Загрузка страницы

"Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам дейман" - Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида саноат салоҳиятини янада ошириш учун туман ва шаҳарларда технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва логистика марказлари ташкил этилишини айтган эди.

Хусусан, Наманган вилоятида 72 та кичик саноат зонаси учун жой ажратилган. Бугунги кунда шундан 34 таси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Даштбоғдаги мажмуа яқинда ташкил этилганига қарамай, корхоналар бирин-кетин ишга туша бошлади. Масалан, “Dream liner tekstil” масъулияти чекланган жамиятида махсус кийимлар ва эркаклар кўйлаги тикиш йўлга қўйилди. Бу ерда 120 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев улар билан мулоқотда бўлди.

- Эшитяпсизлар, Ўзбекистонда «маҳаллабай», «хонадонбай» деган ибора пайдо бўлди. Бу дегани - ҳар бир оиланинг дардини, ниятини билиб, уларга елкадош, кўмакдош бўлиш, шароит яратишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳаллангизда мана шундай жой қурилгани, сизлар ишли бўлиб, бир-бирларинг билан кўришиб, вилоятда, мамлакатимизда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб, яхши кайфиятда яшаётганларингиз - ана шу ҳаракат натижаларидан бири. Олдинда яна режаларимиз, мақсадларимиз кўп. Наманганга ҳам одамларнинг эртанги кунини яхши қилиш учун катта замин, катта маблағлар билан келдик, - деди Президент.

Бу ерда яна тўртта корхона фаолият юритмоқда. “Navro‘z tekstil sanoat” корхонасида болалар ва эркаклар кийими, “Aziz Dizayn Servis” ширкатида сумка, рюкзак ва чамадон, “Biaz text”да сендвич панеллар ишлаб чиқарилмоқда. “Келажак мега строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўқув маркази очилган. Мазкур корхоналарда 300 га яқин иш ўрни яратилган.

“Даштбоғ” кичик саноат зонаси майдони қарийб 4 гектар. Яна кўплаб корхоналарда қурилиш, ускуналар ўрнатиш давом этмоқда. Саноат зонасида умумий қиймати 119 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратиб, 2,7 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.

Шу ерда Наманган вилоятида йўл, транспорт, қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари Ахсикент ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

- Ахсикент - жуда нодир ёдгорлик. У ердаги ишларни илм билан, миллий ғурур билан, ҳурмат билан қилиш керак. Бу жой «Наманганнинг Регистони» бўлиши керак, - деди Президент.
Президент Даштбоғ кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.

- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

- Нима учун ҳамма кучни маҳаллага ташлаяпмиз. Марказдаги битта кўчани ёритиб қўйганимиз билан одамлар рози бўлмайди-ку. Маҳаллалардаги одамларимиз, аёлларимиз, жонажон ёшларимизни ким эшитади?! Наманган вилоятида ҳам 141 та маҳаллада маммолар бор - қаерда йўл йўқ, қаерда сув йўқ, қаерда ишсизлик кўп. Ушбу камчиликларни билиб, ҳис қилиб, катта маблағ билан келганмиз. Энди уни ким назорат қилади, ким халқни ўйлайди? Маҳалла, жамоатчилик. Энди маҳалла раиси янгиликка интилган, одамларнинг оғирини енгил қиладиган бўлиши керак, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Даштбоғ маҳалласи идораси, Давлат хизматлари маркази филиали кўздан кечирилди.

Видео "Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам дейман" - Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 февраля 2021 г. 22:26:54
00:54:54
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сони"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 18 феврал | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 18 феврал | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Воқеа жойи": "Рақобатчи тадбиркор учун ёлланган қотил"(Ҳаётий жиноят асосида) | Voqea joyi"Воқеа жойи": "Рақобатчи тадбиркор учун ёлланган қотил"(Ҳаётий жиноят асосида) | Voqea joyiГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 17 февраля 2021 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 17 февраля 2021 года"Ҳорижга ишга юборишни ваъда қилган товламачи аёл тақдири"(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi  biz"Ҳорижга ишга юборишни ваъда қилган товламачи аёл тақдири"(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 18 феврал 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 18 феврал 2021 йил | Axborot 24"Саҳоватпеша куёв" | Umr so'qmoqlari"Саҳоватпеша куёв" | Umr so'qmoqlariШавкат Мирзиёев начал рабочую поездку в Наманганскую областьШавкат Мирзиёев начал рабочую поездку в Наманганскую областьПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ФАРГОНА ТАШРИФИ ДАВОМИДА ТУЛИК ВИДЕОШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ФАРГОНА ТАШРИФИ ДАВОМИДА ТУЛИК ВИДЕОИноятовларнинг Туладаги $80 миллионлик парранда империясиИноятовларнинг Туладаги $80 миллионлик парранда империясиНаманганнинг Ғирвонбулоғида халқ норозилигиНаманганнинг Ғирвонбулоғида халқ норозилиги1.000.000 ДОЛЛАРга сотилаётган 5 гектар ер ёхуд ДХХнинг махсус тезкор тадбирлари1.000.000 ДОЛЛАРга сотилаётган 5 гектар ер ёхуд ДХХнинг махсус тезкор тадбирлариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев начал визит в Наманганскую область с Янгикурганского районаШавкат Мирзиёев начал визит в Наманганскую область с Янгикурганского районаQACHON ODAM BO'LASANLAR? Sh.Mirziyoyev Farg'ona Shaxar xokimi va yo'l boshlig'ini ayab o'tirmadiQACHON ODAM BO'LASANLAR? Sh.Mirziyoyev Farg'ona Shaxar xokimi va yo'l boshlig'ini ayab o'tirmadiИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёрати«Қандай ёқимли!» — Шавкат Мирзиёев масжиддан янграётган азон ҳақида«Қандай ёқимли!» — Шавкат Мирзиёев масжиддан янграётган азон ҳақидаКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев  маҳаллада қандай кутиб олинди?Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев маҳаллада қандай кутиб олинди?Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатув
Яндекс.Метрика