Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.

Илгари риштонлик кулоллар ўз уйида, тор устахоналарда ишларди. Хорижлик туристлар учун шароит йўқ эди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги фармонидан кейин ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандлар учун кенг имкониятлар яратила бошланди. Мазкур фармонга мувофиқ, ўтган йилларда Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ҳунармандчилик марказлари қурилган эди. Риштондагиси машҳур кулолчилик йўналишида бўлди.

Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.

Хонадонларда 6 ўринли меҳмонхона ҳам мавжуд. Чет эллик сайёҳлар бу ерда яшаб, кулолларнинг иши билан танишиши мумкин.

Марказ фойдаланишга топширилиши билан 250 га яқин иш ўрни яратилди. Кулолчилик маҳсулотлари Бирлашган Араб Амирликлари, Чехия, Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назиров устахонасида бўлди. Кўргазмага қўйилган кулолчилик буюмларини кўздан кечирди.

- Бу идишларда меҳнат билан, юрак билан бирга тарих ҳам бор. Ҳамма йўналишларда миллий анъаналаримизни тиклаяпмиз. Сопол буюмларни ҳам яна оммалаштириб, ҳар бир хонадонга киритиш керак. Уларни чет элликлар жуда қадрлайди. Чунки чиройли, сифатли, экологик тоза. Юртимиздаги ҳар бир уйда мана шундай идишлар бўлса, ҳам миллий ифтихор, ҳам маънавият бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент таниқли кулоллар Музаффар Саидов ва Шарофиддин Юсупов хонадонига ҳам кириб, улар билан самимий суҳбатлашди.

Кулолларга айланма маблағ ва имтиёзлар бериш, бошқа ҳудудларимизда дўконлар очишига кўмаклашиш, мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналарида кўргазма-савдо расталари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Халқаро кулолчилик марказида “Ҳунарманд” уюшмасининг туман бўлими, ўқув маркази ҳам жойлашган.

Қурилиш жараёнида шу ердаги Хўжа Рушноий мақбараси обод қилинган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу мақбарани ҳам зиёрат қилди.

Шу ерда вилоятда “маҳаллабай” тизими асосида ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ўз уйида тикувчилик цехи очиб, маҳалла хотин-қизларини иш билан таъминлаган учкўприклик аёллар билан мулоқот қилди. Улар фаолиятини кенгайтириши учун логистикага қулай жойда замонавий комплекс қуриб бериш бўйича мутасаддиларга вазифа қўйди.

Видео Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 февраля 2021 г. 22:07:41
00:24:43
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураманШавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман"Меҳрибон энага"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Меҳрибон энага"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoШавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирдиШавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 4 феврал 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 4 феврал 2021 йил | Axborot 24Ота хиёнати, касал она вафоти ва ўгай она зулмлари... бир етим қизнинг аччиқ тақдири | TaqdirlarОта хиёнати, касал она вафоти ва ўгай она зулмлари... бир етим қизнинг аччиқ тақдири | TaqdirlarШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишдиШавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди"Бировнинг ҳаққи"(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi  biz"Бировнинг ҳаққи"(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi bizЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатув"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 4 феврал | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 4 феврал | Vaziyat 24: Tezkor xabarlarДУШАНБЕДА БУНАҚАСИНИ ҲЕЧ КИМ КУТМАГАН ЭДИДУШАНБЕДА БУНАҚАСИНИ ҲЕЧ КИМ КУТМАГАН ЭДИШавкат Мирзиёев: «Каждый молодой человек дорог мне так же, как и для его родителей»Шавкат Мирзиёев: «Каждый молодой человек дорог мне так же, как и для его родителей»Оддий алоқачининг Бош вазирликкача йўлиОддий алоқачининг Бош вазирликкача йўлиСамарқандда ота 6 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирдиСамарқандда ота 6 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирдиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиДамасчилар жанжали пичоқбозлик билан тугади!Дамасчилар жанжали пичоқбозлик билан тугади!PREZIDENT 3-KURS TALABASINI VAZIR O'RINBOSARI ETIB TAYINLADIPREZIDENT 3-KURS TALABASINI VAZIR O'RINBOSARI ETIB TAYINLADIШавкат Мирзиёев посетил центр керамики и мавзолей Ходжи РушноиШавкат Мирзиёев посетил центр керамики и мавзолей Ходжи РушноиШавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда президент бор»Шавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда президент бор»Президент Мирзиëев погонини юлган собиқ вазир қаерда?Президент Мирзиëев погонини юлган собиқ вазир қаерда?
Яндекс.Метрика