Загрузка страницы

"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 3 январ 2021 йил | Tahlilnoma

"Таҳлилнома" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Ҳаётимизнинг яна етти куни ортда қолди ва одатдагидек Таҳлилнома орқали ўтган етти кунда содир бўлган воқеалар шарҳига киришамиз. Ҳа, бугун инсоният жуда қийин вақтни ўз бошидан кечирмоқда, аммо ҳар қандай қийинчилик ҳаётимиз йўлларида муаммоларининг энг мақбулини топишга тажриба ҳамдир.
28 декабр куни Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.
29 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Олий мажлисга мурожаатномасини йўллади.
30 декабр куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш вазифалари белгиланди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
30 декабр куни Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев бир-бирларини ва икки мамлакат қардош халқларини кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табрикладилар, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Президентлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
30 декабр куни Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлар эканлар, кириб келаётган Янги йил муносабати билан дилдан табриклар алмашиб, икки мамлакат биродар халқларига тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат, муваффақият ва равнақ тиладилар.
2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режалар атрофлича кўриб чиқилди.
30 декабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Томонлар кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Видео "Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 3 январ 2021 йил | Tahlilnoma канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
3 января 2021 г. 23:09:05
01:23:01
Другие видео канала
Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевнинг ҳақиқатлари | Men bilgan haqiqatlarЎзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевнинг ҳақиқатлари | Men bilgan haqiqatlar"Ҳўрланган аёл қисмати"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Ҳўрланган аёл қисмати"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 26 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 26 декабр 2020 йил | Axborot 24Главные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 2 января 2021 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 2 января 2021 года"Ғаройиб парвоз: Янги йил арафасидаги саргузаштлар" ўзбек филм|"G'aroyib parvoz" musiqiy o'zbek film"Ғаройиб парвоз: Янги йил арафасидаги саргузаштлар" ўзбек филм|"G'aroyib parvoz" musiqiy o'zbek film"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 6 сентябр 2020 йил | Tahlilnoma"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 6 сентябр 2020 йил | TahlilnomaАктёр Рихситилла Абдуллаев Тошкент марказидаги ҳовлини сотишга ёрдам берди | Xayrli bo'lsinАктёр Рихситилла Абдуллаев Тошкент марказидаги ҳовлини сотишга ёрдам берди | Xayrli bo'lsin"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 2 январ 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 2 январ 2021 йил | Axborot 24"Жаҳолат ҳақида ривоят" Маъруф Отажонов ижросида | "Jaholat haqida rivoyat" Ma`ruf Otajonov ijrosida"Жаҳолат ҳақида ривоят" Маъруф Отажонов ижросида | "Jaholat haqida rivoyat" Ma`ruf Otajonov ijrosidaМирзиёевни ким саботаж қилишга уринаяпти?Мирзиёевни ким саботаж қилишга уринаяпти?ВАФОТ ЭТГАН ҚИЗ ОТАСИНИНГ ТУШИГА КИРИБ ҚАБИРДАГИ САВОЛ ЖАВОБНИ АЙТИБ БЕРДИ!ВАФОТ ЭТГАН ҚИЗ ОТАСИНИНГ ТУШИГА КИРИБ ҚАБИРДАГИ САВОЛ ЖАВОБНИ АЙТИБ БЕРДИ!"Муносабат": Ўзбек аёли мардикорлик қилганми? Нега мардикор аёллар сони ошмоқда?"Муносабат": Ўзбек аёли мардикорлик қилганми? Нега мардикор аёллар сони ошмоқда?Ер усти метросининг Сергели йўналиши иш фаолияти қандай йўлга қўйилган?Ер усти метросининг Сергели йўналиши иш фаолияти қандай йўлга қўйилган?Ўзбекистон телевиденияси тарихида янги йил байрами қандай нишонланган?Ўзбекистон телевиденияси тарихида янги йил байрами қандай нишонланган?"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 12 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 12 декабр 2020 йил | Axborot 242020 ПРЕМЬЕРА УНУТИЛГАНЛАР ЎЗБЕК ФИЛЬМ I UNUTILGANLAR O'zbek film2020 ПРЕМЬЕРА УНУТИЛГАНЛАР ЎЗБЕК ФИЛЬМ I UNUTILGANLAR O'zbek film"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 13 декабр 2020 йил | Tahlilnoma"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 13 декабр 2020 йил | TahlilnomaРТдан ваъз: Каримовнинг ўлган "умиди" тирилдими?РТдан ваъз: Каримовнинг ўлган "умиди" тирилдими?"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 4 октябр 2020 йил | Tahlilnoma"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 4 октябр 2020 йил | Tahlilnoma"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 17 август 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 17 август 2020 йил | Axborot 24
Яндекс.Метрика