Загрузка страницы

Amerikada qancha pul topsa buladi? WORK AND TRAVEL

#WORKANDTRAVEL #UZBEKTILIDA
Ijtimoiy tarmoqlarim:
Instagram: https://www.instagram.com/mr_sarvar__/
Facebook: Sarvar RaКhmanov
Video lavhamiz sizga foydali bo’lgan bo’lsa, albatta:
Like bosing 👍🏼 Komentarii qoldiring 👨🏻‍💻 Va do’stlaringiz bilan ulashing ✅
RAXMAT!!!

“Ёзги таътилда иш ва саёҳат” дастурига (Summer Work and Travel program) билдирган қизиқишингиз учун ташаккур!

«Ёзги таътилда иш ва саёҳат» (ЁТИС) дастури хорижий талабаларга коллеж ёки университетдаги ёзги таътиллари давомида Қўшма Штатларда яшаш ва ишлаш имкониятини беради. Энг муҳими, мазкур алмашув дастури иштирокчиларга Америка халқи билан ўзаро алоқа қилиш ҳамда Америка маданияти билан танишиш имкониятини яратади.

ЁТИС дастури иштирокчилари:

Фақат инглиз тилида сўзлашадиган муҳитда муваффақият қозониш учун инглиз тилида етарли даражада яхши сўзлаша олишлари;
Қўшма Штатлар ҳудудидан ташқаридаги олий ўқув юртида бакалавр ёки магистр даражасини олиш учун, ёки аккредитация қилинган аудиторияли олий таълим муассасасида бошқа кундузги ўқиш шаклида таҳсил олишлари;
Олий ўқув муассасасидаги ҳеч бўлмаганда бир семестрни ёки унга тенг ўқув муддатини муваффақиятли тамомлаган бўлишлари;
Виза олиш учун суҳбатдан ўтишдан аввал тегишли ишга жойлашишлари. ЁТИС дастурининг истиқболдаги қатнашчиларига турли хил америкалик ҳомийларнинг ҳар қайсиси билан боғланиш тавсия қилинади;
Суҳбатдан ўтишдан аввал ваколатларни тақсимлаш ва одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Уильям Уилберфорс Қонуни ёзилган рисолани ўқишлари ва тушуниб олишлари керак. Рисоланинг босма шаклини қуйида (PDF 70 KB) юклаб олиш мумкин. Ёки рус тилидаги онлайн шаклини ўқиш учун мазкур (PDF 242 KB) ҳаволани босинг; ва
Дастурни тўрт ой давомида якунлаб, янги семестр бошланишига қадар қайтиб келиш имкониятига эга бўлишлари лозим. Муддатлар бўйича талаблар ҳақида қўшимча маълумот учун қуйида берилган жадвалга қаранг.
«Ёзги таътилда иш ва саёҳат» дастури тўғрисидаги энг аниқ ва батафсил маълумотни эркин равишда алмашув дастурлари бўйича давлат департаментининг веб-сайтидан олиш мумкин. У ерда Ўзбекистон учун дастур саналари, дастур талаблари, ариза топшириш қоидалари, шунингдек ўзингиз учун муваффақиятли тажрибани орттириш йўллари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Шуни эътиборга олишни сўраймизки, ҳар бир алоҳида иштирокчининг дастури санаси унинг университетидаги таътил санасидан аввал бошланиши ёки кейин давом этиши мумкин эмас, ушбу саналар DS-2019 шаклларида акс эттирилиши лозим. ЁТИС дастурида иштирок этиш учун бирор машғулотингизни ўтказиб юбормаслигингиз керак. Сизда тўрт ой ичида «Ёзги таътилда иш ва саёҳат» дастурини тамомлаб, янги семестр бошланишидан аввал қайтиб келиш имконияти бўлиши лозим.
АҚШнинг Ўзбекистондаги миссиясининг Консуллик бўлими қуйидаги шахслар ёки фирмалар томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг сифати ёки касбий маҳоратлари даражаси учун ҳеч қандай жавобгарлик ёки маъсулиятни ўз зиммасига олмайди. Ушбу рўйҳатга киритилиши АҚШ давлат департаменти, ёки АҚШ элчихонаси, ёки АҚШ бош консуллиги томонидан тасдиқланмаган. Агентликларнинг номи алифбо тартибида келтирилган бўлиб, бошқа аҳамият касб этмайди.
Ёзги таътилда иш ва саёҳат мавсуми учун қуйидаги ташкилотлар рўйҳатга олинган:
Exchange Uz LLC.
GLF-Global Friends.
International Exchange Center.
International Exchange Center-Uzbekistan.
J1United.
Life Adventures Consulting.
LLC Lifeway Consulting dba Global Friends.
CAEP, Center For American Exchange Programs.
WEBSITE:
https://uz.usembassy.gov/uz/visas-uz/nonimmigrant-visas-uz/nonimmigrant-visas-study-exchange-uz/summer-work-and-travel-uz/?_ga=2.64686187.518322309.1600283824-54604009.1600283824

Видео Amerikada qancha pul topsa buladi? WORK AND TRAVEL канала Sarvar Rakhmanov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 января 2021 г. 18:09:16
00:07:59
Яндекс.Метрика