Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев илк марта ўзбекистонлик журналистларга интервью берди ва саволларга жавоб берди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифида навбатдаги манзил «Ишга марҳамат» мономаркази бўлди. Давлат раҳбари бу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.
Шу ой бошида Фарғонага ташрифдаги учрашувдан фарқли равишда, президент бу гал журналистларнинг саволларига ҳам жавоб берди.
Шавкат Мирзиёев Kun.uz мухбирининг: «Барча тадбирларда, вилоятларга ташрифларда катта-катта ислоҳотлар мўлжалланади, янги режалар тузилади. Фикрингизча, мана шу ислоҳотлар халқимизни рози қиладиган, сизнинг кўнглингиз тўладиган даражада амалга ошишига нималар тўсқинлик қиляпти?» деган саволига жавобан учта долзарб муаммони санаб ўтди.
«Биринчи навбатда, кадрлар масаласи. Бу жуда чуқур тизим, муаммолар жуда кўп. Энг қуйидан бошлашга тўғри келади. Оддий мактабгача таълим муассасалари билан таъминлаш даражамиз ҳам 15 фоизга тушиб қолганди. Тошкентда бу йил 100 фоиз бўлади. Наманганда 11 фоиз бўлган бўлса, йил якуни билан 45 фоиз бўлади. Ҳозир боғчаларни йил сайин кўпайтириб боряпмиз.
Халқ таълимида ҳам жуда кўп ўзгаришлар бўляпти. Олий таълим муассасалари сони 47тадан 130тага етди. Буларнинг ҳаммаси яхши кадрларни тайёрлаб олиш учун қилиняпти. Ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасаларини жалб қиляпмиз.
Вазирларни тез ўзгартиряпман, сабаби шу – аравани торта олмаяпти. Демак, биринчи масала бу – кадрлар.
Бизнинг оёғимизга кишан бўлаётган иккинчи муаммо – бу коррупция. Қандай қилиб бу коррупцияни жиловлаш керак? Нима қилсак, халқнинг мулкини, машаққатли солиқлар билан йиғилган маблағни асраймиз? Мана, кўряпсизлар, ҳар ҳафта камида икки марта катта коррупцион ҳолатлар ошкор қилиняпти. Мен ўзим бу муаммо ечимини жуда хоҳлайман. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги туздик, қарорлар чиқаряпмиз, қатор тармоқларни «коррупциясиз тармоқ» деб эълон қилдик. Мунтазам кураш олиб боряпмиз. Лекин барибир ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Афсуски, бу ҳам жуда жиддий масала ва доимий эътиборни талаб қилади.
Учинчи масала бу жойлардаги раҳбарларнинг ўша ислоҳотлар моҳиятини тушуниб етмаётгани. Бу ҳам халқимизни кўп ўйлантиради.
Айтишингиз мумкин, ўша раҳбарларни сиз ўзингиз амалга қўясиз-ку, деб. Мен масалан битта ҳокимни тавсия қилгунча камида ўн кишидан биттасини танлайман. Узоқ вақт билимга эътибор бермаганимиз туфайли кадрлар масаласи шундай, бунинг ечими вақт талаб қилади.
Бу саволингизга мен вақти келиб бошқача жавоб бераман. Саволдаги масалалар ечими учун вақт керак, сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак. Оммавий ахборот воситалари ходимлари – менинг ёрдамчим. Мавжуд муаммоларни рўй-рост ёритишларинг керак», – деди давлат раҳбари.

Видео Шавкат Мирзиёев илк марта ўзбекистонлик журналистларга интервью берди ва саволларга жавоб берди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
19 февраля 2021 г. 15:56:37
00:09:26
Другие видео канала
Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига борди"Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам дейман" - Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида"Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам дейман" - Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониМирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиМирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиШавкат Мирзиёев: Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаганШавкат Мирзиёев: Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаганГаз, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Газ, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?«Қандай ёқимли!» — Шавкат Мирзиёев масжиддан янграётган азон ҳақида«Қандай ёқимли!» — Шавкат Мирзиёев масжиддан янграётган азон ҳақида"Автопатрул"нинг энг қизиқ сони. 18 феврал 2021 йил | Avtopatrul"Автопатрул"нинг энг қизиқ сони. 18 феврал 2021 йил | Avtopatrul«Как вам только совесть позволяет занимать должность?!»: Мирзиёев раскритиковал хокима и прокурора«Как вам только совесть позволяет занимать должность?!»: Мирзиёев раскритиковал хокима и прокурораНаманганнинг Ғирвонбулоғида халқ норозилигиНаманганнинг Ғирвонбулоғида халқ норозилигиШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИZokir Almatov Islom Karimovga uyushtirilgan suiqasdni xotirladiZokir Almatov Islom Karimovga uyushtirilgan suiqasdni xotirladiКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев  маҳаллада қандай кутиб олинди?Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев маҳаллада қандай кутиб олинди?Мирзиёев: Это первый за последние тридцать лет случай, когда в Наманган направляется столько средствМирзиёев: Это первый за последние тридцать лет случай, когда в Наманган направляется столько средствИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КАДР ОРТИ ХАММАНГ КАЧОН ГАЛУСТУКНИ ЕЧИБ ЭТИК КИЯСАНШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КАДР ОРТИ ХАММАНГ КАЧОН ГАЛУСТУКНИ ЕЧИБ ЭТИК КИЯСАНШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТВ ДА КУРСАТИЛМАГАН АЙРИМ КАДР ОРТИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТВ ДА КУРСАТИЛМАГАН АЙРИМ КАДР ОРТИПрезидент Мирзиëев погонини юлган собиқ вазир қаерда?Президент Мирзиëев погонини юлган собиқ вазир қаерда?QACHON ODAM BO'LASANLAR? Sh.Mirziyoyev Farg'ona Shaxar xokimi va yo'l boshlig'ini ayab o'tirmadiQACHON ODAM BO'LASANLAR? Sh.Mirziyoyev Farg'ona Shaxar xokimi va yo'l boshlig'ini ayab o'tirmadi
Яндекс.Метрика