Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: "Сотилмасдан турган объектлар на давлатга, на тадбиркорга наф келтиряпти!"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, кеча мамлакатимиз раҳбарининг шу борадаги фармони қабул қилинган эди. Бугунги йиғилишда мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Фармон иловаларига мувофиқ, 2 мингдан ортиқ давлат активларига тегишли масалалар тасдиқланган. Шундан 479 та корхона ва 15 та кўчмас мулк савдоларга қўйилади, 62 та корхона хусусийлаштиришга тайёрланади, 32 та корхона ва тармоқ трансформация қилинади, 507 та бозор фаолияти такомиллаштирилади. Бундан ташқари, илгариги қарорларда кўрсатилган 386 та ҳамда сотиш ваколати ҳокимларга берилган 559 та объект савдоларга чиқарилади.

– Очиқ айтиш керак: олдин ҳам хусусийлаштириш бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинган. Лекин бирорта раҳбар пастга тушиб, бу соҳадаги билим ва методикани жойларга етказмагани сабабли кўп корхона ва объектлар сотилмасдан турибди, на давлатга, на тадбиркорга наф келтиряпти, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда шу борадаги муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Аввало, тадбиркорларга таклиф этиладиган 479 та корхонанинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.

Масалан, Қарши шаҳридаги “Техник таъмирлаш-бутлаш” корхонасининг 2 гектар ер майдони ва 6,5 минг квадрат метрлик биноларидан фойдаланилмаяпти. Айни пайтда, бу ерда юзлаб тадбиркор ўз бизнеси учун ер ажратиш тўғрисида мурожаат қилган. Бундай мисолларни ҳар бир вилоятда кўплаб топиш мумкин.

Шу боис, бўш ер ва иншоотларни хатловдан ўтказиб, корхоналар эҳтиёжидан ортиғини аукционга чиқариш зарурлиги айтилди. Аввал қабул қилинган қарорлар доирасидаги ҳамда сотиш ваколати вилоят ҳокимларига берилган давлат объектларини хусусийлаштириб, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

62 та йирик корхонани олдин инвестициявий жозибадорлигини ошириб, кейин хусусийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Мисол учун, “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” корхонасининг йиллик тушуми 85 миллиард сўм бўлса-да, соф фойдаси катта эмас.

Ёки, “Хоразмсувқурилиш” корхонаси сўнгги 2 йилда фойда олмаган. Ваҳоланки, Янгиариқ туманида ушбу корхонага тегишли 1 гектардан зиёд ер майдони ва 3 минг квадрат метрдан ортиқ даромад келтирмайдиган бинолари мавжуд.

Мутасаддиларга бу каби корхоналарни хусусийлаштиришдан аввал “диагностика” қилиш, аудитдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини тўғрилаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Давлат лойиҳа институтларини трансформация қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимизда йирик қурилиш корхоналари кўпайиб бормоқда. Уларни давлат лойиҳа институтлари билан кооперация орқали боғлаб, лойиҳалар сифатини ошириш, бошқарувни яхшилаш мўлжалланмоқда.

Биринчи бўлиб, намуна сифатида “Қишлоқ қурилиш лойиҳа”, “Оғир саноат лойиҳа”, “Георангмет ЛИТИ”, “Шаҳарсозлик ЛИТИ”, “Тош уй-жой ЛИТИ”, “Тошкeнт бошплан ЛИТИ” лойиҳа институтларида ушбу янги тизим жорий этилиши белгиланди. Лойиҳа институтларидаги давлат улуши кейинчалик ҳамкор қурилиш ташкилотларига сотилади.

Йиғилишда бозорлар билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан ишлаяпти, 210 таси эса паст рентабелли.

Бундай шароитда бозорларни ҳам савдо, ҳам дам олиш, ҳам кўнгилочар марказларга айлантириш яхши иқтисодий самара беради. Шу мақсадда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, инвесторлар ўртасида танлов эълон қилиниши айтилди. Танлов ғолибига энг яхши шартларда банк кредити ажратилади. Шунингдек, тадбиркор бозор даромадини ошириб, солиқ тушумлари ва иш ўринларини мунтазам кўпайтириб борса, унга бозорнинг давлат улушини бўлиб-бўлиб харид қилиш имконияти берилади.

