Загрузка страницы

Яккабоғдан эксклюзив интервью. Вилоят ҳокими: “Биздан ҳам хатолик ўтди”

Қашқадарё вилоят Яккабоғ тумани дейилса, бугун дунёнинг энг чеккасидаги одам ҳам биладиган, “Ҳоким ўринбосари нима бўлди экан?” “Тадбиркорнинг тақдири нима бўлди экан?” деб сўрайдиган бўлди. Миллионларнинг эътиборида турган Яккабоғ туманига, олдин туман маркази бўлган Яккабоғ қишлоғига бордик.

Энг аввал кўзимиз тушган нарса шу бўлди-ки, Яккабоғ улкан қурилиш майдонига айланган, бир тарафда йўлсозлар йўлларни кенгайтириб, текислаб, асфальтлашга тайёрлашмоқда, бир тарафда электромонтёрлар ёғоч симёғочларни бетонига алмаштириб, янги сим тортмоқда. Бир тарафда кўприклар тузатилиб, ариқлар кавланса, бир тарафда усталар кўча юзидаги уйларни таъмирлашмоқда.

‒ Яккабоғда ҳақиқий бунёдкорлик ишлари кетмоқда, ‒ деди бизни кутиб олган ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизий. ‒ Кўз ўнгимизда йиллар давомида қаровсиз ётган мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар қайта юз очмоқда. Нафақат туман, балки вилоят раҳбарлари ҳам кечаю-кундуз Яккабоғда. Шу ернинг ўзида ободонлаштириш ишлари штаби ташкил қилинган ва исталган соатда бу ерда раҳбарларни топасиз.

Биз штабда Қашқадарё вилоят ҳокими Зафаржон Рўзиев мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар бериб турганига гувоҳ бўлдик. Ҳали у, ҳали бу тармоқ раҳбарига топшириқ бераётган, қилинган ишларнинг натижасини сўраётган вилоят ҳокимини суҳбатга тортиш осон бўлмади. Нуқул “Ҳозир-ҳозир”, деган вилоят ҳокими шомга бориб, биз билан суҳбатлашишга вақт топди. Аммо шунда ҳам ҳокимнинг қабулини кутиб турган юздан ортиқ фуқаролардан узр сўраб, уларга “Яна ярим соатгина кутиб турасизлар”, деганини эшитиб, фурсатимиз оз эканини англадик ва юртдошларимиз жавобини кутаётган энг муҳим саволларгагина жавоб олишга ҳаракат қилдик.

Зафаржон Рўзиев, аввало, “Обод маҳалла” дастури Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси экани ва бу дастурнинг юксак моҳияти ҳақида сўз юритиб, туман маркази Яккабоғдан кўчирилгач, Яккабоғ узоқ муддат эътибордан четда қолгани, қишлоқнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам ачинарли аҳволга келиб қолгани ҳақида гапирди, аммо Яккабоғ энди қайта юз очишини, қисқа фурсатда қишлоқ таниб бўлмас даражада обод бўлиб, эртакмонанд гўшага айланишини айтди.

Барча юртдошларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, вилоят ҳокими шундай деди:

‒ Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас.

Биз ҳоким ўринбосарининг ҳатти-ҳаракатига баҳо беришини сўрадик.

‒ Албатта, у ваколатидан ташқарига чиққани учун ишдан олинди, ҳатто унга қарши жиноий иш қўзғатилди, ‒ деди Зафаржон Рўзиев. ‒ Бундан ташқари ўз ишига эътиборсизлик билан қарагани учун туман ҳокими ва туман прокурори ҳам ишдан олинди.

Биз тадбиркор ва унинг корхонаси ҳақида сўрадик.

‒ Тадбиркорнинг корхонаси бузилмайди, қайтанга у таъмирлаб, чиройли қилиб берилаяпти, тадбиркорлик иши давом этади, ‒ деди вилоят ҳокими. ‒ Аммо шуни айтишим лозим-ки, биз қонун устувор давлатда яшаймиз, қонун олдида ҳамма баробар, эҳтиросга берилиб, қонундан ташқари ҳатти-ҳаракатлар содир қилгани учун тадбиркор ҳам қонун олдида жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз: тадбиркор руҳий жиҳатдан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, туман ҳокимининг ўринбосари эса шифохонада даволанмоқда.

