Загрузка страницы

Кенжа куëв Отабекнинг машинаси уч одамни уриб юборгани иддао қилинди

Тошкент марказидаги “Пушкин” кўчасида 6 август куни юз берган аварияда камида уч нафар шахс, жумладан икки нафар ИИВ ходими шикастланди.

Воқеа учта автомобил – Nissan GT-R35, Spark ва Matiz русумли машиналар иштирокида юз берган.

Аварияга сабаб бўлганлардан бири эса Ўзбекистон президентининг “пойгачи куëви”,президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаров экани айтилмоқда.

Бу иддаони “Элтуз” билан гаплашган тошкентлик журналист ИИВ даги манбаларига таянган холда айтиб берди.
Президент куëви Умаров бундан олдин айни русумдаги автомобиль ëнида суратга тушган эди.”Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи фаолига кўра, шаҳардаги ягона оқ рангли Nissan GT-R35 автомобили Умаровга тегишли.
Бундан ташқари воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий ҳайдовчилар ҳам “айнан президент куëви авария айбдори” эканлигини, машинани Отабек Умаровга қуйиб қўйгандай ўхшаш шахс бошқарганини “Элтуз” мухбирига айтишди.

Баъзи манбалар ҳайдовчини Отабекнинг двойниги дейишмоқда. Ҳақиқий Отабекни тренажер залда кўришган.

Воқеа тафсилотлари ҳақида “Газета.уз” ёзди. Бироқ хабарда президент куëвининг авария сабабчиси бўлгани айтилмаган.

Хабар тафсилотига кўра, 6 август куни тахминан 21:30 рўй берган ходисада, ҳорижий автомобил ҳайдовчиси Ш. Ж. бошқарувни йўқотиб, иккита енгил автомобиль билан тўқнашгани, участкада бир қанча вақт давомида ҳаракат чеклангани, тез шошилинч тиббий ёрдам марказига уч нафар жабрланувчи келтирилгани, Matiz ҳайдовчисининг аҳволи оғир экани ва жарроҳлик амалиёти ўтказилгани билдирилган.

Ижтимоий медиа орқали тарқалган видеода Nissan GT-R35 автомобилининг олд қисми пачоқлангани, Spark эса тўсиқдан ошиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетгани, Matiz эса тўсиққа урилган кўриш мумкин. Воқеа ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида ҳам қизғин бахс уйғотди.

Воқеа ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида ҳам қизғин бахс уйғотди.
Воқеа гувоҳлариниг тармоқдаги ëзувларига кўра, “авария сабабчиси” бўлган кенжа куëвни “Миллий Гвардия келиб воқеа жойидан олиб кетган”

Тармоқ юзери Вадим Роумен:

“У ҳатто машинадан тушгани ҳам йўқ. Уни олиб кетишларини кутиб бамайлихотир ўтираверди. Атрофда эса машина остида қолиб мажақланганлар сочилиб ëтар ва оғриқдан оҳ чекишар эди. Бошқа ҳайдовчилар тўхтаб, уларга ëрдам беришди. У бўлса без бўлиб ўтираверди. Кейин албатта ота қўнғироғига асосан трассани буткул ëпиб қўйишди. Кейин Миллий гвардия етиб келди. (Президентнинг шахсий гвардияси. Улар барча йўл транспорт ходисасига келавермайдику) Икки километр масофада ҳеч кимни авария бўлган жойга яқинлаштиришмади. Уни машинадан суғуриб олишди ва автомобилни чехол билан ëпиб қўйишди”

Вадим Роумен гувоҳлигини тармоқнинг бошқа юзерлари ҳам тасдиқлади.

Тармоқ юзери Botir.Sh “У ҳаëтга кўндаланг қўйиб қўйган. Ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаëтига” деб ëзади.

Бунга жавобан GM Ikram “Кўндаланг қўйгани боис бошқалар азобланди. Аммо бу холатга ҳам кўндаланг қўйди”.

Бунга жавобан Зефер Бекмуҳаммад “Папочкаси янгисини оберади энди” дея киноя қилади.
Бироқ, иддаоларнинг расмий тасдиғи “Элтуз”да йўқ. Авария фактини тасдиқлаган ўзбек расмийлари машинанинг Отабек Умаровга оидлиги ëки авария сабабчиси айнан Умаров эканлигига аниқлама бермаган. Бу эса хар хил спекуляция урчишига сабаб бўлмоқда.

Президент Мирзиëевнинг кенжа куëви, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаров ўтган ой ўзи бошқарган “Тесла” электромобилида соатига 200 км тезликда юргани ортидан танқидга сабаб бўлган эди. Бу танқидлар ортидан “пойгачи куëв” жаримага ҳам тортилган эди.

