Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев раислигида19 январь куни муҳим видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги йилларда бу борада қатор қарорлар қабул қилинди. Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент экани белгилаб қўйилди. Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилди. Бу ўзгариш маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарди.

– Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.

Яқинда бўлиб ўтган йирик тадбирлар – давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Чунки бу борада ечимини кутиб турган, ўзгаришлар шамоли кириб бормаган масалалар кўп. Миллий ғоянинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, эски мафкурани тасаввур қилиб, бунга юзаки қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис Президент мамлакатимиз мафкурасининг асосий ғоясини таъкидлаб ўтди:

– Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деди давлатимиз раҳбари.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлатимиз раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятимизда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президентимиз ушбу марказнинг “Маънавият тарғиботчиси” ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

Маълумки, ҳозирги пайтда маънавият тарғиботи билан ўнлаб ташкилотлар шуғулланади. Лекин, уларнинг фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаётгани, ягона тизимга бирлашмагани сабабли бир-бирини такрорлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази барча ҳудудий кенгашларнинг, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланди.

Марказ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминоти кескин кучайтирилади. Унинг фаолияти илмий тадқиқот ва тарғибот-ташвиқот йўналишларида қайта ташкил қилинади.

Тарбияда танаффус бўлмайди, дейди халқимиз. Лекин, маънавий-маърифий ишлардаги узвийлик ҳозирча бундай эмас. Бу борада боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла – ҳар бири алоҳида иш олиб боряпти.

Шу боис маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус ва олий таълим даргоҳларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Барча олийгоҳ ва уларнинг филиалларида мавжуд штат бирликлари доирасида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими жорий этилиши айтилди.

Видео Шавкат Мирзиёев раислигида19 январь куни муҳим видеоселектор йиғилиши ўтказилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
19 января 2021 г. 23:00:45
00:53:28
Другие видео канала
Мактабгача таълимдан асосий мақсад нимада? | MinbarМактабгача таълимдан асосий мақсад нимада? | MinbarКосметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingКосметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingКатта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиКатта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиXXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...XXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...Хоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillar"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | Javohir"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | JavohirИхчам бошқарув тизими қандай амалга оширилади? | Mening huquqimИхчам бошқарув тизими қандай амалга оширилади? | Mening huquqim“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidanЖадидлар даври педагогикаси тарихи| Tarixiy savolЖадидлар даври педагогикаси тарихи| Tarixiy savolТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayot"Китоб ва қаҳва" 6-қисм | Kitob va qahva"Китоб ва қаҳва" 6-қисм | Kitob va qahvaФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarЙўл танламас машинада сафарига чиқамиз! Бўстонлиқни бориб кўрамиз | Borib ko'ramizЙўл танламас машинада сафарига чиқамиз! Бўстонлиқни бориб кўрамиз | Borib ko'ramiz"Жамулжам" меҳмони актриса Шоҳида Раҳмонова | Jamuljam"Жамулжам" меҳмони актриса Шоҳида Раҳмонова | JamuljamИқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Кўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillar"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | Toshkentnoma"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | ToshkentnomaҚасддан бузилаётган қоидалар, ҳалок бўлаётган болажонлар... | Agar...Қасддан бузилаётган қоидалар, ҳалок бўлаётган болажонлар... | Agar..."Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijon"Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijon"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoni"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoniКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика