Загрузка страницы

Хоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар тунда судланиб, 10 суткага қамалди

Хоразмдан Тошкентга пиёда юриш бошлаган хоразмлик журналист Маҳмуд Ражаб ва унинг яқинлари устидан суд мажлиси 23 сентябрь, кечқурун соат 10 да бошланиб, 24 сентябрь тонгги соат 4 да тугади.
Суд қарорига кўра, Маҳмуд Ражаб ва блогер Нафосат (Шабнам) Оллашукурова 10 суткадан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Юришда қатнашган уч эркак энг кам иш ҳақининг уч баробари (669000 сўм) миқдорида, етти аёл эса бир баробари (223000 сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Маҳмуд Ражаб ва унинг яқинлари Тошкентга бориб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан шахсан учрашиш мақсадида 22 сентябрь куни юриш бошлади ва 50 километр йўлни пиёда босиб ўтди.
56 яшар Маҳмуд Ражаб Туркиядан шоир Муҳаммад Солиҳ китобларини Ўзбекистонга олиб келгани учун контрабандада айбланиб, 5 ойдан бери терговга қатнаётганди.

Туни билан ўтган суд

Маҳмуд Ражабнинг қариндошларидан бирининг Озодликка айтишича, юриш иштирокчилари устидан Урганч шаҳар маъмурий судида ўтган суд мажлиси туни билан давом этган.

“Кеча соат 22ларда ҳаммасини бир автобусга тиқиб, суд биносига олиб келишди. Эрталабгача суд ташқарисида кутдик. Тонгги соат 4 да суд тугаб, ташқарига чиқишди. Ичкарида 4 ойлик чақалоқ ва яна иккита ёш бола ҳам бор эди. Лекин болаларга яхши муносабатда бўлишган. Стулларни бирлаштириб, болаларга ётиш учун жой қилиб беришган”, деди хавфсизлик юзасидан исмини очиқлашни истамаган гурланлик йигит.

Суҳбатдошнинг айтишича, суд юриш иштирокчиларининг ҳаммасини (болалардан ташқари) айбдор деб топган.

“Маҳмуд оғанинг ўзига 10 сутка, блогер Шабнам Оллашукуровага ҳам 10 сутка беришди. Юришда қатнашган уч эркакка энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида, аёлларнинг ҳаммасига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солинди. Аёллар сони еттита. Эрталаб Маҳмуд оға билан блогер қизни олиб қолишди. Бошқаларни ИИБнинг автобусида Маҳмуд оғанинг уйига олиб бориб қўйишди", деди Маҳмуд Ражабнинг қариндошларидан бири.

Юриш иштирокчилари қайси кодекснинг қайси моддасига асосан айблангани борасида Озодликда ҳозирча маълумот йўқ. (Бу ўрганилмоқда. -таҳр)

Маҳмуд Ражабнинг қариндошлари уларга нисбатан қайси модда бўйича айблов қўйилганини аниқ айтиша олмади.

Видео Хоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар тунда судланиб, 10 суткага қамалди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
25 сентября 2019 г. 16:48:04
00:03:16
Другие видео канала
Хоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар ИИБ томонидан ушландиХоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар ИИБ томонидан ушланди"Биз Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларимиз. Бизга ёрдам беринглар!""Биз Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларимиз. Бизга ёрдам беринглар!"XAFA BO'LISH YO'Q 117-SON. AHROR QO'SHMATOVNI LO'LI QIZ BOPLAB ISHONTIRDI. 5000$ QAYTARIB BERILADIMIXAFA BO'LISH YO'Q 117-SON. AHROR QO'SHMATOVNI LO'LI QIZ BOPLAB ISHONTIRDI. 5000$ QAYTARIB BERILADIMIASAKADAGI "MALIBU" VOQEASI. ASLIDA...ASAKADAGI "MALIBU" VOQEASI. ASLIDA...Сумкасидан М.Солиҳ китоби чиққан шоир терговга боришдан бош тортдиСумкасидан М.Солиҳ китоби чиққан шоир терговга боришдан бош тортдиОзодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”POʻLAT BOBOJONOV “JASLIQ”DAGI MAHKUMLAR SONINI OSHKOR QILDIPOʻLAT BOBOJONOV “JASLIQ”DAGI MAHKUMLAR SONINI OSHKOR QILDI"Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки""Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки"Урганч судяси Маҳмуд Ражаб айбига иқрор бўлди дея иддао қилдиУрганч судяси Маҳмуд Ражаб айбига иқрор бўлди дея иддао қилдиТошкентга юриш қатнашчилари автобусга босиб олиб кетилдиТошкентга юриш қатнашчилари автобусга босиб олиб кетилдиРуҳий касалхонадан чиққан Нафосат Оллошукурова блогерликни давом эттирмоқчиРуҳий касалхонадан чиққан Нафосат Оллошукурова блогерликни давом эттирмоқчиҚандай таблетка, укол берганларини билмайман - психиатриядан чиққан блогер Шабнам - ЎзбекистонҚандай таблетка, укол берганларини билмайман - психиатриядан чиққан блогер Шабнам - ЎзбекистонМаҳмуд Ражаб ва унинг тарафдорлари Тошкентга  қараб юриш бошлашдиМаҳмуд Ражаб ва унинг тарафдорлари Тошкентга қараб юриш бошлашдиФаол: Оллошукурова ИИБда эркак иштирокида ечинтирилганини айтдиФаол: Оллошукурова ИИБда эркак иштирокида ечинтирилганини айтдиКенжа куëв Отабекнинг машинаси уч одамни уриб юборгани иддао қилиндиКенжа куëв Отабекнинг машинаси уч одамни уриб юборгани иддао қилиндиМаҳмуд Ражаб озодлиги учун 50 минг қадамМаҳмуд Ражаб озодлиги учун 50 минг қадамCOVID-19 таҳликаси остида яшаётган кексаларCOVID-19 таҳликаси остида яшаётган кексаларМаҳмуд Ражаб озод - Оллошукурова тақдири эса номаълумМаҳмуд Ражаб озод - Оллошукурова тақдири эса номаълумНАФОСАТ ОЛЛАШУКУРОВА:   "ҲУКУМАТ АМАЛДОРЛАРИНИНГ ҲАҚСИЗЛИГИ  ОРТИДАН НАМОЙИШГА ЧИҚҚАН АҲОЛИНИ "МУХОЛНАФОСАТ ОЛЛАШУКУРОВА: "ҲУКУМАТ АМАЛДОРЛАРИНИНГ ҲАҚСИЗЛИГИ ОРТИДАН НАМОЙИШГА ЧИҚҚАН АҲОЛИНИ "МУХОЛЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчиЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчи
Яндекс.Метрика