Вилоят ҳокимларига бозор ва савдо мажмуаларини шу тарзда фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Видео Шавкат Мирзиёев: "Сотилмасдан турган объектлар на давлатга, на тадбиркорга наф келтиряпти!" канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 октября 2020 г. 21:34:51
00:13:30
Другие видео канала
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 29 октябр | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами. 29 октябр | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Оталар сўзи": "Алданган аёл" ЯНГИ СОНИ || Otalar so'zi: "Aldangan ayol""Оталар сўзи": "Алданган аёл" ЯНГИ СОНИ || Otalar so'zi: "Aldangan ayol"Путин суратини чизган мигрант ватанга қайтгач қамалди - BBC UzbekПутин суратини чизган мигрант ватанга қайтгач қамалди - BBC UzbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМўйноқда осмондан темир жисм тушди!Мўйноқда осмондан темир жисм тушди!Отахон ноласи...ўн йиллаб кутилган ичимлик келди...лекин сифатсиз лойиҳа ва йўқотилган миллиардларОтахон ноласи...ўн йиллаб кутилган ичимлик келди...лекин сифатсиз лойиҳа ва йўқотилган миллиардларМирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Ҳаромдан қўрқмайдиган "тадбиркорлар" ёхуд замонамиз фирибгарлари | Ko'zgudagi bizҲаромдан қўрқмайдиган "тадбиркорлар" ёхуд замонамиз фирибгарлари | Ko'zgudagi bizПРЕЗИДЕНТ ЖИДДИЙ МАЖЛИС ЎТКАЗДИ. ЯШИРИН АУДИО ТАРҚАЛИБ КЕТДИ. ЁМОН СЎКИБ ТАШЛАДИПРЕЗИДЕНТ ЖИДДИЙ МАЖЛИС ЎТКАЗДИ. ЯШИРИН АУДИО ТАРҚАЛИБ КЕТДИ. ЁМОН СЎКИБ ТАШЛАДИO'ZBEK XALQI QIYNALIB KETDIKU SHAVKAT MIRZIYOYEV INTERNET JUDA QIMMATO'ZBEK XALQI QIYNALIB KETDIKU SHAVKAT MIRZIYOYEV INTERNET JUDA QIMMATТЕЗКОР--ФРАНЦИЯ КИЙИН АХВОЛДА КОЛДИ--ХАЛОК БУЛГАНЛАР БОРТЕЗКОР--ФРАНЦИЯ КИЙИН АХВОЛДА КОЛДИ--ХАЛОК БУЛГАНЛАР БОРШавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессияси иштирок этдиШавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессияси иштирок этди"Етим келин қисмати" | Otalar so'zi-aqlning ko'zi pochtasidan"Етим келин қисмати" | Otalar so'zi-aqlning ko'zi pochtasidanЎзбекистон, Ғузор: Ишчилар ғалаёнига руҳий толиқиш сабаб бўлганмиди? - Yangiliklar  BBC News O'zbekЎзбекистон, Ғузор: Ишчилар ғалаёнига руҳий толиқиш сабаб бўлганмиди? - Yangiliklar BBC News O'zbek"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 29 октябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 29 октябр 2020 йил | Axborot 24Мэр Ниццы: «Он кричал Аллаху Акбар» — теракт во Франции: хронология и реакцияМэр Ниццы: «Он кричал Аллаху Акбар» — теракт во Франции: хронология и реакция"Оталар сўзи": "Рашк" | "Otalar so'zi": "Rashk""Оталар сўзи": "Рашк" | "Otalar so'zi": "Rashk"Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам табригиШавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам табригиТЕЗКОР ФРАНЦИЯГА ХУЖУМ БОШЛАНДИ КАЛЛАСИНИ ОЛИШДИ I ИЧКИ ИШЛАР ХАЛКНИ ОГОХЛАНТИРДИ I ЗАРИНА ЗАПРЕТ ?ТЕЗКОР ФРАНЦИЯГА ХУЖУМ БОШЛАНДИ КАЛЛАСИНИ ОЛИШДИ I ИЧКИ ИШЛАР ХАЛКНИ ОГОХЛАНТИРДИ I ЗАРИНА ЗАПРЕТ ?
Яндекс.Метрика