как и для его родителей»Шавкат Мирзиёев: «Каждый молодой человек дорог мне так же, как и для его родителей»"Сабоқ" сериали актёри ўз оиласига ҳовли сотиб олмoқчи | Xayrli bo'lsin"Сабоқ" сериали актёри ўз оиласига ҳовли сотиб олмoқчи | Xayrli bo'lsinОта хиёнати, касал она вафоти ва ўгай она зулмлари... бир етим қизнинг аччиқ тақдири | TaqdirlarОта хиёнати, касал она вафоти ва ўгай она зулмлари... бир етим қизнинг аччиқ тақдири | TaqdirlarПойтахтнинг марказидаги ҳовлилар неча пул туради? || Xayrli bo'lsinПойтахтнинг марказидаги ҳовлилар неча пул туради? || Xayrli bo'lsinШавкат Мирзиёев посетил центр керамики и мавзолей Ходжи РушноиШавкат Мирзиёев посетил центр керамики и мавзолей Ходжи РушноиOzodNazarPlus: “Аҳмадбойда айб йўқ!”OzodNazarPlus: “Аҳмадбойда айб йўқ!”Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди"Хайрли бўлсин": Хонанда Ёрқинҳўжанинг онаси ҳовли қидирмоқда | Xayrli bo'lsin"Хайрли бўлсин": Хонанда Ёрқинҳўжанинг онаси ҳовли қидирмоқда | Xayrli bo'lsinОқсоқотасой водийси ва "Тешиктош-Оқсоқота" ғори ҳақида эшитганмисиз? | Milliy geografiyaОқсоқотасой водийси ва "Тешиктош-Оқсоқота" ғори ҳақида эшитганмисиз? | Milliy geografiya
Яндекс.Метрика