Жорий йилнинг 8 июль тунида Отабек Умаровнинг ўзи пойгада соатига 201 км юрганини Instagram саҳифасида жонли намойиш қилинган, аммо бир неча соатдан сўнг олиб ташланган эди.

8 июлга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тунги соат 2 лар атрофида бўлган тунги пойгасини жонли кўрсатган Отабек Умаров, Тошкент марказий кўчаларида “Тесла” машинасини соатига 201 км тезликда, маҳаллалар ичидан эса, 148 тезликда ҳайдаëтганини намойиш қилди.

Президент Мирзиëев имзолаган йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қарорга мувофиқ, шаҳарнинг катта трассаларидаги максимум тезлик соатига 70, маҳаллалар ичида эса 30 км. қилиб белгиланган.

Видео Кенжа куëв Отабекнинг машинаси уч одамни уриб юборгани иддао қилинди канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
7 августа 2019 г. 18:18:07
00:04:21
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариOTABEK UMAROV HAQIDA MA'LUMOTOTABEK UMAROV HAQIDA MA'LUMOTМирзиёев қудасининг ўғли футбол ҳакамлари ва мураббийларга босим ўтказмоқдаМирзиёев қудасининг ўғли футбол ҳакамлари ва мураббийларга босим ўтказмоқдаШ.МИРЗИЁВНИ КУЁВИДАН КУТИЛМАГАН ВИДЕОШ.МИРЗИЁВНИ КУЁВИДАН КУТИЛМАГАН ВИДЕОУзбекистонлик бу Гурков дахшат гапларни айтдиУзбекистонлик бу Гурков дахшат гапларни айтдиРТдан ваъз: Оғзи қийшиқ бўлсаям бойнинг боласи ўқишга кирадиРТдан ваъз: Оғзи қийшиқ бўлсаям бойнинг боласи ўқишга кирадиМХХ нинг эски Рахбари Рустам Иноятов хакида малумот биографияМХХ нинг эски Рахбари Рустам Иноятов хакида малумот биографияШАРМАНДА БЎЛГАН СПОРТЧИЛАРШАРМАНДА БЎЛГАН СПОРТЧИЛАРУзбекистон Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевга мурожат ва илтмос.Узбекистон Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевга мурожат ва илтмос.Prezident kuyovi Otabek Umarovning shaxsiy hayotiPrezident kuyovi Otabek Umarovning shaxsiy hayotiДЕРЗКОЕ ПОКУШЕНИЕ НА МИРЗИЕЕВАДЕРЗКОЕ ПОКУШЕНИЕ НА МИРЗИЕЕВАOtabek Umarov tonirovka haqida gapirdi. Tonirovkaga ruxsat berildi (mi) ?)Otabek Umarov tonirovka haqida gapirdi. Tonirovkaga ruxsat berildi (mi) ?)Жонли эфир вактида улган спортчилар (куришга харакат килинг)Жонли эфир вактида улган спортчилар (куришга харакат килинг)МХХ Рустам Иноятов улим тушагида. Жаханнам муборак булсин жаллод Иноятов!МХХ Рустам Иноятов улим тушагида. Жаханнам муборак булсин жаллод Иноятов!Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Yulduz Usmonova va Islom Karimov! Noyob Kadrlar!Yulduz Usmonova va Islom Karimov! Noyob Kadrlar!БАХТИЙ ТАШКЕНТИСКИЕ ЎРНИГА.ЯНА БИР ЎЗБЕК ВОР ЗАКОН.БАХТИЙ ТАШКЕНТИСКИЕ ЎРНИГА.ЯНА БИР ЎЗБЕК ВОР ЗАКОН.OzodLive: Президентнинг куёви ҳам имижмейкерликка киришдими?OzodLive: Президентнинг куёви ҳам имижмейкерликка киришдими?МХХ SOBIQ GENERALI SHUHRAT G'ULOMOV DAVLAT TO'NTARISHI UYUSHTIRMOQCHI EDIМХХ SOBIQ GENERALI SHUHRAT G'ULOMOV DAVLAT TO'NTARISHI UYUSHTIRMOQCHI EDIШ.МИРЗИЁЕВНИ ОИЛАСИ 15-ЙИЛЛИК СИР ФОШ БУЛДИ. БИЗ НЕГА БУНИ БИЛМАГАНМИЗШ.МИРЗИЁЕВНИ ОИЛАСИ 15-ЙИЛЛИК СИР ФОШ БУЛДИ. БИЗ НЕГА БУНИ БИЛМАГАНМИЗ
Яндекс.Метрика