Загрузка страницы

DTM 2021 testida 5 ta fan bo`ladi

#DTM #DTM2021

⚡️Энди ДТМ тестларини ўтказиш учун август ойи келиши кутилмайди

Кириш имтиҳонларининг бир вақтга тўғри келмаслиги учун йил бўйи тестлар ўтказилади

👉 Давлат тест маркази ҳар бир ҳудудда ДТМ биноси қурилишини айтди (https://kun.uz/78123290). Бу биноларда йил бўйи тестлар ўтказилади, турли фанлардан сертификатлар берилади. Ўша сертификатлар билан абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиши мумкин бўлади.

✅ Мактаб битируви имтиҳони билан ОТМга кириш имтиҳонини унификация қилиш бўйича қарор лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Aгар у ҳам амалга ошса, хоҳловчилар йил бўйи сертификат учун имтиҳон топшириб, унга эга бўлиши, битирувчилар эса якуний имтиҳондан керакли натижага эга бўлиб, шу натижа билан кириш имтиҳонларида қатнашиши мумкин.

Булар амалга ошиши билан тест жараёни бир вақтга тўғри келмайди, имтиҳонлар узоқ вақтга чўзилмайди.
[Forwarded from Davlat Test Markazi]
Келгуси йилги кириш имтиҳонлари қандай бўлиши кутилмоқда?

👉 келгуси йилда 5 та фандан тест бўлиши аниқ, бу Президент қарорида (http://lex.uz/docs/4334802) белгиланган. (Бу йилги пандемия истисноси сабаб бекор қилинди дегани, ҳар йили шундай бўлади дегани эмас.)

👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан хар бир саволга 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос асосий блокдаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади. Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3 та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас.

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 асосий блокдаги 2 та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуасининг 3,1 ҳамда 2,1 балл берилган дастлабки 2 та фан олинмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

👉 ҳозирча тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати ҳам расман эълон қилинмади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

Видео DTM 2021 testida 5 ta fan bo`ladi канала Sarvar Rakhmanov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 октября 2020 г. 21:05:02
00:04:24
Яндекс.Метрика