Загрузка страницы

Сардобаликларга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам ва маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун янги уй-жой қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади.
Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев бугуннинг ўзида Мирзаобод туманида бўлиб, фавқулодда ҳолатдан талафот кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Туманнинг “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Янгиовул” маҳаллаларида жами 616 та коттеж таъмирланади. Ушбу ишларга Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари қурувчилари бириктирилган.

Мутасаддилар билан суҳбатда қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажариш кераклиги, маҳаллий, энергия тежамкор ва замонавий материаллардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари мирзаободлик нуронийлар, маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан учрашди.

Уй-жойлар ва инфратузилмани тиклаш, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти ва йўлларни таъмирлаш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани айтилди.

Учрашувда аҳолини нафақат уй-жой билан таъминлаш, балки корхоналар ташкил этиб, иш ўринлари яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу мақсад билан қисқа вақтда қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар шакллантирилди. Уларни татбиқ этиш ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Жумладан, Мирзаобод туманида жами 1 триллион 12 миллиард сўмлик 143 та лойиҳа амалга оширилиб, 4,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиши мўлжалланган.

“ГулистонГолдЯрн” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “Мирзаобод Лимончилик кластери” МЧЖ томонидан замонавий типдаги иссиқхона ташкил этиш, “Самовий бахт қувончи” МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир.

Мирзаободлик жабрдийдаларга ҳам, Сардобада бўлгани каби, тегишли сертификат ва пул маблағли банк карточкалари тарқатилди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда ҳам қурилиши режалаштирилган турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.

Видео Сардобаликларга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам ва маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
15 мая 2020 г. 21:39:32
00:23:43
Другие видео канала
Sardobaliklar bilan suv toshqinidan keyin suhbatSardobaliklar bilan suv toshqinidan keyin suhbatШавкат Мирзиёев шокда    ( мана сизга хазил )Шавкат Мирзиёев шокда ( мана сизга хазил )"Бугун барча йўллар Сирдарёга боради!" Бутун Ўзбекистон Сирдарё халқига ёрдам беришга ошиқмоқда!"Бугун барча йўллар Сирдарёга боради!" Бутун Ўзбекистон Сирдарё халқига ёрдам беришга ошиқмоқда!Million jamoasi - Yangi yil | Миллион жамоаси - Янги йилMillion jamoasi - Yangi yil | Миллион жамоаси - Янги йилПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиШОК! Дахшатли сув тошқинида омон қолганлар Сардоба фожеаси сирларини очди  курбонлар кўп бўлганмиди?ШОК! Дахшатли сув тошқинида омон қолганлар Сардоба фожеаси сирларини очди курбонлар кўп бўлганмиди?Сирдарёда Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларининг қурилишдаги иштирокиСирдарёда Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларининг қурилишдаги иштироки"Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильми"Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмиШавкат Мирзиёев мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказдиШавкат Мирзиёев мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказдиMillion jamoasi - Bir restoranda ikki uchrashuvMillion jamoasi - Bir restoranda ikki uchrashuvОфатдан кейинги Сирдарё... Одамлар ўз уйларига қайтмоқда... Тозалаш ишлари авжида!Офатдан кейинги Сирдарё... Одамлар ўз уйларига қайтмоқда... Тозалаш ишлари авжида!"Сардоба ички иншоот бўлгани учун уни қуришда қўшни билан келишишга ҳожат йўқ эди""Сардоба ички иншоот бўлгани учун уни қуришда қўшни билан келишишга ҳожат йўқ эди"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатув8-қаватда жойлашган ойналарга "бой" хонадоннинг нархи ва қулайликлари қандай? | Xayrli bo'lsin8-қаватда жойлашган ойналарга "бой" хонадоннинг нархи ва қулайликлари қандай? | Xayrli bo'lsinКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев  маҳаллада қандай кутиб олинди?Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев маҳаллада қандай кутиб олинди?Bravo jamoasi 2020 😂(Тайлол хот гала концерт)Bravo jamoasi 2020 😂(Тайлол хот гала концерт)"Аламзада ўғри"(Ҳаётий воқеа асосида)| Kunlarning birida"Аламзада ўғри"(Ҳаётий воқеа асосида)| Kunlarning biridaСАРДОБА ФОЖИАСИДАН НОЁБ ТАСВИРЛАР: Ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарувчилик қилаётган йигитларСАРДОБА ФОЖИАСИДАН НОЁБ ТАСВИРЛАР: Ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарувчилик қилаётган йигитларAndijon shahar hokimi tadbirkorlikka qarshimi?Andijon shahar hokimi tadbirkorlikka qarshimi?Маҳмуд Қошғарийнинг ноёб "Девону луғотит турк" асари тарихи | JavohirМаҳмуд Қошғарийнинг ноёб "Девону луғотит турк" асари тарихи | Javohir
Яндекс.Метрика