Загрузка страницы

“HAQ SO’ZIMIZ ONASI”, 1-qism (G.Nurullayevaning 80 yoshli ayyomiga bag’ishlangan film) - Ziyo NUR

“ҲАҚ СЎЗИМИЗ ОНАСИ”, 1-қисм (Гулчеҳра Нуруллаеванинг 80 ёшли айёмига бағишланган фильм)

Халқимизнинг жасоратли, оташқалб шоираси, адолат ва эзгулик куйчиси, азиз устозимиз Гулчеҳра Нуруллаевани 80 ёшли юбилей айёмлари билан чин дилдан қизғин муборакбод этамиз.

Ziyo NUR студиясининг “ҲАҚ СЎЗИМИЗ ОНАСИ” номли ушбу махсус сон биографик-ҳужжатли-адабий-бадиий-мусиқий дастури, бутун умрини эл-юртимиз фаровонлиги ва унинг равнақи йўлига бағишлаган, жонажон она Ватанимиз гўзал Ўзбекистонимизнинг миллатпарвар шоираси, таниқли жамоат арбоби Гулчеҳра Нуруллаеванинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.

Шоира ҳақида қисқача маълумот:

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йил 29 июнда Тошкент вилоятининг Тошкентқишлоқ туманида таваллуд топган.

Ўрта мактабни 1956 йили Олтин медаль билан битирган.

Гулчеҳра Нуруллаеванинг илк шеърлари даврий нашрларда 1957 йилда эълон қилинган.

1961 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультети, журналистика бўлимини имтиёзли диплом билан якунлаган.

Шоиранинг илк шеърий тўплами - "Қуёш табассуми" 1965 йилда нашр этилган.

1966 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.

1967-1969 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган.

1988 йилда Гулчеҳра Нуруллаева Ўзбекистондаги илк сиёсий ташкилот, "Бирлик" Халқ ҳаракатига аъзо бўлиб кирган ва тез орада Ҳаракатнинг фаол етакчиларидан бирига айланган.

Гулчеҳра Нуруллаеванинг “Бирлик” ХҲдаги сафдошлари билан биргаликдаги тинимсиз курашлари натижасида Ўзбек тили-давлат тили мақомини олди, Совет армияси сафларида хизмат қилган ўзбекистонлик аскарларнинг фақат Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий хизматни ўташига эришилди ҳамда ва ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 1 сентябрда Мустақилликни қўлга киритди.

Буларнинг барчасида Гулчеҳра Нуруллаеванинг хизматлари бебаҳо ва беқиёсдир.

Шоира СССР даврида олган мукофотларидан воз кечган.

“Ўзбекистоннинг мустамлака, ўзимнинг қул бўлиб яшаганимни узоқ йиллар билмаган эканман. Биз ташқи дунёдан, ўтмишимиздан бутунлай узилгандик, империя мафкураси онгимизга ҳар томонлама сингдирилганди. Шу туфайли ҳамма қатори пионер, комсомол, комфирқа аъзоси бўлганман. Халқимиз Паркентда Комфирқа бошчилигида отилганининг эртасигаёқ партия билетини ташладим. Ёзувчиларнинг 1991 йил октябрь ойида бўлган Қурултойида менга берилган Ленин комсомоли мукофоти лауреати ва “Ҳурмат белгиси” орденидан воз кечиб, уни қайтариб бердим", дейди Г.Нуруллаева биз билан суҳбатда.

2005 йилда Андижон воқеалари муносабати билан Гулчеҳра Нуруллаева Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан воз кечди.

“Ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб чиққан халқни шўрванинг устидаги кўпикка ўхшатадиган ёзувчилар бўлган сафда бўлишни истамайман, деб ихтиёрий равишда уюшмадан чиқдим”, дейди шоира.

Г.Нуруллаева “Америка овози” радиосининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида фаолият юритган.

Шоиранинг ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларидаги ўн бешга яқин шеърий тўпламлари нашр этилган.

Гулчеҳра Нуруллаеванинг “Орзуларим қоқади қанот” (1969), “Ташнаман” (1972), “Иккинчи баҳор” (1973), “Лирика” (1975), “Лети, моя мечта” (1972, рус тилида), “Бағишлов” (1977), “Пахта ҳиди” (1981), “Нурли нуқталар” (1986), “Муҳаббатнинг суврати” (1988) каби тўпламларига кирган ўнлаб, юзлаб шеърлари ўзининг оташ нафаси, даъваткорлиги, самимий ва исёнкор руҳи билан ўз халқи юрагидан чуқур жой олган.

Гулчеҳра Нуруллаева икки фарзанднинг онаси ва бир қатор набира ҳамда эвараларнинг суюкли бувижониси.

Турмуш ўртоғи, йўл қурилиши муҳандиси Усмонжон Ражапов билан ярим асрдан зиёд бирга яшайди. Усмон ака ҳам бу йил муборак 80 ёшга тўлдилар.

