Загрузка страницы

Қадимги Фарғона: Самовий отлар юрти | Tarixiy savol

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Дайюан (Даван) подшолиги. Қадимги Хитой манбаларида Қанғ давлатига нисбатан ҳам Даван подшолиги ҳақида кўпроқ маълумотлар келтирилади. Қадимги Хитой тарихчиси Си Ма Цяннинг “Тарихий хотиралар” (Ши Жи“) асарида ёзишича: “Даван Хан сулоласидан 10 минг ли (Ли қадимда тахминан 0,5 км га тенг бўлган, ҳозир эса – 576 м. деб қабул қилинган) олисда бўлиб, ҳунларнинг ғарбий-жанубига, Хан (сулоласи) нинг айнан ғарбига тўғри келади. Даванликлар авлоддан авлодга ўтроқ ҳаёт кечириб келган экан. (Улар) деҳқончилик билан шуғулланиб, шоли, буғдой экар экан. Узум шароби чиқарар экан. Даванда асл отлар кўп бўлиб, мазкур отларнинг ҳаммаси тулпор отлардан экан. Баданидан қизил тер томчилари (ялтираб) чиқиб турар экан. (Даванда) шаҳар, қалъа, уй – иморатлари бор, катта-кичик 70 дан ортиқ шаҳарлар бор экан. Уларда 60 минг оила (300 минг одам) яшар экан. Бу давлат аскарлари ўқ-ёй, найза ишлатар экан ва улар отга минишга, ўқ-ёйдан фойдаланишда моҳир мерган экан. Шимолда Қангуй, ғарбда Да-юечжилар, жанубий—ғарбда Бақтрия, шимолий–шарқда Усун, шарқда Дандан уйлик, Удун бор экан”.
Бу асарда яъни “Ши Жи”да Даваннинг иккита пойтахти бўлганлиги, уларнинг бири Эрши бўлса, иккинчиси Ю (Ючен) эканлиги тилга олинади. Бу икки шаҳарнинг локализацияси масаласида олимлар ўртасида ҳозиргача илмий мунозара ва баҳслар давом этади. Ўзбекистон тарихининг 1950 йилда чоп этилган нашрида Даван хукмдорининг қароргохи Гушан (Ю-чен) ни Ўзган шаҳри билан таққосланади, Эршини эса А.Н.Бернштамга асосланиб Андижон вилоятининг Мархамат районида жойлашган Мингтепа деб кўрсатилади[3], Ўз даврида Н.Я.Бичурин Эрши бу Қўқон бўлиши керак, деган ғояни ўртага ташлаган. Э.Шаванна таҳлилига кўра, Эрши шаҳри Ўратепа ёки Жиззах бўлиши керак. Эрши шаҳрининг локализацияси масаласида А,Н,Бернштам таҳлилининг тарафдорлари кўпроқ[4]. Аммо, кейинги йилларда Эршини локализацияси масаласида А.Анорбоев янги ғоя билан чиқиб, Эрши бу Эски Ахсикентдир[5], деган асосли хулосага келади. Гушан (Ю-чен) эса Даван подшосининг ёзги қароргоҳи сифатида Косон ёдгорлиги ўрнида бўлган, деган фикрга кўпчиллик олимлар келган.
Милоддан аввалги II асрда, яъни Хитой элчиси Чжан Цян қадимги Фарғонага келганда, у бу юрт қишлоқ ва шаҳарлари обод, суғорма деҳқончилик ва хунармандчилик хўжаликлари юксак даражада ривожланган, кучли қўшинга эга мамлакат эди. Чжан Цян император саройига юборган ҳисобатида бу мамлакатни Дайюан деб атайди ва унинг аҳолиси жуда хуш муомилали, меҳмондўст, кўнгли очиқ одамлар эканлиги, улар қишлоқ хўжалиги экинларидан арпа, буғдой, шоли, беда, момиқ (пахта) экиб, улардан юқори ҳосил олишларини ёзади. Дайюанликларда боғдорчилик ривожланганлиги, улар узумдан кишини кайфиятини кўтарувчи ичимлик тайёрлашлари, ҳар бир хонадоннинг ер тўласида бир нечалаб катта хумларда бу ичимлик борлиги ҳақида шундай ёзади: “Дайюаннинг барча жойларида узум виноси тайёрлайдилар. Бой хонадонлар уни катта миқдорда тайёрлайди, бу ичимлик хумларда бир неча ўн йилларда ҳам бузилмай сақланади”[6]дейди. Дайюанликлар боғларида узумдан бошқа анор, бодринг, ёнғоқ ва бошқа мевали дарахтлар кўп бўлиб, Хитой тарихчилари бу меваларнинг Хитойда пойдо бўлишини Дайюан билан боғлайдилар.