Шу ўринда вилоят ҳокими барча журналист ва блогерларга ҳам мурожаат қилди:

‒ Бугун ҳамма нарса очиқ ва шаффоф, хусусан, Қашқадарёда ҳам ва Яккабоғда бўлган воқеа борасида ҳам ҳамма саволларингизга борича жавоб беришга ҳар доим тайёрман. Ким истаса, келсин, бу ерда бўлаётган ишларни ўз кўзи билан кўрсин ва борини ёзсин! Икки ой сабр қилишса, барчаларини ўзим чақираман, Яккабоғда катта бир байрам уюштирамиз, катта ош қиламиз ва барчангиз Яккабоғ жаннатмонанд бир гўзал масканга айланганига гувоҳ бўласиз. Насиб бўлса, халқимиз бу кўнгилхираликни унутиб ҳам юборади ва янгидан чирой очадиган Яккабоғда ҳамма биздан, аввало, Президентимиздан, давлатимиздан рози бўлиб, бундан кейин яхши яшайди.

Суҳбатимизни тўлиқ равишда видеолавҳадан томоша қилишингиз мумкин...
Каримберди Тўрамурод, 
Қашқадарё, Яккабоғдан ЎзА учун махсус.

Видео Яккабоғдан эксклюзив интервью. Вилоят ҳокими: “Биздан ҳам хатолик ўтди” канала Karimberdi To'ramurod
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
30 июля 2019 г. 12:55:21
00:17:00
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти фаоллари билан мулоқотиШавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти фаоллари билан мулоқотиДумбул билан танилган Миришкор ҳокими фермерларни онасидан сўкдиДумбул билан танилган Миришкор ҳокими фермерларни онасидан сўкдиСамарқанд вилоят ҳокими: "Банкирнинг уйини кўрсатинглар!"Самарқанд вилоят ҳокими: "Банкирнинг уйини кўрсатинглар!"Aldangan odamlarning milliardlab pullari 2 kunda qaytariladi — Abdulla AripovAldangan odamlarning milliardlab pullari 2 kunda qaytariladi — Abdulla AripovПРИЗЕДИНТГА МУРОЖАТ! НИШОН ТУМАНИДА ХАКИКАТ КОЛМАДИ ХАММАСИНИ ОШКОР КИЛДИ БУ ОПА!ПРИЗЕДИНТГА МУРОЖАТ! НИШОН ТУМАНИДА ХАКИКАТ КОЛМАДИ ХАММАСИНИ ОШКОР КИЛДИ БУ ОПА!HOKIM: " VAZIFALARNI BAJARMAGUNCHA, DAM OLISHSIZ ISHLAYMIZ"HOKIM: " VAZIFALARNI BAJARMAGUNCHA, DAM OLISHSIZ ISHLAYMIZ"ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИ ТАНИЙСИЗМИ? (Тўлиқ версия)ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИ ТАНИЙСИЗМИ? (Тўлиқ версия)Нишон роянидан Президентга терма жозған Опаға жовап.Нишон роянидан Президентга терма жозған Опаға жовап.Xalq bilan yuzma-yuz | Olmazor tumani aholisining muammolariga yechim topildi [11.12.2018]Xalq bilan yuzma-yuz | Olmazor tumani aholisining muammolariga yechim topildi [11.12.2018]ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТДалага гўнг чиқармаган туман ИИБ бошлиқларини вилоят ИИБ бошлиғи ҳокимлардай сўкдиДалага гўнг чиқармаган туман ИИБ бошлиқларини вилоят ИИБ бошлиғи ҳокимлардай сўкдиҚашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев фаолиятидан лавҳаларҚашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев фаолиятидан лавҳаларSIZ AMALDORLARNI TANIYSIZMI? - QASHQADARYO VILOYAT HOKIMISIZ AMALDORLARNI TANIYSIZMI? - QASHQADARYO VILOYAT HOKIMIZoyir Mirzayev - hokimlar hayoti, ikki prezident xarakteri, xatolar va ariq voqeasi haqidaZoyir Mirzayev - hokimlar hayoti, ikki prezident xarakteri, xatolar va ariq voqeasi haqidaЭКСКЛЮЗИВ: "РУСТАМБАНК" БИЛАН ИНТЕРВЬЮ (2-ҚИСМ)ЭКСКЛЮЗИВ: "РУСТАМБАНК" БИЛАН ИНТЕРВЬЮ (2-ҚИСМ)Sardor Rahimxon - 60-Kabutar, barchani yig’latgan kabutarlarSardor Rahimxon - 60-Kabutar, barchani yig’latgan kabutarlarКитоб туманида ижтимоий, иқтисодий ўзгаришларКитоб туманида ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар"Самарқанд мафияси": Янги маълумотлар"Самарқанд мафияси": Янги маълумотларШвеция: Каримберди Тўрамурод ўзбек оиласида меҳмондаШвеция: Каримберди Тўрамурод ўзбек оиласида меҳмондаҚашқадарё нишон бозордан буқаларҚашқадарё нишон бозордан буқалар
Яндекс.Метрика