Загрузка страницы

«Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди. Ҳокимлар ишлаши керак»

Хоразм вилояти фаоллари билан ўтган йиғилишда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Ҳар бир шаҳар ва туман, маҳаллаларда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, «ўсиш нуқталари» белгиланди.

Хусусан, Урганч шаҳрида тўқимачилик ва туризм, Хива шаҳрида туризм ва қурилиш материаллари, Гурлан туманида тўқимачилик ва иссиқхона хўжалиги, Янгибозор туманида иссиқхона ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, Тупроққалъа туманида машинасозлик ва электр техникаси каби йўналишларни ривожлантириш мумкинлиги қайд этилди. Шу йўналишларда ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар бир ҳудудга вазирлик ва банклар раҳбарлари бириктирилди. Барча лойиҳалар 16 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этиш имконини беради.

2021 йилда вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёллар бандлигини ошириш мақсадларига 500 миллиард сўм кредит ресурси ажратилиши маълум қилинди.

Хоразм учун драйвер соҳалардан бири - туризм. Шу боис вилоятда меҳмонхона ўринларини кўпайтириш, салоҳиятли мамлакатлардан Урганчга доимий ва чартер рейслар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ички туризмни ривожлантириш учун транспорт хизматларини яхшилаш, хусусан, Фарғона водийсидан авиа ва темир йўл қатновини йўлга қўйиб, бунинг дастлабки даврида 30 фоизлик чегирма қўллаш бўйича кўрсатма берилди. Кейинчалик бу тажриба Термиз, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйича ҳам қўлланилади.

Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган 413 метрлик кўприк, Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилиши айтилди. Келгуси уч йилда 2 минг 370 километр ички йўлларни таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Келгуси йили вилоят бўйича 2 минг хонадонли 100 та кўп қаватли уй-жой барпо этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Таълим, тиббиёт, маданият соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди.

Президентимиз йиғилишда хоразмлик ёшлар билан алоҳида суҳбатлашди. Ҳар бирини эшитиб, таклифлари бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

- Қийин даврда, мураккаб шароитда яшаяпмиз. Ана шу шароитда ҳар бир туман, ҳар бир маҳалланинг ўз ўрни, марралари бор. Хоразмнинг марраси баланд бўлиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Видео «Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди. Ҳокимлар ишлаши керак» канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 декабря 2020 г. 22:39:50
00:31:12
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди"Тоғорага тўймаган очкўз қайнона қисмати"(Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi  biz"Тоғорага тўймаган очкўз қайнона қисмати"(Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi bizОна: "13 ёшли қизим интернетда кимлар билан гаплашяпти...билмайман..." | Bugun va ertaОна: "13 ёшли қизим интернетда кимлар билан гаплашяпти...билмайман..." | Bugun va ertaЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олдиЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олдиKo`zgudagi Biz | Тоғорага тўймайдиган қайнона [12.12.2020]Ko`zgudagi Biz | Тоғорага тўймайдиган қайнона [12.12.2020]Опа-сингилларнинг мерос можароси(Ҳаётий воқеа аосида) | Ko'zgudagi bizОпа-сингилларнинг мерос можароси(Ҳаётий воқеа аосида) | Ko'zgudagi bizШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариHOKIMNING QARORI BIR OILANI PAROKANDA QILIB TASHLADIHOKIMNING QARORI BIR OILANI PAROKANDA QILIB TASHLADI«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат Мирзиёев«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат Мирзиёев"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 12 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 12 декабр 2020 йил | Axborot 24ИНОМАРКА ГИБРИД! Хоразм мошина бозори нархлариИНОМАРКА ГИБРИД! Хоразм мошина бозори нархлариШавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрдиАйб кимда? Россияга ишлашга кетган АЁЛми ёки уни юборган эри?Айб кимда? Россияга ишлашга кетган АЁЛми ёки уни юборган эри?Президент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизПрезидент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қиз"Касалманд келин ёхуд келин қул эмас"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Касалманд келин ёхуд келин қул эмас"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoМирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт бердиШавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт бердиШавкат Мирзиёев бугун Урганч шаҳридаги технопаркда бўлдиШавкат Мирзиёев бугун Урганч шаҳридаги технопаркда бўлдиШавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Yantex Invest” фаолияти билан танишдиШавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Yantex Invest” фаолияти билан танишди"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 6 декабр 2020 йил | Tahlilnoma"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 6 декабр 2020 йил | Tahlilnoma
Яндекс.Метрика