Видео Қадимги Фарғона: Самовий отлар юрти | Tarixiy savol канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 января 2021 г. 16:15:03
01:39:30
Другие видео канала
Ногирон эр, туғилиб вафот этган гўдак, уйдан ҳайдалган келин...1-қисм | Oila mundarijasiНогирон эр, туғилиб вафот этган гўдак, уйдан ҳайдалган келин...1-қисм | Oila mundarijasi"Оталар сўзи": "Керма ман-манлик билан..."  | "Otalar so'zi""Оталар сўзи": "Керма ман-манлик билан..." | "Otalar so'zi"Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрдиДАЖЖОЛ ВА СИЁСАТ ҲАҚИДА - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛАДАЖЖОЛ ВА СИЁСАТ ҲАҚИДА - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛАНегатив 16: Ўлган хоким 2018 да қамоқдан чиқди...Негатив 16: Ўлган хоким 2018 да қамоқдан чиқди...Дахшат!!! Фарғона каналига чуккан йигит топилдими?Дахшат!!! Фарғона каналига чуккан йигит топилдими?Газ ва свет йўқ, лекин тепадан экспорт талаб этилаверади - Ўзбекистон BBC O'zbekiston YangiliklarГаз ва свет йўқ, лекин тепадан экспорт талаб этилаверади - Ўзбекистон BBC O'zbekiston YangiliklarЎз аёлини ташлаб ёш хотинга уйланган бир бобо тақдири(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi  bizЎз аёлини ташлаб ёш хотинга уйланган бир бобо тақдири(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Ўзимдан катта ёшли қизга уйланишимга онам қарши..." | Gap chiqdi"Ўзимдан катта ёшли қизга уйланишимга онам қарши..." | Gap chiqdiҲаммангни турмага тиқаман.Ҳожи бобо гапни ёриб ташлади. (Каналимизга албатта обуна бўлинг азизлар!)Ҳаммангни турмага тиқаман.Ҳожи бобо гапни ёриб ташлади. (Каналимизга албатта обуна бўлинг азизлар!)Эрга тегишга рози бўлмаган қизни шарманда қилган номард йигит(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi  bizЭрга тегишга рози бўлмаган қизни шарманда қилган номард йигит(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Уйдан гап ташийсан деб ҳомиладор бўлсам ҳам уйдан ҳайдалдим..." 2-қисм | Oila mundarijasi"Уйдан гап ташийсан деб ҳомиладор бўлсам ҳам уйдан ҳайдалдим..." 2-қисм | Oila mundarijasiГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 21 января 2021 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 21 января 2021 годаУйидан ҳайдалган бева аёл тақдири  | Taqdirlar...Уйидан ҳайдалган бева аёл тақдири | Taqdirlar...Икки ўғли бўла туриб кўчага ҳайдаб чиқарилган отахоннинг аччиқ тақдириИкки ўғли бўла туриб кўчага ҳайдаб чиқарилган отахоннинг аччиқ тақдириШавкат Мирзиёев раислигида19 январь куни муҳим видеоселектор йиғилиши ўтказилдиШавкат Мирзиёев раислигида19 январь куни муҳим видеоселектор йиғилиши ўтказилди"Оила қадри ёхуд бировнинг бахтини кўролмайдиган эркак"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Оила қадри ёхуд бировнинг бахтини кўролмайдиган эркак"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoТУНГИ КЛУБЛАРНИ ЁПИШ КЕРАКМИ? ЖУДА ҚИЗҒИН ВА ҚИЗИҚ БАҲС!ТУНГИ КЛУБЛАРНИ ЁПИШ КЕРАКМИ? ЖУДА ҚИЗҒИН ВА ҚИЗИҚ БАҲС!А.Хоразмий: Пўлат Бобожоновни қатъиятли раҳбар сифатида биламанА.Хоразмий: Пўлат Бобожоновни қатъиятли раҳбар сифатида биламан
Яндекс.Метрика