*****
Фильмда фойдаланилган қўлланмалар:

“Карнай-сурнай” уйғур наволари

Дадахон Ҳасан, “Ватанимсан” қўшиғи

Эркин Воҳидов, “Гулчеҳралар” шеъри

Абдулазиз Маҳмудов фильмлари архивидан

Юлдуз Усмонова, “Ҳамроз” қўшиғи

Абдуҳошим Исмоилов, “Тўёна” куйи ва бошқа наволар

Ғиёс Бойтоев, “Шириним” қўшиғи

Айрим маълумотлар:

BBC радиоси ўзбек хизмати,

www.e-adabiyot.uz саҳифаси архивларидан олинди

Шеърларни Гулчеҳра Нуруллаева ва Улуғбек Бакир (матнлар билан бирга) ўқиди

Суратлар Гулчеҳра Нуруллаеванинг шахсий архивидан тақдим этилди

Фаолларнинг табриклари фильмнинг 2-қисмида давом этади

*****
Дастур давомийлиги: 60 дақиқа

Ziyo NUR студияси маҳсулоти

Муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлар Ziyo NUR студиясига тегишли

Муаллиф, муҳаррир, продюсер: Улуғбек Бакир (Норвегия)

Техник муҳаррир ва монтажчи: Зиё Нур (Ҳолландия)

E-mail: ubakirov@gmail.com

(Изоҳ: Видео сифатини “480p” га мосласангиз, тасвирлар янада тиниқлашади)

- 2018 -

Видео “HAQ SO’ZIMIZ ONASI”, 1-qism (G.Nurullayevaning 80 yoshli ayyomiga bag’ishlangan film) - Ziyo NUR канала Ziyo NUR
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 июля 2018 г. 0:29:07
01:00:00
Другие видео канала
Исмат Хушев билан юзма юз: Гулчеҳра Нуруллаева хонадонидаИсмат Хушев билан юзма юз: Гулчеҳра Нуруллаева хонадонидаГулчеҳра Нуруллаева: Шоҳлар ҳузурида эмаклаш нечун?Гулчеҳра Нуруллаева: Шоҳлар ҳузурида эмаклаш нечун?“SO’ZDAN YARALGAN HAYOT”: LOLA HATAMOVA BILAN EKSKLYUZIV SUHBAT, 2-qism - Ziyo NUR“SO’ZDAN YARALGAN HAYOT”: LOLA HATAMOVA BILAN EKSKLYUZIV SUHBAT, 2-qism - Ziyo NURГулчехра Нуруллаева Тошкент 19 10 1989 йил aviГулчехра Нуруллаева Тошкент 19 10 1989 йил aviЖОНЛИ: ЖИН СУРAСИ 1-ОЯТДАН ИНШИҚОҚ СУРAСИ 24-ОЯТГАЧА | Қуръон билан танишув | 25-СУҲБАТЖОНЛИ: ЖИН СУРAСИ 1-ОЯТДАН ИНШИҚОҚ СУРAСИ 24-ОЯТГАЧА | Қуръон билан танишув | 25-СУҲБАТБу Узбек машхурлари 18 ёшда канака булишганБу Узбек машхурлари 18 ёшда канака булишганРайхон Уласенова Эри оиласи фарзандлари сингиллари онаси уйиРайхон Уласенова Эри оиласи фарзандлари сингиллари онаси уйиУшбу актрисани огир кечган хаётиУшбу актрисани огир кечган хаётиSamandar Qo'qonov. Toshkent viloyati neftbazasi. 01.04.1991 yilSamandar Qo'qonov. Toshkent viloyati neftbazasi. 01.04.1991 yilМуҳаммад Солиҳ: Шундай ватанинг бўла туриб...Муҳаммад Солиҳ: Шундай ватанинг бўла туриб...Бу актрисани турмуш уртоги ва кизи кимлигини биласизмиБу актрисани турмуш уртоги ва кизи кимлигини биласизмиМХХ SOBIQ GENERALI SHUHRAT G'ULOMOV DAVLAT TO'NTARISHI UYUSHTIRMOQCHI EDIМХХ SOBIQ GENERALI SHUHRAT G'ULOMOV DAVLAT TO'NTARISHI UYUSHTIRMOQCHI EDIЖОНЛИ: ЖИН СУРAСИ 1-ОЯТДАН ИНШИҚОҚ СУРAСИ 24-ОЯТГАЧА | Қуръон билан танишув | 25-СУҲБАТЖОНЛИ: ЖИН СУРAСИ 1-ОЯТДАН ИНШИҚОҚ СУРAСИ 24-ОЯТГАЧА | Қуръон билан танишув | 25-СУҲБАТ24 августа 2020 г. Дадахон Хасанов24 августа 2020 г. Дадахон ХасановУшбу Диктор кимнинг кизи ва турмуш уртоги кимлигини биласизмиУшбу Диктор кимнинг кизи ва турмуш уртоги кимлигини биласизмиГаровдагилар. Амир Темур соясидаГаровдагилар. Амир Темур соясидаO'ZBEKISTON MOLIYA SOHASINI UZOQ VAQT BOSHQARGAN RUSTAM AZIMOV HAQIDA MA'LUMOT.O'ZBEKISTON MOLIYA SOHASINI UZOQ VAQT BOSHQARGAN RUSTAM AZIMOV HAQIDA MA'LUMOT.🔴24 соат БАРНОМАИ РАМАЗОН🔴24 соат БАРНОМАИ РАМАЗОНO'ZBEKISTON DAVLATINI BOSHQARGAN BARCHA RAHBARLAR BILAN TANISHING.O'ZBEKISTON DAVLATINI BOSHQARGAN BARCHA RAHBARLAR BILAN TANISHING."Тазарру": Адашиб ёмон йўлга кириб 12 йилга қамалган маҳбус тазарруси | Tazarru"Тазарру": Адашиб ёмон йўлга кириб 12 йилга қамалган маҳбус тазарруси | Tazarru
Яндекс.Метрика