Загрузка страницы

Президент эътиборига тушган сирдарёлик ўқитувчига докторлик унвони берилди

"Ахборот 24" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
2020-йил 15-май куни Мирзаобод туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида Камола ҳам иштирок этиб, ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

3-босқич докторанти Камола “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий тадқиқотини якунлаганлигини айтиб ўтди.

Президентимиз Камоланинг илмий изларишларини инобатга олиб истисно тариқасида унга докторлик унвонини берилишини таъкидлади.

Гулистон давлат университети кичик мажлислар залида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган Камола Аброрхоновага докторлик дипломини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди.

Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва докторантурада таълим олган.

У ижодий фаоллиги ва илмий изланишлари натижасида 2014 йил Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси бўлган.Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзолари масофадан туриб иштирок этди. Диссертант ўз тадқиқотлари натижасини Гулистон давлат университетидан туриб баён қилди.

Ҳимояга оид барча жараёнлар рақамли технологиялар асосида ташкил этилди. Диплом топшириш маросимида профессор ва ўқитувчилар сўзга чиқиб, К.Аброрхонованинг докторлик ишини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Репсубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмедбек Юсупов докторант Камола Аброрхоновага тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди.

– Бу ёш олимамизнинг илмий иши умумий ўрта таълим стандартларига тўлиқ жорий этилади, деди Ўзбекистон Репсубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмедбек Юсупов. – Яна бир муҳим жиҳати мамлакатимизда илк бор Президентимиз ташаббуси билан тарбия фанлари жорий этилди. Ҳозир амалиётган жорий қилинадиган 1-4 синфлар учун тарбия фанида бу олимамизнинг илмий ишлари тўлиқ тадбиқ этилади.

– Мирзаобод туманидаги мактабда таҳсил олган бу қизимиз докторлик диссертациясини онлайн шаклда ҳимоя қилгани илм-фан соҳасидаги яна бир муҳим янгилик бўлди, - деди Гулистон давлат университети профессори Равшан Маҳмудов. – Бу Президентимиз томонидан яратилган шароит ва илм-фан соҳасига берилган эътииборнинг яна бир юксак намунасидир.

– Бу эътибоф қизимнинг қилган меҳнатларининг амалий натижасидир, - деди Камоланинг онаси Тамара Яҳёхонова. – Бошимизга келган табиий офатлар давлатимиз томонидан бартараф этилаётган айни кунларда қизимнинг эришган ютуқлари нафақат мени, балки, бутун илмий изланиш олиб бораётган оналарнинг ютуғи деб ҳисоблайман.

– Очиғини айтсам бугунги кун мен учун ҳақиқий байрам бўлди, - дейди Камола Аброрхонова. – Чунки бу кутилмаган воқеа ҳаётимда янги саҳифани очиб берди. Юртбошимизнинг олим сифатида олималарга яратаётган имкониятлари биз учун катта бахт. Бу мукофот мени келажакда янада чуқурроқ изланишга, илм-фанда янгиликлар қилишга ундайди.

Камола илм фан ривожига, ёшларга катта ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, илмий раҳбарига, пандемия шароитга қарамасдан тадбирга етиб келиб унда иштирок этган профессор-ўқитувчиларга, Мирзаобод туманидаги 17-сонли умумтаълим мактаби, Гулистон шаҳридаги 2-сонли педагогика коллежи жамоасига ўзининг самимий миннатдорлигини билдирди.

Йигирма саккиз ёшли янги фан докторига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ҳамда гулдасталар тақдим қилинди.

Шарҳлар
Меҳмон

Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Видео Президент эътиборига тушган сирдарёлик ўқитувчига докторлик унвони берилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
19 мая 2020 г. 21:45:03
00:07:29
Другие видео канала
Президент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизПрезидент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизШавкат Мирзиёев шокда    ( мана сизга хазил )Шавкат Мирзиёев шокда ( мана сизга хазил )Боласи тортиб олинган отанинг хақиқатлари!Боласи тортиб олинган отанинг хақиқатлари!"Сўнгги чора ёхуд ўзига кундош қидирган аёл" | Umr yo'llari"Сўнгги чора ёхуд ўзига кундош қидирган аёл" | Umr yo'llariSardor Rahimxon - Internetni portlatgan video. Allohning mo’jizasini ko’ring, SubhanAllah.Sardor Rahimxon - Internetni portlatgan video. Allohning mo’jizasini ko’ring, SubhanAllah.Депутат Расул Кушербаев уйи бузилиб товон пули ололмай юрган одамлар ҳақидаДепутат Расул Кушербаев уйи бузилиб товон пули ололмай юрган одамлар ҳақида"Рамазон ҳикматлари": "Доно хотин" | "Ramazon hikmatlari": "Dono xotin""Рамазон ҳикматлари": "Доно хотин" | "Ramazon hikmatlari": "Dono xotin"ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОТАХОНГА: "СИЗНИ ЎЗ ҲИСОБИМДАН ҲАЖГА ЮБОРАМАН!"ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОТАХОНГА: "СИЗНИ ЎЗ ҲИСОБИМДАН ҲАЖГА ЮБОРАМАН!""Елкадаги юк ёхуд эрига билдирмасдан бошқа эрга теккан хотин қисмати" | Umr yo'llari"Елкадаги юк ёхуд эрига билдирмасдан бошқа эрга теккан хотин қисмати" | Umr yo'llari"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 22 июл 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 22 июл 2020 йил | Axborot 24Шавкат Мирзиёев: Элимиз ватанпарвар авлод билан ҳақли равишда фахрланадиШавкат Мирзиёев: Элимиз ватанпарвар авлод билан ҳақли равишда фахрланадиСирдарёда офатдан кейин қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда!Сирдарёда офатдан кейин қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда!Шавкат Мирзиёев 14 йил ижарада яшаган оиланинг янги уйида меҳмон бўлдиШавкат Мирзиёев 14 йил ижарада яшаган оиланинг янги уйида меҳмон бўлдиЁТОҚХОНАСИДАН ХАЙДАГАН Хонанда Малика Равшанова | Bu mening onam ko'rsatuvidagi JANJALЁТОҚХОНАСИДАН ХАЙДАГАН Хонанда Малика Равшанова | Bu mening onam ko'rsatuvidagi JANJALПАМЯТЬ О  АБДУЛМАНАП НУРМАГОМЕДОВПАМЯТЬ О АБДУЛМАНАП НУРМАГОМЕДОВРУССКИЕ ВШОКЕ ОТ УЗБЕКА!  ЧТО ОН СДЕЛАЛ НА ПЕРВОМ КАНАЛЕ?РУССКИЕ ВШОКЕ ОТ УЗБЕКА! ЧТО ОН СДЕЛАЛ НА ПЕРВОМ КАНАЛЕ?Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (11)Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (11)Сардобаликларга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам ва маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқдаСардобаликларга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам ва маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқдаValijon Shamshiev - Milliy Tvda ishkalValijon Shamshiev - Milliy Tvda ishkalПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаол
Яндекс.Метрика