Загрузка страницы

Туркманистон селдан зарар кўрганларни эътиборсиз қолдирди

Туркманистон селдан зарар кўрганларни эътиборсиз
қолдирди

Бўрон ва селдан зарар кўрган Туркманистон аҳолиси мустақил ахборот воситаларига давлатдан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бўрон 21-март куни Эрон билан чегарадош Аҳол вилоятидаги Серахс туманига, 19-март куни Берекет ва Балқон вилоятларига сел ёғди.
Серахс қишлоғида маҳаллий аҳолини айтишига кўра, кўплаб уйлар дераза, эшик ва томсиз қолган, қишлоқ эса, электрисиз қолган.
“Қиёмат бошланди, деб ўйладик,”-дейди манба. “Қишлоқда жуда кўп қўпорилган дарахтлар бор”. “Туркманистон янгиликлари“ газетасининг таъкидлашича, одамлар давлатдан ёрдам кутмай, бир-бирларига ёрдам беришган.
Берекет аҳолиси 50-60 оиладан мактабларга жойлааштирилди. Ҳукумат эса, тўшак, озиқ-овқат, сув билан таъминлашни эътиборсиз қолдирди.
“Жабрланувчиларга вилоят ҳудудида яшовчи қариндошларидан ёрдам сўрашлари кераклиги айтилди”,-дейди Озодлик радиоси. Аҳолининг баъзилари вилоятдаги қариндошларига кўчиб борди.
Гиётин, Гапанли ва Ок қишлоқларида соғлиқни сақлаш уйлари, дўконлар ва бошқа давлат муассасалари ёпилди. 18-мартда эса, яна уч қишлоқда “Олтин аср” мобил алоқалари ишламади.
Сув оқимлари кўприкларни ювиб кетди, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлига хизмат қилувчи Берекет шаҳридаги халқаро темир йўл станциясига жиддий таъсир кўрсатди.
20-март куни Туркманистон президенти Г.Бердимухаммедов мудофаа вазири Бегенч Гундўғдиевга огоҳлантириш берди, фуқаролик мудофааси ва қутқарув бош бошқармаси бошлиғига тазйиқ билдирди.
Табиий офатлардан кейин иқтисодий тикланиш учун сиёсат ва ҳаракатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жуда мураккаб ишдир. Йўқотилган молларни жойига келтириш ва янгиларини яратиш керак. Лекин ҳеч қандай давлатларда умумий қутқариш режаси йўқ.
Баъзи давлатларда мажбурий суғурта жорий қилинган. Яъни давлат сел фалокати учун жавобгар бўлмайди. Энди суғурта қилган киши, барча шартномалардан хабардор бўлиши керак ва суғурта компаниялари томонидан белгиланган барча профилактика чораларига риоя қилгандагина товон пули олиши мумкин. Акс ҳолда, ҳеч қандай товон пули берилмайди. Бундан келиб чиқадики, офатларга халқ ўз чўнтагидан олдиндан тўлаши керак бўлади, у пулни ҳам қайтара олмаслик эҳтимоли билан.
Туркманистонга келсак, ҳукумат табиий офатлар хавфини молиялаштириш манбалари тўғрисида аниқ маълумот йўқ.
Ҳар бир масалага очиқ ва аниқ ечим берувчи Ислом сиёсати бу ҳолатда қандай ёрдам берилишини ҳам баён қилган. “Раийят, очарчилик, сув тошқинлари ва зилзилалар каби офатларга дучор бўлган вақтда Байтулмолдан ҳаражатларни қоплаш учун олинади. Агар Байтулмолнинг доимий киримлари давлат ҳаражатларига кифоя қилмаса, давлат мусулмонларга солиқ солади.”
Ислом давлатида ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги давлат зиммасидадир. Бу бир хаёл эмас. Дунёни 14 аср бошқариб келган Ислом давлат қонунлари ҳақида сўз юритяпмиз.

Видео Туркманистон селдан зарар кўрганларни эътиборсиз қолдирди канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
7 апреля 2019 г. 9:55:20
00:03:17
Другие видео канала
Tornado Turkmenistan Tuweley Торнадо Туркменистан  2019Tornado Turkmenistan Tuweley Торнадо Туркменистан 2019Туркманистонча фоҳишаликТуркманистонча фоҳишаликTURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019TURKMANISTON HAQIDA QIZIQARLI FAKTLAR 2019 l ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА МАЛУМОТЛАР 2019Turkmenistan Lebap Welaýatynyň Ýaşaýjylaryna Häkimiýetler Tarapyndan Komek Yok | ТуркменистанTurkmenistan Lebap Welaýatynyň Ýaşaýjylaryna Häkimiýetler Tarapyndan Komek Yok | ТуркменистанЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ / КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР / ИРАН / IRAN / ПЕРСИЯ / PERSIAN / ایرانЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ / КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР / ИРАН / IRAN / ПЕРСИЯ / PERSIAN / ایرانИСРОИЛ ДАВЛАТИ ХАКИДА СИЗ БИЛМАГАН МАЪЛУМОТЛАР  ТОП--10ИСРОИЛ ДАВЛАТИ ХАКИДА СИЗ БИЛМАГАН МАЪЛУМОТЛАР ТОП--10TEZKOR XABAR.Turkmaniston Prezidenti bojhona po'stidagi voqea va UZBDA jiddiy xabarlar va.....TEZKOR XABAR.Turkmaniston Prezidenti bojhona po'stidagi voqea va UZBDA jiddiy xabarlar va.....Супераэропорт в Ашхабаде (Туркменистан)Супераэропорт в Ашхабаде (Туркменистан)Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...Озиқ овқатга пули йўқ туркман халқи...ТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАРТУРКМАНИСТОН ХАКИДА ШОК- МАЛУМОТЛАР9 Мая. Парад победы. Ашгабад. Туркменистан 2020.9 Мая. Парад победы. Ашгабад. Туркменистан 2020.Ўзбекистон ҳукумати ўз чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларини олиб бормоқдаЎзбекистон ҳукумати ўз чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларини олиб бормоқдаТуркманистон: VPN ишлатганларнинг сим картаси ишдан чиқмоқда - BBC UzbekТуркманистон: VPN ишлатганларнинг сим картаси ишдан чиқмоқда - BBC UzbekТУРКМАНИСТОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР #DunyoDavlatlariТУРКМАНИСТОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР #DunyoDavlatlariТуркменская свадьба. Turkmen toy. Turkmen weddingТуркменская свадьба. Turkmen toy. Turkmen weddingТезкор Хабар бугун Туркманистонда каттик буронТезкор Хабар бугун Туркманистонда каттик буронРус ҳарбийлари ўз ваҳшийликларини Тожикистонда синовдан ўтказишмоқдаРус ҳарбийлари ўз ваҳшийликларини Тожикистонда синовдан ўтказишмоқдаТуркманистонда озиқ-овқат танқислиги кучаймоқда. Норозиларни "қамаб қўйиш" билан қўрқитишмоқдаТуркманистонда озиқ-овқат танқислиги кучаймоқда. Норозиларни "қамаб қўйиш" билан қўрқитишмоқдаTURK QIZLARI O'ZBEK YIGITLARI HAQIDA QANAQA TUSHUNCHAGA EGA!!!!!!!!!TURK QIZLARI O'ZBEK YIGITLARI HAQIDA QANAQA TUSHUNCHAGA EGA!!!!!!!!!Бугунги куннинг “ҳаворийлари”Бугунги куннинг “ҳаворийлари”
Яндекс.Метрика