Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Беруний туманида шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманига ташриф буюрди.

Бу ерда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, ушбу мажмуага тамал тоши қўйиш маросими бўлди.

- Қорақалпоғистоннинг инсонлари меҳнаткаш, ери бой. Энди шамоллариям иқтисодиётга манфаат келтиради. Агар биз катта-катта корхоналар қурамиз, десак, ҳамкорларимиз авваламбор «энергетиканг борми, йўлинг борми, инфратузилманг борми» деб сўрайди. Бу ерда қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станцияси барпо этилиши ҳудуд иқтисодиётига қўшимча куч, замин бўлади, - Шавкат Мирзиёев.

Қорақалпоғистонда ягона бўлган Тахиатош иссиқлик электр станцияси бундан 65 йил аввал қурилган бўлиб, ҳудуд эҳтиёжини қондириш учун етарли эмас эди. Шунинг учун ушбу станция 680 миллион доллар эвазига модернизация қилиниб, 560 мегаватт қувватлар ишга туширилди.

Мана энди янги йўналишда, экологик тоза яна бир электр станцияси қурилиши бошланмоқда. Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.

Бу лойиҳа ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади. Йилига 106 миллион куб метр табиий газимиз тежалади.

- Инсон қадри учун, деган бош тамойил асосида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам катта марралар олганмиз.

Келгуси беш йилда 2 минг 500 та янги корхоналар ташкил этиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга ошириш режалаштирилган. Қайта тикланувчи энергия манбалари бу ишларга кучли туртки беради. Бундан фарзандларимиз, келажак авлодлар ҳам манфаат кўради, - деди давлат раҳбари.

Лойиҳа бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида эълон қилинган халқаро тендерда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси 20 га яқин талабгорлар ўртасида ғолиб бўлган. Ушбу компания томонидан давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқариладиган шамол энергияси учун энг паст тариф - 1 киловатт-соат электр учун 2,56 цент таклиф қилинган.

Яна бир муҳим томони, станция қурилишида минг нафар қорақалпоқ ёшлари ҳам қатнашади. У ишга тушгач эса, 100 нафар малакали муҳандис ва техник ходимлар юқори даромадли доимий иш билан таъминланади.

Лойиҳа доирасида 25 та шамол турбинаси ўрнатилади, 20 километр бўлган 220 киловатт кучланишли электр узатиш ҳаво линияси қурилиб, бу қувватлар мамлакат ягона энергетика тизими билан тўлиқ уланади.

Президентимиз лойиҳа учун зарур нарсаларни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Масалан, “Тахиатош металл конструкция” заводида таянч устунлар, “Нукус электр аппарат” корхонасида трансформатор ва электр техника жиҳозлари, бошқа корхоналарда эса – кабель ва ўнлаб турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.

Қорақалпоғистонда шамол энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари чексиз экани қайд этилди.

- Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилинган Оролбўйи минтақасида бошланган бу лойиҳа “яшил энергия” ишлаб чиқариш бўйича “биринчи қалдирғоч”. Келгуси беш йилда бу ҳудудда қуввати қарийб 1 минг 800 мегаватт бўлган 3 та шамол станцияси ишга туширилади, - деди давлатимиз раҳбари.

Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев шамол электр станцияси пойдеворига капсула қўйди.

Маросимда “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абдулла Абунаян, соҳа мутахассислари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқди.

Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўтган йили Навоий вилояти Кармана туманида илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган эди. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида шундай яна бир станция қурилиши бошланган.

Умуман, бу соҳада 3 миллиард доллар миқдоридаги хорижий инвестициялар ҳисобига, жами 2 минг 900 мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда.

Видео Шавкат Мирзиёев Беруний туманида шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
24 февраля 2022 г. 21:46:57
00:23:13
Другие видео канала
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи иккинчи куни тафсилотларПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи иккинчи куни тафсилотларПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрдиШавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга келдиШавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга келдиШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури қандай ўтди. 26/2/2022 | MenimchaШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури қандай ўтди. 26/2/2022 | MenimchaRossiyaning Ukrainaga hujumi: urushning mintaqaga ta'siri | "Tahlil"​ ko'rsatuviRossiyaning Ukrainaga hujumi: urushning mintaqaga ta'siri | "Tahlil"​ ko'rsatuviАҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатиш топшириғи берилдиАҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатиш топшириғи берилди"33 МИНГ АҲОЛИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГЛАР" – ГАЛСТУКСИЗ ПРЕЗИДЕНТ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА – EFFECT.UZ"33 МИНГ АҲОЛИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГЛАР" – ГАЛСТУКСИЗ ПРЕЗИДЕНТ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА – EFFECT.UZПрезидент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ шаҳрига келдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ шаҳрига келдиАбдуҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳига саёҳат | ZiyoratАбдуҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳига саёҳат | ZiyoratШавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқи(тўлиқ)Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқи(тўлиқ)Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещаниеПод председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещаниеШавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашдиШавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашдиШавкат Мирзиёев автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш вазифасини қўйдиШавкат Мирзиёев автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш вазифасини қўйдиАвтосаноат, чорвачилик, божхона, Янги ҳаёт тумани- Президентнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури|MenimchaАвтосаноат, чорвачилик, божхона, Янги ҳаёт тумани- Президентнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури|MenimchaШавкат Мирзиёев: "Ерни халққа берамиз!"Шавкат Мирзиёев: "Ерни халққа берамиз!"Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдиШавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдиMillioner Anvar Abduqayumni uyi, zavodlari, restorani. Pul tarqatuvchi odamning katta intervyusiMillioner Anvar Abduqayumni uyi, zavodlari, restorani. Pul tarqatuvchi odamning katta intervyusiУЙҒОНИНГ ХАЛҚ! БИРЛАШИНГ ЭЛ! МИРЗИЁЕВ АСЛИДА КИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШИ КЕРАК?  ШУМИ АДОЛАТИ?УЙҒОНИНГ ХАЛҚ! БИРЛАШИНГ ЭЛ! МИРЗИЁЕВ АСЛИДА КИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШИ КЕРАК? ШУМИ АДОЛАТИ?
Яндекс.Метрика