Загрузка страницы

Турк дунёси кунлари

2022 йилнинг 3-5 июн кунлари Туркиянинг Кастамону шаҳрида "Турк дунёси кунлари" бўлиб ўтди.
Ассалом Турк дунёси!
Дунёнинг турли чеккаларида яшовчи турк миллати вакиллари жам бўлишди. Туркиянинг усмонли туркларидан ташқари, ўзбек, қозоқ, туркман, қирғиз, озарбайжоннинг ўғиз турклари, Сибир томонларда яшайдиган олтой, хакас, бурят, шор турклари, болқор, ёқут ва ҳазар турклари, Украина ва Молдавиядан келган гагауз турклари, татар ва бошқирд турклари, нўғайлар ва чувашлар, Эрондан келган туркман ва қашқай турклари, Афғонистондан келган лақай турклари, Мўғулистондан келган мўғул турклари, ҳатто Бельгия ва Финландияда яшаётган турклар, ўз давлатларини Венгрия эмас, Можаристон деб номлаётган можар турклари, афшар турклари, Шарқий Туркистондан келган уйғурлар ва яна кўплаб диёрлардан келган турк миллатининг вакиллари бу қадим шаҳарда дийдор кўришдилар.
Турк қавмининг вакиллари қурултой давомида ўз халқларининг куй-қўшиқларидан ижро қилдилар. Уларнинг ичида турк қўшиқчиси бўлса-да, деярли барча турк халқларининг қўшиқларини, бьжумладан ўзбек қўшиғини ҳам ижро этган, айниқса, бизнинг шоиримиз Абдулҳамид Чўлпонни эслаб, кўзларимизни ёшлатган Bünyamin Aksungur барчанинг олқишига савзовор бўлди ва бир неча бор тўпланганлар уни оёқда тик туриб олқишлади. Кастамону шаҳри ҳокими унга гулдаста ва эсдалик совғаларини топшириб, унга барча иштирокчилар номидан миннатдорчилик билдирди.
Bünyamin Aksungur ўз концертида яна бир диндошимиз, “Дутор қироли” номини олган машҳур созанда ва қўшиқчи Абдураҳим Ҳайитни эслаб, унинг “Учрашганда” қўшиғини чиройли шарҳлади ва шу қўшиқни ижро этди.
Ушбу лавҳада ана шу қурултойдан олинган таассуротлардан баҳраманд бўласиз
Кейинги лавҳамизда "Учрашганда" қўшиғини тинглайсиз.
#turkiye #kastamonu #istanbul #туркдунёси #туркия #кастамону #турамурод

Видео Турк дунёси кунлари канала Karimberdi To'ramurod
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 июня 2022 г. 7:37:52
00:15:34
Яндекс.Метрика