Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессияси иштирок этди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Охирги тўрт йилда ўнлаб йирик тўқимачилик, фармацевтика, электротехника ва бошқа замонавий саноат корхоналари қурилиши ҳисобига Қорақалпоғистонда ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар ўсган. Янги сув тармоқлари қурилиши натижасида аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 40 фоиздан 67 фоизга етди. 241 та мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари янгидан қурилди, капитал таъмирланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.
- Янги раҳбар фаолиятининг энг муҳим йўналиши “халқнинг дардини эшитиш ва масалаларини ҳал этиш” бўлиши керак. Бунинг учун тинимсиз изланиш, меҳнат қилиш, халқ билан маслаҳатлашиб ишлаш зарур. Қорақалпоғистонда элни севган, билимли, фидойи ёшлар кўп. Уларни бирлаштириб, натижа қилиш, эл-юртга манфаат олиб келиш керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Унга кўра, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос “ўсиш нуқта”си этиб белгиланган.
Президент барча 16 та туманни янада равнақ топтириш мақсадида мазкур «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, тараққиёт даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янги ташкил этиладиган саноат корхоналарига ҳам 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади.
Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга кучли туртки бериш, муаммоларни тезкор ҳал этиш учун уларга вазирлар ва банклар бириктирилди.
Йиғилишда келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди.
Биринчиси – туманлар ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш, иккинчиси – аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўлса, учинчиси доирасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш саъй-ҳаракатлари тўртинчи устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Бешинчиси этиб хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, олтинчиси ўлароқ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазифаси қўйилди. Еттинчидан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида ишлар ташкил қилинса, саккизинчидан ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эътибор қаратилади.
Тўққизинчи устувор йўналиш этиб ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш кўрсатиб ўтилган бўлса, ўнинчиси доирасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Президент мамлакатимиз йигит-қизларини мазкур ҳудуд ҳаёти билан таништириш мақсадида келгуси йили Қорақалпоғистонда Ёшлар фестивали ташкил этиш таклифини билдирди.

Видео Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессияси иштирок этди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
2 октября 2020 г. 22:14:48
00:41:15
Другие видео канала
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга давлат ташрифига бағишланган махсус кўрсатувЎзбекистон Республикаси Президентининг Японияга давлат ташрифига бағишланган махсус кўрсатувПрезидент пойтахт объектларини кўздан кечирдиПрезидент пойтахт объектларини кўздан кечирдиБир кун ҳам мактабда ўқимаган 14 ёшли мардикор Самандар: Орзуим мактабда ўқиш! | OdamiylikБир кун ҳам мактабда ўқимаган 14 ёшли мардикор Самандар: Орзуим мактабда ўқиш! | OdamiylikНаманганда аёл ўзига ўт қўйди! Марҳума аёлнинг ота-онаси воқеага ойдинлик киритди!Наманганда аёл ўзига ўт қўйди! Марҳума аёлнинг ота-онаси воқеага ойдинлик киритди!Ислоҳотлар амалда | Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида олиб борилаётган ислоҳотларИслоҳотлар амалда | Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида олиб борилаётган ислоҳотларШавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрдиНагорный Карабах: шестой день войны. Время покажет. Фрагмент выпуска от 02.10.2020Нагорный Карабах: шестой день войны. Время покажет. Фрагмент выпуска от 02.10.2020ТУНГИ КЛУБЛАРНИ ЁПИШ КЕРАКМИ? ЖУДА ҚИЗҒИН ВА ҚИЗИҚ БАҲС!ТУНГИ КЛУБЛАРНИ ЁПИШ КЕРАКМИ? ЖУДА ҚИЗҒИН ВА ҚИЗИҚ БАҲС!Шавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариПрезидент Шавкат Мирзиёев прибыл  в город НукусПрезидент Шавкат Мирзиёев прибыл в город НукусДавлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиДавлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиДИҚҚАТ ЭХТИЁТ БЎЛАМИЗ ЧЕГАРАДАГИ ХОИНЛАР ХАММАНИ ПАСПОРТИНИ СОТИШМОҚДА  IMEKA #YANGILIKLARДИҚҚАТ ЭХТИЁТ БЎЛАМИЗ ЧЕГАРАДАГИ ХОИНЛАР ХАММАНИ ПАСПОРТИНИ СОТИШМОҚДА IMEKA #YANGILIKLARЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиНегатив 3: Россия бош жосуси нега ҳар йили Жиззахга келади?Негатив 3: Россия бош жосуси нега ҳар йили Жиззахга келади?Негатив 2: "Сени яна президент олдида кўрсам, ўлдириб юбораман!"Негатив 2: "Сени яна президент олдида кўрсам, ўлдириб юбораман!"Российские самолеты! Срочно – Азербайджан разнес, накрыло. Прорыв – фронт палРоссийские самолеты! Срочно – Азербайджан разнес, накрыло. Прорыв – фронт пал"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 2 октябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 2 октябр 2020 йил | Axborot 24РОССИЯДАГИ УЗБЕКЛАРГА ШОШИЛИНЧ ХАБАР....РОССИЯДАГИ УЗБЕКЛАРГА ШОШИЛИНЧ ХАБАР....Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эдиПрезидент Шавкат Мирзиёев: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди
Яндекс.Метрика